Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet74/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

ҳар доим, ҳар вақт, ҳар қачон, ҳар куни, ҳар замон(да), ҳеч вақт, ҳеч қачон.


  1. Кўпгина қўшма равишлар бир сўзининг иштироки билан ясалади: бир оз, бир нафас, бир вақт, бир йўла, бирпас, бир- мунча, бир талай, бир қанча каби.

Эсл атм а. Кўрсатиш олмошлари (у, бу, шў, ўша каби)нинг макон келишигидаги ер, ёқ сўзлари билан қўлланишидан ҳосил бўлган у ерга, у ерда, у ердан, бу ерга, бу ерда, бу ердан каби бирикувларии тўла маънода қўшма равишлар қаторига кири- тиб бўлмайди. Чунки, биринчидан, буларда ҳар бир ва ер, бу ва ер каби) компонент ўз маъноси билан қатнашади. Иккинчи- дан, булардаги келишик қўшимчалари ҳам ўз маъно, вазифа- сида қўлланади. Бундай бирикувларнинг иккинчи компоненти бош ва тушум келишигида ҳам қўлланиши мумкин. Қиёсланг: бу ер яхшибу ерни унутмабу ерга келмабу ерда то- пиладибу ердан кетма.
Юқорида кўриб ўтганимиздек, келишик формасидаги маъ- лум бир сўз турланиш системасидан чиқиб кетгандагина, бош- қача айтганда, келишик қўшимчаси ўз функциясини йўқотган- дагина равишга ўтиши мумкин (масалан, ҳар дамда).


МОРФОЛОГИЯ



КИРИШ

  1. §. Морфология грамматикакинг бир қисми бўлиб, сўз- н-ин-г грамматик 'туркумдари ва морфологик категорияларини, сўзнинг формалар системаси ва шу форманинг ҳосил бўлиш йўллари ҳамда ҳосил қилувчи воситаларни ўрганади. Демак, морфология сўзни грамматик бирлик сифатида текширади. Грамматик бирлик сифатида сўз грамматик м а ъ н о с н ва г р а м м а т и к ф о р м а с и г а эга бўлади.

ГРАММАТИК МАЪНО

  1. §.- Сўзнинг у ёки бу туркумга мансублигиии кўрсатуичн, шуниигдек, сўзнинг маълум бир грам-матик формаси ифода- лайдиган маъно грамматик маъно ҳишбланади. Демак, грам- матик маъно асосий хусусиятига кўраГНкки турлидир: 1) маъ- лум бир сўз туркуми учуи умумий бўлган маъно (у м у м и й к а т е го р и а л маън о). Масалан, қалам, сув, тош, олма, уй, бог сўзларининг ҳар бирига хос маъно — лексик маъно. Улариниг ҳаммаси учун умумий бўлган маъно, яъни предмет маъноси грагам^атйК'мтаънодир. Худди шу умумий грамматик маъно уларни бир туркумга (от туркумига) бирлаштиради. Шунингдек, яхши, ширин, кичик, баланд, оқ, яшил, кўркам сўз- лари учун умумий бўлган белги маъноси ва ишла, ўрган, сак- ра, кел, сдир, ушла сўзлари учун умумий бўлган ҳаракат маъ- носи грамматик маъно; 2) сўзнинг лексик маъносига қўшимча тарздаги маъно (ёки маънолар) ҳам грамматик маънодир. Бундай маъно (ёки маънолар) сўзнинг махсус формалари ор- қали ифодаланади (сўз формалари ҳақида 3—9-§ларга қа- ранг). Масалан, қаламим, қаламинг, қаламни, қаламда, қалам- дан сўзларида эгалик ва келишик формалари ифодалаётгаи маъно, ўқидим, ўқияпман, ўқийман сўзларида замон ва шахс- сон формалари ифодалаётган маънолар грамматик маънолар- Дир,


ГРАММАТИК ФОРМА (СУЗ ФОРМАСИ)



  1. §. Сўзнинг маълум бпр грамматик м-аъно ифодалӧвчи шакли (кўриниши) сўзнинг грамматик формаси дейилади. Ма- салан, китоблар сўзида конкрет бир предмет (лексик) маъно- сидан ташқари, шу предметнинг кўплиги ҳам ифодаланади. Кўплик маъноси лексик маънога қўшилувчи грамматик маъно бўлиб, -лар аффиксли форма орқали ифодаланади, Шуига кў- ра, китоб сўзинннг кўплик формаси ҳисобланувчи китоблар сў- зи грамматик кўплик маъносини англатади.

Узбек тилида сўз бир грамматик кўрсаткичлн ёкн бпрдаи ортиқ грамматик кўрсаткичли формада бўлиши мумкин (ҳар бир грамматик маъноии ифодаловчи морфема грамматик (мор- фологик) кўрсаткичдир). Қиёсланг: китоб
— бош келишик, бирлик формаси; китоблар — бош келишик, кўплик формаси; китобларим — бош келишик, кўплик, биринчи шахс формаси; китобларимни — кўплик, биринчи шахс, тушум келишиги фор- маси.

  1. §. Ҳозирги ўзбек тилида сўз формасининг уч типи мав- жуд: 1) аффикслар ёрдамида ҳосил бўлувчи форма: уйни, уй- да, уйдан, уйга; ўқияпман, ўқияпсан, ўқияпти каби. Аффнкслпр ёрдамида ясалувчи форма синтетик форма дейилади;

  1. ёрдамчи сўзлар орқали ҳосил бўлувчи форма: укам учун, парк томон, ўқиб кўр, ўқиб чиқ каби. Ердамчи сўз воситасида ясалувчи форма аналитик форма дейилади.

Аналитик форманинг ясалишида ёрдамчи сўз қўшиладиган сўзнинг ўзи ҳам бирор грамматик формада бўлади: мактаб учун (мактаб — бош келиши&цформасида), мактабга қадар (мактаб- га — жўналиш келишивдгформаси); текшириб кўрди (текши- риб — равишдош формаси) ва ҳ. Демак, ёрдамчи сўзлар сўзнинг маълум бир формасига бирикиб, аналитик форма ҳосил қилади. Бунда ёрдамчи сўз бириккан сўз ўзича мустақил форма ҳисоб- ланмайди, балки у ёрдамчи сўз билан бирликда яхлит бир фор- мани ҳосил қилади. Масалац, кела қолди, хабарлашиб турибди бирикувларида кела ва хабарлашиб мустақилтформа эмас, бал- ки улар қол ва тур кўмакчи феъллари билан бирга бир фор- мани ташкил этади.
Сўзнинг морфологик структураси (11-§га қаранг) ёрдамчи сўз ва аффикслардан ҳосил бўлган бўлиши мумкин: текшириб кўряпмиз: тексиир + иб+кўр + яп + миз каби;

  1. жуфт ва такрорий форма. Бу типдаги формалар ҳам маъ- лум бир грамматик маъно ифодалаш учун хизмат қнлади. Ма- салан, қозон-товоқ, яхши-ёмон жуфт формалари умумлашти- риш маъиосини; баланд-баланд (иморат), қатор-қатор (дарахт- лар); кула-кула кабилар кўплик, такрор маъносиии ифода- лайди.

Жуфт ва такрорий формалар ўзларига хос хусусиятларга эга.



Жуфт -форма: 1. Икки компонентдан ташкил топади ва ҳар иккала компонент бир сўз туркумидан бўлади: бахт-саодат, ота- она, бўлар-бўлмас, эрта-кеч
каби.

  1. Бир туркумга оид ҳар қандай сўз жуфтлашавермайди. Сўзларнинг жуфт форма ҳосил қилиш-қилмаслигида уларнинг маъно муносабати муҳим роль ўйнайди: 1) синонимлар жуфт форма ҳосил қилади: аста-секин, сарсон-саргардон каби; 2) ан-

, тонимлар жуфт форма ҳосил қилади: узоқ-яқин, катта-кичик
каби; 3) бирор турга, тўдага оид (умумийлиги бўлган) нарса- ларни билдирувчи сўзлар жуфт форма ҳосил қилади: қозон-то- воқ, қовун-тарвуз, кўрпа-ёстиқ каби.

  1. Жуфт сўзларнинг компонентлари мустақил маъноли сўз- лар бўлиши, шунингдек, комПонеитларидан бири ёки ҳар ик- киси лексик маънога эга бўлмаслиги мумкин: 1) иккала ком- поненти мустақил маъноли бўлган жуфт формада жамлик, умумлаштириш ифодаланади: ёр-дўст, товоқ-қошиқ, яхши-ёмон, ёш-қари, идиш-товоқ каби; 2) бнр компоненти мустақил қўл- ланмайдиган жуфт сўзларда икки ҳодисани кўриш мумкин:

а) иккала, компоненти аслида мустақил маъноли бўлиб, ҳозир- да компоиентларидан бири мустақил маъносини йўқотган жуфт формалар. Бундай жуфт формалар умумлаштириш маъносини ифодалайди, маънони кучайтиради: гина-кудурат, боғ-роғ, темир- терсак, тўс-тўполон каби; б) иккинчи компоненти биринчи ком- понентининг фоиетик ўзгаришидан иборат бўлган жуфт сўзлар: чала-чулпа, майда-чуйда, калта-култа, ош-пош, нон-пон, қора- қура, авраб-савраб каби. Жуфт сўзларнинг бу тури ҳамма вақт жамлик, умумлаштириш маъносини ифодалайди. Мустақил қўл- ланадиган компонент ўз маъносида -қўлланмаса, янги маъно ифодалаши (янги сўз ҳосил бўлиши)Шмумкин. Лекин бундай сўзлар ҳам саноқли даражада: майда-чуйда (баъзи арзимас нарсалар), ора-сира каби; 3) иккала компоненти мустақил маъ- нога эга бўлмаган жуфт сўзлар жуда ҳам кўп эмас: ғиди-биди, ўлда-оюўлда, алпонг-талпонг, ади-бади, икир-чикир, азза-базза, апил-тапил, аланг-жаланг, ажи-бужи, апоқ-чапоқ, ими-жимида, лаш-луш на б. Бўндай жуфт сўзларда лексик маъно билан бирга, умумлаштириш, жамлик маъносининг ифодаланиши ҳам сезилади. (Юқоридаги мисолларга қаранг.)
Жуфт формаларда компонеитларнинг ўрни (биринчи ёки иккинчи ўрипда қўлланиши) асосан қатъий бўлади. Масалан, қариндоиг-уруғ, ошна-оғайни, салом-алик, яхши-ёмон, катта- кичик, беш-ўнта каби жуфт сўзлар компонентларининг ўрнини алмаштириб бўлмайди. Баъзи жуфт сўзлар компон.ентларининг ўрнини алмаштириб қўллаш мумкин: эсон-омономон-эсон,

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish