143
- 20 фоиз ирсий омилларга;
- 20 фоизи атроф муҳитга;
-8-10 фоизи тиббий хизмат воситалари улушига тўғри келар экан.
Соғлом хаѐт тарзи- узоқ вақтгача ижодкорлик билан узоқ умр
кўришнинг муҳим воситаларидир. Ана шу соғлом хаѐт тарзини тутиб
туришимизга нима ҳалақит беради? Шуниси қизиқки бизнинг ўзимиз ҳалақит
берамиз.
Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, ҳар бир инсон ўз тана
аъзоларининг заҳиравий имкониятларини ошириш учун,
уларни мунтазам
равишда чиниқтириб, тарбиялаб бориши лозим.
Саломатлик заҳираларини яратиш учун соғлом турмуш тарзининг
қуйидаги қоидаларига амал қилиш тавсия этилади:
1.
Мунтазам равишда жисмоний тарбия ва жисмоний меҳнат билан
шуғулланиш. Хафтасига организмга камида 6 соат жисмоний юклама бериш.
2.
Ақлий ва жисмоний меҳнатни меъѐрда олиб бориш. Меҳнат билан дам
олишни галма-гал ва мазмунли ташкил қилиш.
3.
Соғлом ва тўғри овқатланишнинг ташкил этиш.
4.
Зарарли одатлардан юз ўгириш.
5.
Организмни чиниқтириш.
6.
Тоза хавода хар куни камида 2-3 соат бўлиш.
7.
Кун тартибига қатъий амал қилиш (8 соат ухлаш).
8.
Эҳтиѐж туғилганда турмуш тарзини ва ишни ўзгартириш.
9.
Турмуш, ишдан ва ўқишдан қаноатланиб яшаш. Хаѐтдан завқланиб
яшаш.
Саломатлик-бу нафақат касаллик йўқлиги балки тўлиқ жисмоний,
руҳий ва ижтимоий фаровонликдир.
Буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино (Авиценна)
минг йил аввал
инсоннинг жисмоний, маънавий руҳий ва тиббий ҳолати уйғунлигини соғлом
турмуш тарзи сифатида белгилаб берган. Шунинг учун, соғлом турмуш тарзи
тушунчаси-бу
нафақат
жисмоний
фаровонликка
интилиш,
балки
маънавиятга, ҳотиржамликка интилишдир, унинг оқибати соғлиқни тиббий
жиҳати билан белгиланади.
Республикамизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва
шакллантириш тизими яратилди. Асосий мақсад эса, инсонларнинг ўз
саломатлигига бўлган маъсулиятини ошириш,
саломатликка энг олий
қадрият сифатида қарашни шакллантиришдир. Бу мақсадга эришиш на фақат
тиббиѐт ходимлари шунингдек барча жамоат ташкилотлари билан
ҳамкорликда фаолият олиб боришни талаб этади. Саломатлик ва тиббий
статистика институти қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият
олиб боради:
Халқ таълими
вазирлиги
Олий ва ўрта таълим вазирлиги
Хокимиятлар
Мудофаа ва ички ишлар вазирликлари
144
Махала жамғармаси
Қамолот ѐшлар ижтимоий ҳаракати
«Соғлом авлод учун» ҳайрия жамғармаси
«Оила» жамғармаси
Диний бошқарма
ОАВлари
Хотин-қизлар қўмитаси
Маданият ишлари ва спорт вазирлиги
Соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида
шакллантириш ва
касалликларни олдини олиш мавзуларида дунѐ тажрибаларини ўрганиш ва
самарадор усулларини амалиѐтга татбиқ этиш борасида МДҲ, Саломатлик ва
тиббий статистика институти оммавий ахборот воситалари билан
хамкорликда фаолият олиб боради.
Мақсад: аҳолига маълумот бериш, саломатликни сақлаш ва
мустахкамлаш масалалари бўйича жамоат фикрини шакллантиришдир.
Қуйидаги вазифалар институт томонидан амалга оширилмоқда:
Республика ва минтақавий телевидение билан биргаликда қатор
кўрсатувлар, видеофильмлар ва видеороликлар тайѐрлаш.
Радиотўлқинлар орқали сил, ўткир ошқозон-ичак инфекцияси, ОИТС
профилактикаси, донорликни тарғиб этиш,
зарарли одатларни олдин олиш,
СТТ масалаларига бағишланган бир қатор эшиттиришларни эфирга узатиш.
Матбуотда «Соғлом турмуш тарзи» мавзусида мақолалар чоп этиш.
Республика ва махаллий рўзнома ҳамда жуналларда соғлом хаѐт тарзи
мавзуларига бағишланган саҳифалар ташкил этиш ва мақолалар билан
бойитиб бориш.
Саломатлик ва тиббий статистика институти асосий фаолиятиларидан
бири бу кўргазмали ахборот материаллари ишлаб чиқиш,
чоп этиш ва
тарқатишдир.
Саломатлик ва тиббий статистика институтининг Интернет-ресурслари
мавжуд. Қуйидаги Сайтлар яратилган ва фаолият кўрсатмоқда:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Саломатлик ва тиббий статистика институти
Do'stlaringiz bilan baham: