Қишлоқ хўжаилиги соҳасида инвестициялар ва инвеститсион фаолликни ошириш оширишнинг аҳамияти ва такомиллаштириш йўллари
Убайдуллаев Қайрулла
|
Иқтисодиёт фанлари доктор, профессор.
|
Сабирбаев Дастан
|
Қорақалпоқ давлат университети докторанти
|
Резюме
Ушбу мақолада инвестиция оқимларининг қишлоқ хўжалиги сохасидаги хожалиқ юритувчи субеклар молиявий фаолиятига тасири ва мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш борасида амалга ошираётган иқтисодий ислоҳатлар тасири ҳақида йўзилган.
Калит so’злар: инвестиция, инвестицион фаоллик, қишлоқ хўжалиги, агросаноат комплекс, саноат.
Резюме
В данной статье рассматривается влияние инвестиционных потоков на финансовую деятельность сельскохозяйственных субъектов и влияние экономических реформ на обеспечение устойчивого экономического роста в стране.
Ключевые слова: инвестиция, инвестиционная активность, сельское хозяйство, агропромышленный комплекс, промышленность.
Суммарй
Тҳис артиcле дисcуссес тҳе импаcт оф инвестмент флоwс он тҳе финанcиал аcтивитиес оф агриcултурал энтитиес анд тҳе импаcт оф эcономиc реформс он энсуринг сустаинабле эcономиc гроwтҳ ин тҳе cоунтрй.
Кей wордс: инвестмент, инвестмент аcтивитй, агриcултуре, агро-индустриал cомплех, индустрй.
Назарий жиҳатдан инвестиция масаласини турли аспектлари П.И.Вахрин, П.Л.Вилснский, А.М.Гатауллин, В.П.Алферьев, В.М.Баутин, А.Н.Борисенко, Н.А.Борхунова, Н.Ф.Зарук, А.П.Зинченко, А.Я.Кибирова, М.А.Коробейникова, А.И.Косяева, В.В.Кузнецова, В.В.Милосердова, А.В.Петрикова каби чет эл олимларининг ва С.Н.Усмонов, Р.Х. Хусанов, К.А.Чариев, Ў.П.Умурзаков каби юртимизнинг олимлари асарларида ўз аксини тўпган. Уларнинг илмий меҳнатларида инвестициялар ва инвестициявий фаолиятнинг назарий қоидалари ва тажрийбалари тизимлаштирилган ва умумлаштирилган. Бироқ замонавий шароитда инвестиция жараёнларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, асослаш ва баҳолаш, инвестиция йўналишлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шаклларини, шунингдек, инвестицияларнинг самарадорлигини ўрганиш етарли даражада о‘рганилмаган. Буннан ташқари, кўплаб хорижий ва маҳаллий иқтисодий фан олимларининг асарлари инвестицион фаолият муаммоларига бағишланган бўлиб, уларда асосан такрор ишлаб чиқариш жараёнида инвестициялар ва капитал жамғариш ўртасидаги боғлиқлик муаммосига, инвестиция стратегиясини ишлаб чиқишга, инвестицияларнинг айрим турларининг ролини таҳлил қилишга ва бошқалар масалаларга алоҳида эътибор бердилар.
Биз ўрганаётган олимларнинг тадқиқотлари муҳим илмий-услубий манба ҳисобланади. Муаллифларнинг фикрича, ушбу тадқиқотларда инвестицияларни жалб қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича назарий ва услубий натижалар олинган бўлса-да, ҳудудлар шароитида инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар, жалб этишни рағбатлантирувчи омиллар ҳудудларга инвестициялар ҳажми ва уларнинг мотивацияси чекланган.
Шу билан бирга, илмий адабиётларда иқтисодий ўсишга ўтиш даврида тўлиқ ресурслар билан таъминлаш, агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг инновацион тури, инвестиция фаолиятининг ташкилий-иқтисодий механизмининг барча қуйи тизимларининг комплекс ўзаро таъсири билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича етарлича тадқиқотлар мавжуд эмас.
