Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet48/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

ган кириш сўзлари ҳаммани хушҳол қилди. М. Исмоилий, Фар- ғона т.о.

  1. Бирор маъио турига, услубга оид шуидай бирлик, гап, ибора (тилда, нутқда ифода воситаси сифатида). Дағал сўз. Беадаб сўз. Қочирим сўз. Сўздан сўзнинг фарщ бор, ўттиз икки нархи бор. Мақол. □ Тўла қизишиб кетиб, қаерда турганини, ким билан турганини унутди-ю, бир маҳаллар ўрганиб қолган кўча сўзини ишлатиб юборди. М. Исмоилий, Бизнинг роман. [Тантибойвачча] жаҳлдан бармоқларини тишлаб дадасининг, Ермат ва Гулнорнинг шаънига бир-биридан аччиқ, ўткир сўз- ларини ўз-ўзича мингиллайверди. Ойбек, Қутлуғ қон. Афтидан борлиғимиз Мастура билан банд, қуюндай чарх ўраётган та- ассуротлар, фикрлар, туйғуларни ифода қилгани сўз тополмас эдик. А. Қаҳҳор. Минг бир жон. /Мақол, матал. Ҳикматли сўз- лар. Халқда «бошга тушганни кўз кўрар» деган сўз бор. Ота- лар сўзиақлнинг кўзи. Мақол. □ Қумушнинг гўзаллик таъ- рифини ғойибона эшитиб, оғзининг суви келувчи хотинли ва хо- тинсиз орзумандлар «ётиб қолгунча, отиб қол!» сўзига амал қилиб, қутидорникига совчиларни турна қатор юбора бошлаган эдилар. А. Қодирий, Утган кунлар. /Сўзлашувда, гапда, нутқ- да шундай воситалардан фойдаланиш қобилияти, санъати. У сўзда йўқроқУ кшиининг сўзлари китобда ҳам йўқ, шундай маъноли. Ана сўзга усталигу. Ойбек. Қутлуғ қон. (Гап, муома- ла, тил). Яхши сўзкўнгил пошшоси. Мақол. Узига боқма, сўзига боқ. Мақол. Буғдой нонинг бўлмасин, буғдой сўзинг бўлсин. Мақол. Қўлингдан бермасанг, йўлингдан бер, йўлинг- дан бермасанг, сўзингдан бер. Мақол. Яхшининг сўзи қаймоқ, ёмоннинг сўзи тўқмоқ. Мақол.

  2. Суҳбат, сўзлашув, гап-нутқ. Бир-икки оғиз сўз. Сўз айт- моқ. Сўз бошламоқ. Сўз очмоқ. Сўзга тушмоқ. Сўзини бўлмоқ. Сўзни қисқа қилмоқ. Сўзини оғзидан олмоқ. Суҳбатда сўз пах- та байрами устида борар эди. Китобда сўз илғор корхоналар- нинг тажрибаси устида боради. Сир(нинг) учини сўз очар. Ма- қол. □ Гулсумбиби кўз ёшларини этак учи билан артиб, сўзида давом этди. Ойбек. Қутлуғ қон. Сўз уринди, сўздан-сўз чиқди, ниҳоят Ҳожининг кутганидек ўғил ҳасрати ҳам бошланд,и. А. Қодирий. Утган кунлар.

  3. Баён этилган воқеа, ҳодиса, ҳикоя. Шошманг, яна бир нарсани айтиб берай, буни чўпчак дейсиз, лекин ўнгкай чин сўз. Ойбек. Қутлуғ қон. /Хабар, гап. Бу сўзни эшитиш билан Нурининг сўнган умиди алангаланди, кўкраги ёниқ орзулар би- лан тўлди. Ойбек. Қутлуғ қон. /Миш-миш гап, овоза, иғво. Эл бор ерда сўз бор. Мақол. Тоғу тошни сув бузар, эл орасин сўз бузар. Мақол. Иғвогарнинг ўзи ёмон, ўзидан ҳам сўзи ёмон. Мақол. □ Уликми, тирикми билармиз. Мен ҳам қараб турмай- ман. Аммо сўз тарқалмасин, айт, хотининг тилини қиссин. Ой- бек. Қутлуғ қон. /Изҳор зтилган фикр-мулоҳаза, гап. Ҳақ сўз. Бу тўғрида икки сўз бўлиши мумкин эмас. Тўғри сўз туққанга



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish