Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet14/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

'бер -> боравер, қилобер килавер; Туравой (<.Турабой); кўрувди (< кўриб эди), обо<Э>овот каби. Қўринадики, бундай фонетик ўз- гаришларнинг бир қисми аллақачон адабий тил нормасига айланиб кетган.
б товуши баъзан шеваларда ва оғзаки нутқда сўз бошида м га ўтади. Масалаи, бурун>мурун, бўйин>мўйин, бунча>мунча. Лекин бундай ўзгаришлар ҳозирги орфографияда акс эттирилмайди. Баъзи топонимларда орфографиянинг традицион прииципига кўра ўз ҳолича, яъни айтилишига кўра ёзилади. Туямўйин гидроузели ёки Мурунтов кони каби.
Бу ҳолат мунча ва намунча сўзларида ҳам кузатилади. Бу сўзларнинг талаффузи ҳозирги адабий орфографиямизга ҳам норма сифатида сингиб кетгап (биринчи сўз адабий тилимизга қиичоқ шевалари орқали кирган бўлса, кейинги сўз Тошкент- шевасидан яқии давр ичида кирган).
в фонемаси. в — лаб-лаб, сирғалувчи ва лаб-тиш, портловчи, жарангли ундош товуш. Сўзнинг боши (вацт, винт), ўртаси (қовун, ҳавза, равшан) ва охирида (олов, палов, ҳайдов) кела олади. Лекин соф ўзбекча сўзларда в сўз бошида қўллапмайди (вовуллайди сўзи бундан мустасно), лаб-лаб в товуши ўзбек ти- ли учун қадимий ва асосий товуш бўлиб ҳисобланади. Лаб-тиш в эса кейинги товушдир.
Узбек адабий талаффузида вагон, винт каби сўзларда уч- райдиган лаб-тиш в товуши тобора кенгроқ ўзлашмоқда (вазн, вақт сўзларида ҳам ўзлашган). Лаб-тиш варианти соф ўзбекча туркий сўзларда сўз охирида деярли учрамайди. Ана шуиинг учун ҳам фамилиялардаги сўз охирида келувчи в товуши кў- пинча п га, баъзаи ф га ўтади: Норқулоп, Ёрқулоп, Петроп,
Аҳмедоф кабилар. Хотии-қизлар фамилиясида эса бу товуш лаб-лаб в га айланади: Аҳмедова, Авазова, Волкова кабилар. Лекин булар ҳам орфографияда акс эттирилмайди.
ф фонемаси лаб-тиш, сирғалувчи, жарангсиз ундош товуш бўлиб фақат қабул қилинган сўзларда учрайди. Бу товуш ўзбек тилида айрим ундов ва тақлид сўзлар (пуф, туф, уф)т ҳам мавл<уд. Сўз- нинг боши (фидо, фойда), ўртаси (афзал, муфассал) ва охирида (латиф, такаллуф) кела олади. Лекин талаффузда, шеваларда ва оғзаки нутқда ф товуши кўп ҳолатда п товушига, баъзан б га (абзал) алмашинади: фабрика>пабржа, дафтар> даптар, са- даф> садап. Бу ф>п ҳодисаси орфографияда акс этмайди.
м фонемаси — лаб-лаб, бурун, сонор, портловчи, жарангли ундош товуш. Сўзнинг боши (мол, мўйна, мен), ўртаси (осмон, сомон, ёмон) ва охирида (тухум, таслим, кирим) кела олади.

  1. §. Тил олди ёки тил-тиш ундошлари. Ҳозирги замон ўз- бек адабий тилида т, д, н, с, з, ш, ж, ч, ж (дж), ц, л, р товуш- лари тил олди ёки тил-тиш ундошларидир. Булардан т, д, н, с, з, ш, ж, л, р соф ундошлар; ч, ж (дж), ц товушлари эса қори- шиқ ундошлардир.


т фӧиемасй тйл ӧлди, портловчи, жарангсиз ундош товуш, Сўзнинг боши (тош, том, тоғ),ўртаси (қаттиқ, четан, ватан) ва охирида (чигит, йигит, ҳаракат, омонат, совет) кела олади.


Узлаштирилган сўзнинг охирида кават келган ундошнинг бири (сўнггиси) т бўлса, талаффузда кўпинча у тушиб колади: паст > пас, дўст > дўс, дарахт > дарах, машинист > машинис каби. Ле- кии бу ҳодиса орфографияда акс этмайди. Ўгиз шеваларида сўз бошида т баъзаи д га ўтади: тоғ>доғ, темир>дамир, турди> дурди, тиш > ди:ш каби.
д фонемаси — тил олди, портловчи, жарангли ундош товуш. Сўзиинг боши (девор, довон, дарё), ўртаси (қудуқ, шудгор, буғдой) ва охирида (озод, обод, завод) кела олади. Лекин талаффузда сўз охирида келган д товуши ҳамма вақт жарангсизлашади ва т тову- шига ўтади: обод>обот, тод> озот, банд>бант, баланд$> балант, хурсанд > хуреант каби. Шуниигдек, сўз охирида қават келган ундошлардаи бири (сўнггиси) д бўлса, талаффузда кўпинча у тушиб қолади: хурсанд> хурсан, Самарқанд>Самарқан, мо- нанд>монан каби. Лекин бу ҳодисалар орфографияда акс эт- майди.
н фонемаси — тил олди, бурун, сонор, портловчи, жарангли уи- дош товуш. Сўзнинг боши (новда, нон, най, Найман, нор, наш- тар), ўртасн (анор, ғунча) ва охирида (ўтин, тугун, бутун, юлғун) кела олади. н товуши талаффузда б товушидан олдии (кў- пипча қўшма сўз ва сўз бирпкмалари орасида) м товушига айланади: шанба > шамба, танбур > тамбур, ўн беш > ўмбеш каби. Лекин бу ҳодиса орфографияда акс этмайди. н товуши ҳам соф ўзбекча сўзларда сўз бошида жуда кам қўлланади.
с фонемаси — тил олди, сирғалувчи, жарангсиз ундош то- вуш. Сўзнинг боши (сигир, савол, сув), ўртаси (осмон, бўсаға, масал) ва охирида (мис, новвос, насос, қўтос, либос) кела ола- ди. Узбек тилида энг унумли ва ҳамма жойда кўп қўлланувчи ундошлардап бири ҳисоблапади.
з фонемаси — тил олди, сирғалувчи, жарангли ундош то- вуш. Сўзпииг боши (зарур, зар, замон), ўртаси (қизил, чизиқ) ва охирида (ғоз, мугуз, қиз) кела олади. Кўпинча, сўз охирида келган з товуши жарангсизланиб, с товушига мойил талаффуз қилинади. Лекин бу ҳодиса орфографияда акс этмайди: бора- мис, келамис каби. з товуши ҳам соф ўзбекча сўзларда сўз бо- шида деярли қўлланмайди.
ш фонемаси — тил олди, сирғалувчи, жарангсиз ундош то- вуш. Сўзнинг боши (шамол, шох, шоти, шовқин), ўртаси (му- шук, тумшуқ, юмшоқ) ва охирида (бош, тош, қуёш) кела ола- ди. Узбек тилида жуда кенг ва ҳар хил позицияда кўп қўлла- нади.
ж графемаси икки фонеманинг вазифасини бажаради. а) ж — тил олди, сирғалувчи, жарангли ундош товуш. Бошқа тиллардан ўзлаштирилган сўзларда учрайди ва сўзнинг боши (журнал), ўрта- си (аждар), охирида (гараок) кела олади; б) ж(ж,) фонемаси — тид



олди, қоришиқ, портловчи, жарангли ундӧш товуш. Сўзнинг боши (оюар, окийда (доюийда), жанда, оюўна),
ўртаси (ажирим, мажбур, ғунажин, ао/сойиб (аджойиб) ва охирида (тоок, Сироок, боо/с, тэдою) кела олади. Соф ўзбекча сўзларда ж(ж) сўз охирида деярли қўл- ланмайди. Қипчоқ шеваларида ж(дж) сўз бошида адабий тилдаги й ўрнида қўлланади: ою,омон, оюдқши.
ч фонемаси — тил олди, қоришиқ, портловчи, жарангсиз ундош товуш. Сўзнинг боши (чол, чўл, чалоб, чақалоқ), ўртаси (кеча, балчиқ, пичоқ) ва охирида (қилич, чўкич, қулоч, ич) кела олади. Жарангсиз ундошлардан олдин ш га ўтади: кўчди > кўшти, уч- ди > ушти, учта > ушта. Лекин бу ҳол орфографияда акс эт- майди.
ц фонемаси — тил олди, қоришиқ, портловчи, жарангсиз ун- дош товуш. Рус тилидан қабул қилинган сўзларда учрайди: цирк, цемент, центнер, плацдарм, лойли сланец. Баренц денгизи каби. Бу товуш кўпинча с товушига мойил талаффуз қилинади. Ле- кин бу ҳодиса орфографияда акс этмайди.
л фонемаси — тил олди, сонор, сирғалувчи, жарангли ундошто- вуш. Сўзнинг боши (лак, латиф, лой, латта), ўртаси (бола, қу- лоқ, биллур, булоқ) ва охирида {ғазал, металл, қўл, бўл) кела олади. Талаффузда бу фонеманинг олдинги қатор унлилар таъсири- да юмшоқроқ ва орқа қатор унлилар таъсирида қаттиқроц вариант- лари учрайди: қўл (қол)кўл (квл) сўзларидагн л товушларининг талаффузини солиштириб кўринг. Бу ҳодиса орфографияда акс эт- * майди. л фонемаси соф ўзбекча сўзларда сўз бошида деярли қўл- ланмайди. Бу фонема сўз ўртасида келганда кўпинча оғзаки талаф- фузда тушиб қолади. Масалан: олса~> оса, келса^> кеса, бўлса^> бўса, олган>оган, келган'жеган каби.
р фонемаси — тил олди, сонор, титроқ, жарангли ундош то- вуш. Сўзнинг боши (расм, рўмол, рўйхат, раис), ўртаси (сур- най, бармоқ, турна) ва охирида (гулзор, бозор, чопар) кела ола- ди. Бу товуш соф ўзбекча (туркча) сўзларда сўз бошида уму- ман .қўлланмайди. Оғзаки талаффузда, жумладан, шаҳар ше- валарида бу товуш кўплик аффикси -лар нинг талаффузида ва ва бор сўзининг талаффузида кўнинча тушиб қолади: дадам- ла(р) келадила(р), пулдан бо(р)ми?

  1. §. Тил ўрта ундоши. Ҳозирги ўзбек адабий тилида бир- гина й товуши тил ўрта ундошидир.

й фонемаси — тил ўрта, сирғалувчи, жарангли ундош товуш. Сўзнинг боши (яхши, ёмон, йўл), ўртаси (кийим, кейин, уя, кийик) ва охирида (уй, сарой, той, қулай, жой) кела олади. Айрим сўзларда эса, т, д товушларига мос келади: кетин

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish