аавком, колхоз, совхоз каби сўзлар мана шундай сўзлардир. Булар, асосан, рус тилидан ўзлашган ёки русча усул билан ясалгандир.
Рус тилидан ёки рус тили орқали бошқа тиллардан ўзлашган сўз ва терминлар орасида сўз ясовчи аффикслари билан бирга ўзлашганлари ҳам бор: оюурналист, коммунизм, агитация, ди- рвктор, аспирант, дирижёр, филолог.
Узбек тилидаги кўпгина географик номлар рус тилидаги шаклида қабул қилинган: Европа, Тбилиси, Грузия, Америка, Германия, Корея.
Узбек антропонимикасининг кенгайишида ҳам рус тили му- ҳим роль ўйнади. Ҳозирги ўзбек тилида учрайдиган Телъман, Клара, Коммуна, Марат, Роза, Эльмира каби отлар рус тилидан ўзлашган номлардир.
Узбек тили диалект ва шеваларидан ҳам адабий тилга анчагина сўзлар кириб келди: оқсоқол, ўтоғаси, дугона, мурғак, ёшулли, отар, цўтон, қирқим, қирқлик, тўл, қалпоқ, елвизак кабилар.
Узбек тили лексикасидагн айрим сўзлар эскириб, архаизм, историзмларга айланди: фирқа, илўро, шитирокиюн, мингбоши, миршаб, жаноб, таноб, кашшоф, чақирим, омоч, чарх, ҳандаса, тиббиёт, риёзиёт, сарф, наҳв ва бошқалар.
Юқорида келтирилган қисқа фактларнинг ўзиёқ ўзбек тили лексикаси кейинги йилларда жуда тез суръатлар билан ривож- ланиб бораётганлигидан далолат беради. Узбек илмий термино- логиясининг шаклланганлиги, бу соҳада турли терминологик луғатларнинг нашр қилинганлиги ҳам ўзбек тили лексикаси ка- молотининг намойишидир.
Узбек тили фоиетик системасида ҳам, гарчи лексикасида бўл- гаи ўзгаришлар даражасида бўлмаса ҳам, маълум ўзгаришлар юз берди. Булар унли ва ундош фонемаларнинг ўзаро қўшилиш қонунияти, бошқа тиллар, биринчи навбатда, рус тилининг бара- кали таъсири билан боғлиқ бўлган ўзгаришлардан иборатдир. Масалан, Совет ҳокимияти йилларида рус тилидан ўзбек тили- га аффрикат ц товуши, шунингдек, жараигсиз, лаб-тиш ф тову- ши ўзлаштирилди: цирк, циркуляр, цикл, революцйя, эксплуата- ция, координация, цемент, ферма, фирма, фабрика, дефект каби.
Узбек адабий тилининг оғзаки формасига русча щ ва ы то- вушлари кириб келди: борщ — боршч, посылка — посилка.
Бўғин тузилиш' типлари кенгайди: а) илгари ўзбек тилида сўз бошида ва қисман сўз охирида ундош товушлар қатор кел- мас эди, ҳозир бу бор: стакан, справка, трактор, структура, ме- талл, шторм, штр'аф, Брянск, Комсомолск, коммунист, пункт, факт, цилиндр, Шмидт, прогресс; б) рус тили таъсирида унли товушларнинг қатор келиш доираси кенгайди. Узаги ўзбек тили, умуман туркий тилларга хос бўлган сўзларда одатда унли то- вушлар қатор келмайди. Узбек тилига ўзлашган русча ва ии-
тернациоиал сўзларда уили товушлар қатор келаверади; диаг- рамма,' пионср, теорема, аэропорт, координация ва бошқалар. Бу ҳол ўзбск тилнга ўзлашган арабча сўзларга ҳам хос: мудо- фаа, муаммо, оила, фаолият, муаллим каби.
Ургуиииг табиати ҳам ўзгардн. Узбек тилида урғу асосаи сўзнннг охирги бўгинига тушади, ҳозир луғат бойлигимизга кир« ган русча на натсрнациоиал сўзларда урғунинг тушиши ўзбек тилидагидап фарқлидир: атлас, партия, ракёта, коммўна, комсо- мӧл. Узбскча сўзларга қўшимчалар қўшилишп билан урғу сўнг- ги бўгиига кўчади. Бу сўзларда эса бошқачароқ: бундай сўз-* ларнинг асл урғуси сусайиб, ёрдамчи урғуга айланади, қўшимча бош урғуга эга бўлади: партияга, ракетанй, комсомоллар ва бошқалар.
Узбек адабий тилининг сўз ясаш имкониятлари ҳам кенгай- ди. Фамилия ясовчи -ов, -ова, -ев, -ева аффикслари ўзлаштирил» ди. Отчестволар эса ота исмидан ёки фамилияга асос бўлган номдан эрлар учун -ович(-евич), аёллар учун -овна(-евиа) аффиксларини қўшиш билан ясалади: Рустамов Йўлдош Руста- мович, Алиев Эркин Маҳмудович, Каримова Зулфия Султонов- на, Шодиева Маязура Шодиевна каби.
Русча ва иитериационал сўзларга ўзбекча -ла, -лаш, -лаш- тир каби аффиксларни қўшиб янги сўз ясаш усули юзага келди: планлаштирши, синтезла, активлаштириш каби. Бунда сўзлар- дан аналитик форма ясаш ҳам кеиг тус олди: атака қилмоқ, разведка қилмоқ, ремонт қилмоқ каби. Узбек адабий тилида рус тили таъсирида қисқартиш йўли билан сўз ясаш усули вужуд- га келди: УзССР (Узбекистон Совет Социалистик Республика- си), АҚШ (Америка Қўшма Штатлари). Қисқартма отларнинг кўичилиги рус тилидан айнан ўзлаштирилади: КПСС, совхоз, СоюзНИХИ ва бошқалар. -чи, -ли, -лаш кабн сўз ясовчи аф- фикслариинг функцня доираси кенгайди.
Узбек адабий тилида юз берган ўзгаришлар унинт граммати- касида ҳам кўзга ташланади. Бу ўринда, энг аввал, унинг нор- малаша боргаилигини, айрим типологик силжишлар юз бераёт-> гаилигини кўрсатиш керак бўлади.
Унинг морфологиясида кўплик аффиксининг функцияси кен- гайди. Хусусан, бирикма ҳолидаги агамаларнинг биринчи ком- ионентдан кейин келиб, янги сўз-терминлар ясашда актив ишпь рок қилмоқда: Болалар боғчаси. Жинс тушунчасини ифода қи- лиш бир қолипга туширилди: Зулфия Ҳошимовна Валиева. Эга- лик аффикслари нормага тушди, келишикларнииг фуикцияси кенгайди, ҳар бир келишик маъно ва функцнялари формалари жиҳатидан қатъий равишда ажралиб нормага тушди, келишик- ли конструкциялар ўрнида кўмакчили копструкцияларнинг қўлланиши кемг тус ола бошлади: Уқишингни гапирмайсан- ми?— ўқишинг ҳақида гапирмайсанми? Ҳознрги замоп феъл формаси(-япти)иинг адабий тилимиздаги маъно ва функцияси кенгайиб бориб, барча диалект ва шева вакиллари, зиёлилари-
миз нутқида анча ўзлашиб қолди. Феълникг равишдош форма- сини ясовчи -гунча, -ганча формалари маъно жиҳатидан баъзи ҳолларда дифференциация қилииа бошлади. Сифатдош ясовчи аффикслар, уларнинг функция ва иш кўриш доираси система- лаштирилди ва бошқалар.
Узбек тили статистикаси ривожида ҳам кўзга ташланадигаи ўзгаришлар юз берди. Масалан, турли соҳа номлариии ифода қилувчи янги сўз бирикмалари юзага келди: соеет халқи, мада- ният саройи, «Гулбоғ» совхози кабилар. ^Битишув ва бошқарув усули билан юзага келадиган сўз бирикмаларининг ҳажмн ва иш доираси кенгайди.
Янги синтактик конструкциялар пайдо бўлди: микрофон ёни- да (у микрофона), гражданлар дищатига (вниманию граждан), окаҳонга тинчлик (миру мир), ҳамма пахта теримига (все на сбор хлопка), сиёсий ва илмий билимлар — оммага (политиче- ские и научные знания — в массы); ажратилган бўлакли ҳамда кириш конструкцияли гапларнинг қўлланиш доираси кенгайди,' бир составли гаплариинг янги типлари пайдо бўла бошлади, эга ва кесимшшг III шахсда ҳам сон жиҳатидан мос келиш ҳолларн кўпайиб бормоқда.
Шундай қилиб, ҳозирги миллий ўзбек адабий тили ижтимоий функцияси анча кенгайган, ҳамма яруслари ривожланган, ус- лубга кўра тобора дифференциациялашиб бораётган тилдир.
УЗБЕК МИЛЛИЙ ТИЛИ —КУП ДИАЛЕКТЛИ ТИЛ
§. Узбек мпллпй тплп кўн диалектли тпллардан ҳисобла- нади. Бу ҳол унпнг ўзига хос мураккаб тарихий ривожланиш шаропти ва ўзбек миллатининг ўтмишдаги хилма-хил этник сос- тави билан изоҳланади.
Узбек миллий тилининг учта катта ички манбаи — учта диа- лсктлар группаси бор. Булар: 1) қ о р л у қ-ч и г и л-у й ғ у р
лаҳжаси; 2) қипчоқ лаҳжаси; 3) ўғуз л а ҳ- ж а с и.
Буларнинг ҳар бири ўз навбатида бир қанча диалект ва ше- валарга бўлинади.
Узбек тилининг кўп диалектли мураккаб тил эканлигини на- зарда тутиб, Е. Д. Поливанов: «Узбек тили (ўзбек диалектлари- иинг бир бутун йиғиндиси сифатида) ягона системанинг, ҳеч қачон амалда бўлмаган ўзбек бобо тилининг диалектологик парчаланиши йўли билан эмас, балки тил системаларииинг бир- лашуви йўли билан пайдо бўлган»1,— деб ёзган эди.
1 Е. Д, Поливанов. Говор кишлака Кият-Конград Шаватского раио- на (в Хорезме), УзНИИҚС, сб. науч. трудов, 1, вып. 2, Ташкент, 1934.
Ўзбек тилининг диалект ва шевалари узоқ ўтмишда ўзбек хал- қининг тарнхий шароити билан боғлиқ равишда ўзаро умумийлик касб этиб, ягопа ўзбек умумий халқ тили бўлиб бирика борган ва унипг ажралмас кисмига ҳамда қуйи формасига айланиб қолган. Лекин ўзбек тилининг лаҳжалари ва айрим шевалари орасидаги кўигииа фарқлар ҳозирги вақтгача ҳам сақланиб келмоқда. Маса- лан, ўзбек тилипииг қипчоқ шеваларида сингармонизм хусусияти- пинг тўлнқ сақлапиб қолг'анлиги, 9 та унли фонеманинг мавжуд- лиги, сўз бошида кўпипча й товуши ўрннда ж товушининг қўл- ланилиши, (|) товушипипг деярли қўлланмаслиги, х товушининг кўичилик шеваларда қ тарзида қўлланиши, сўз ўртаси ва охирида г товушиниыг кўпинча в товушига ўтиши, баъзи ҳолларда сўз охирида г, қ, к товушларинииг тушиб қолиши, баъзан эса о товушининг а сифатида айтилиши (о/сай, чай, чач каби), баъзан л товушининг сўз ўртасида тушиб қолиши (бўса, кеса, оса), бошқа ҳолларда о ёки а товушинииг и товуши билан алмашиниши (масалан, қани>қана, 6ордими>бордима каби) яна э товушининг о га ўтиши (тэпа> ^>твба, бедана'>бвдана, беланчак>бэланчак) каби; морфологик жиҳатдан қараганда, олтита келишик қўшимчасининг тўлик сақлан- гаилиги, II шахс ўтган замон феълида оддий ва ҳурмат формалари- иииг тўлиқ сақланиб қолганлиги, ўтган замон феълининг III шахо кўплик формаси (ўқийдилар)тнг деярли ишлатилмаслиги; лексик томондаи қараганда, қипчоқ шеваларида: чеча (янга), бўла (хола- вачча), оюелак (хотин-қизларнинг бошга ёпинадиган буюми), қоғоноқ (увузпииг қотган тури ёки палла), увуз (қўй ва сигирларнинг туққандан кейинги дастлабки қуюқ 'сути), гпулуп (жуили иссиқ пўстин), босма (жунли иссиқ чакмон), лочира, ғилминди, кулчатой, жанчмич (овқатнинг турлари) сингари кўплаб ўзига хос қадимий сўз ва терминларнинг сақланиб қолганлиги юқорида айтилган фикр- ни тасдиқлайди.
Шунга ўхшаш хусусиятлар ўзбек тилинииг деярли ҳар бир диа- лекти ва шевасида озми-кўпми сақлаиган. Масалан, Тошкент ше- васида сингармонизм қонуни бузилган, 7—8 унли фонема сақланиб қолган, шуниигдек, ҳ товуши деярли қўлланмайди. Унинг ўрнида х товуши қўлланади. а товуши эса э га ўтади (қайтдимда > қайт- димдэ, айт~>эт, боргинда >боргиндэ), баъзан а товуши и га ўтади (бормайди>бормийди, бўлмайди >бўмийди). о товуши баъ- зан э тарзида лаблашган ҳолда қўлланади (окаси), сўз охирида к товуши кўпинча й га ўтади (эшик > эилий, ўрдак > ўрдай), баъзан эса в га ўтади (бордув, келдув). Проврессив ассимиляция ҳодисаси жуда кўп учрайди (бизни>биззи, сизни >• сиззи, камарни>■ ка- марри, ошни >- ошши кабилар); морфологик жиҳатдан қараганда, Тошкент шевасида, бошқа шаҳар шеваларидаги сиигари, келишик кўрсаткичларининг сони асосан бешта бўлиб, аслига кўра қисқариб қолган; ҳозирги-келаси замон I шахс кўплик формасидаги шахс-сон аффикси -миз -вуз тарзида қўлланади (бораоуз, ишлийвуз, келавўз)', ҳозирги замон феъл формаси -вот аффикси ёрдамида ясалади: иш- лавотти, кевотти каби.
Самарқанд, Бухоро шаҳар тнпли шеваларда эса аҳвол яна бошқачароқ. Улар, бириичи навбатда, тожик тилининг кучли таъсирига учраганлиги билан характерланади. Уларда фацат 6 та унли фонема сақланиб қолган; тил орқа ў (о) ва ы фоие- малари деярли бутунлай йўқолган; келишиклар сони ҳам тўрт- тага келиб қолган: уларнинг лексик қатламида эса арабча, ай- ниқса форсча-тожикча сўзлар кўп.
Бу хусусиятлардан баъзилари, шубҳасиз, диалектизм ва шевачиликнинг кўриниши сифатида адабий тилга хизмат қи-, лишдан узоқда турса-да, лекин уларнинг ҳаммаси ўзбек тили- нинг тарихий диалектологиясиии ва умуман тил қонуниятлари- ни, тилдаги интеграция ва диффереициация ҳодисаларини ўрганиш учун хизмат қилади ва диалектологик атласлар яра- тишда зарур бўлади. Шунинг учун ҳам бу хусусиятлариинг бар- часи тўпланади ва қунт билан ўрганилади.
Лекин бундай ўзига хос тафовутларга қарамай, ўзбек тили- иинг ҳамма диалект ва шевалари жуда кўп ўхшашликлар ва умумий томонларга эга бўлганлиги билан характерланади. Улар ўзбек миллий адабий тилини янада бойитиш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам уларга ўзбек миллий тилининг қуйи формаси ва ўзбек адабий тилининг ички резерви сифатида қа- раш ва улардан унумли фойдаланиш талаб қилинади.
§|Узбек адабий тилииинг лаҳжалари орасида, одатда, қорлуқ-чигил лаҳжаси ҳамда унга қарашли бўлган айрим шева ва диалектлар ўзбек адабий тилининг таянч шева ва диалект- лари деб ҳисобланади. Буида улариииг талаффуз нормаларини белгилашдаги роли, кўпгина термииларнинг уларда илгаридан шакллангаилиги, бу шева вакилларининг кўп жиҳатдан миллий мадаиият ва лексик аиъаналаримизни бошқаришда ўзларига хос хизматлари борлиги асосга олинган. Маълумки, қорлуқ-чи- гил лаҳжасига Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Уш, Марғилон, Жалоло- бод ва бошқа шаҳарларнинг шевалари киради. Баъзи олимлар ўзбек адабий тилинииг нормаларини белгилашда Тошкент ше- васини фонетик жиҳатдан, Андижон, Фарғона шеваларини эса морфологнк жиҳатдан таянч шева деб ҳисоблайдилар.
Тошкеит шеваси пойтахт шаҳар шеваси сифатида лексик томондан ҳам ўзининг кўпгина элементларини адабий тилга киритган ва киритмоқдаф Лекин аслида А. К. Боровков қайд қилиб ўтганидек, ўзбек тилининг бирорта шевасини ҳам адабий тилга ҳамма жиҳатдан асос бўлган деб айтиб бўлмайди. Чунки ўзбек тилининг ҳамма диалект ва шевалари адабий тил тарақ- қиётига маълум бир ҳисса қўшган, иккинчи томоидан, уларнинг ҳар бирида жуда кўп ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Масалан, Андижон, Фарғона шеШлари ўзбек адабий тилига энг кўп тар- қалгаи грамматик формалардаи бирини — ҳозирги замон феъ- лининг -яп аффикси воситасида ясалувчи формасини берган. Бундаи ташқари, Андижон ва Фарғона шевалари ўзбек адабий
тилининг асосий талаффуз базаси сифатида ҳам хизмат қилади. Бу' шепалариинг адабий тилимизга ўзларининг фӧнетик хусу- сиятллрн бнлан ҳам максимал даражада яқинлашуви шу билан нзоҳланади. Бу шсвалар ўзбек адабий тилига ўзларининг лек- сик бойлнгн, стилнстик иыкониятлари ҳамда бошқа тил восита- ларн билан ҳам ҳисса қўшгаи.
Шунисп характсрлики, бир қарашда ўзбек адабий тилидан бирмуича узоқроқ тургаидек кўрниган қиичоқ шевалари ҳам ўз- бек адаӧнй тилига жуда кўн лексик бойлигн, стилистик имко- ипятлари ҳамда бопгқа грамыатик воситалари билаи ҳисса қўш- ган. Масалан, ўзбек адабий тилидаги қаратқич келишигииинг тўлиқ формаси қипчоқ шеваларндан қаӧул қилинган. Адабий тилимнздаги ҳозирги замон феълининг -ётир аффикси воситаси- да ясалувчи формаси ҳам қипчоқ ва ўгуз диалектларига хос формадир ва ҳоказо.
Қипчоқ шеваларининг адабий тил лексикасини, хусусан, ун- даги чорвачилик термпнларини ривожлантиришда, адабий тил- иинг стилистик имконпятларини кеигайтиришда ҳам ўзига хос ҳиссаси бор. Масалан, қирқим, тўл, қўтон, оқсоқол, саримой, ту~ ёқ (фарзанд маъносида), ўтоғаси, босма, қирқлик сингари уму- мий ва чорвачилик терминлари; қуйруқ-бовур, тўғиз-товоқ, ғил^ минди, оқ патир, кулчатой каби пазандалнк терминлари ва отни қамчилалюқ, жиловини бўш қўймоқ, от изини той босади, отни тобламоқ, улоқни олиб чиқмоқ, яхши отга бир қамчи каби ибо- ралар ва фразеологизмлар қипчоқ шеваларинииг ҳамыасида ҳам кенг қўлланилади. -
Адабий тилнинг ривожланишига ўзӧек тилининг ӧошқа диа- лект ва шевалари ҳам, жумладан, ўгуз диалектлари ҳаы маълум ҳисса қўшган, масалан, ёшулли, ўғлон, буён, қаёнгача, қайдин галдинг, ал (қўл маъиосида), қорагўз ва ӧошқалар.
Демак, ўзӧек адаӧий тилининг ривожланишида ӧарча диа- лект ва шевалар манӧа ӧўлиӧ хизмат қилган. Лекин ӧунда қор- луқ-чигил лаҳжасига оид диалект ва шевалар етакчи манӧа ролини ўйнаган.
Шу нарсани ҳам алоҳида қайд қилиӧ ўтиш керакки, халқ шевалари ӧилаи адаӧий тилнинг ўзаро муносаӧати ҳақида фикр юритгапда, ӧугунги куида улар ўртасида жуда катта интеграция ҳодисасинииг юз ӧерганлигини, ӧу ҳодисанинг ҳозир ҳам интен- сив равишда давом этаётганлнгини ҳисоӧга олиш лозим. Узӧек халқниинг ёппасига саводхон ӧўлиши, унииг турмуш тарзининг туӧдан ўзгарганлиги умумий ўрта ва олий таълим, вақтли мат- ӧуот, ӧарча адаӧиётлар, радио ва телевидение, турли доклад, лекция ва суҳӧатларнинг адаӧий тилга асосланганлиги, нутқ мадаиияти соҳасида амалга оширнлаётган тадӧирлар — ӧулар ҳаммаси ўзӧек адаӧий тили ӧилан унинг шевалари ўртасидаги тафовутларни кескин камайтирди, бу шеваларнииг силлиқлашу- вига ва адаӧий тил билан яқинлашиб унинг рамкасига тобора чуқурроқ синга ӧоришига хизмат қилди ва хизмат қилмоқда.
Халқ шеваларинииг интеграция процесси, улардаги модерни- зация жараёнлари тобора чуқурлашмоқда ва мукаммаллашиб кенг тус олмоқда. Халқ шеваларига адабий тйл нормаларинииг аста-секин сингиб бориш жараёни давом этаётир ва ягона ада- бий тил янада бойиб, тўла-тўкис шаклланиш процессини ўз бо- шидан кечирмоқда.
Демак, ўзбек адабий тилининг ривожланиши ва янада бойиб мукаммаллашувида етакчи қорлуқ-чигил группа шевалари би- лан бир қаторда бошқа диалект ва шеваларнинг ҳам ҳар. бири- нинг ички манба сифатида ўзига хос ўрни ва роли бор,
Do'stlaringiz bilan baham: |