Глобал иқтисодиёт иқлим ўзгаришлари ва CОВИД-19 пандемиясидан жабр кўраётган бўлса, геосиёсий ўйинлар, бир-бирининг иқтисодиётини тўлтирувчи давлатларининг оз аро сиёсий қарамшилиқлари ва ҳарбий ҳаракатлар сабабли пост пандемия даврида ҳам глобал бозор иқтисодиёти янги қийиншилиқларга душ келмоқда. Чунончи, дунёдаги энг муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлар бўлган Россия ва Украина ортасида бошланган ҳарбий ҳаракатлар бутун дунё давлатларига, айниқса ривожланаётган давлатларнинг иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, ва озиқ-овқат соҳасидаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (тҳе Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс, ФАО) маълумотларига кўра, “2021 йили Украина ва Россиянинг жаҳон буғдой бозордаги улуш 30 фоизни ташкил қилган бўлса, икки давлат орташа ҳисобда жаҳон миқёсида 2016-17 ва 2020-21 йиллар давомида жами арпа етиштиришнинг 19 фоизи, буг‘дой етиштиришнинг 14 фоизи, маккажўхори етиштиришнинг 4 фоизи, кунгабоқар ёғи ишлаб чиқаришнинг 50 фоиздан ошиқроқ қисмини ташкил қилаганини кўрсатган. Деярли 50та давлат, оз буғдой эҳтиёжининг камида 30 фоизни мазкур давлатлардан импорт қиладиган бўлса, улардан 26та давлатнинг 50 фоизни bug’дойи импорт эса мазкур давлатлардан келтирилади.”[1]
Юқорида келтирилган маълумотлар орқали шуни хулоса қилиш мумкинки, Украина ва Россия давлатларининг инсонларнинг биринчи даражали эҳтиёжи, яни истеъмол учун зарур bo’лган bug’дой маҳсулотининг 2021 йили жаҳон буғдой бозорига буғдойнинг 1/3 қисмини етказиб бериши, дунё давлатлари бу давлатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига нақадар боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Пост пандемия давридан кейин, юз бераётган геосиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар сабабли буғдойнинг бу давлатлардан экспорт қилиш имкониятининг чегараланиши шаклланган глобал иқтисодий занжирнинг бузулишига ва глобал миқёсида озиқ-овқат билган боғлиқ салбий оқибатларга ўлиб келиши эҳтимоллиги юқорилигиша қўлмоқда.
“ФАО”нинг 2022-йил март ойидаги ҳисоботига кўра, озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 159,3 пунктни ташкил қилиб бу индекс 1990-йилда яратилганидан бери энг юқори даражага етган феврал ойига нисбатан 12,6 фоизга кўпдир. Ушбу индекс энг оммабоп озиқ-овқат маҳсулотлари саватига жаҳон нархларининг ойлик тебранишларини кузатиш имконини беради. Ушбу даражадаги индекс 2021 йил март ойига нисбатан 33,6 фоизга юқори бўлди. “ФАО” дон маҳсулотлари нархлари индекси март ойида феврал ойига нисбатан 17,1 фоизга юқори бўлиб, ой давомида буғдойнинг жаҳон нархлари 19,7 фоизга ўсди, маккажўхори нархи бир ой ичида 19,1 фоизга кўтарилиб, рекорд даражага етди, арпа ва жўхори ҳам таъсир кўрсатганлигини маълум қилмоқда. [2]
Бу эса оз навбатида, жаҳон майдонида юз бераётган кескин иқтисодий тебранишлар юртимизда озиқ овқат хавфсизлиги, буғдой ва дон эркинлиги асосини ташкил қилувчи юртимизнинг қишлоқ хожалиги соҳасига ҳам янги чақириқларни йўлламоқда. Қишлоқ хўжаилиги соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвестицион фаоллик ошириш давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳолининг фаровонлиги таъминлаш йўлида нақадар долзарб эканлигини кўрсатмоқда.
Мамлакат тараққиёти жараёнида инвестициялар мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва ҳудудларни фаол ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020-йил 28-декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, “...иқтисодий ўсиш, биринчи навбатда, рақобатбардош ишлаб чиқариш занжирларини яратиш ва ушбу мақсадлар учун инвестицияларни кўпайтириш ҳисобига таъминланади. ” [3]
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасини самарали ривожлантириш инвестиция фаоллигини ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасига турли манбалардан инвестицияларни жалб этиш, улардан устувор йўналишларни белгилаш ва оқилона фойдаланиш каби бир қатор омиллар билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сон қарори билан фэрмер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ғаллани давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмдан ортиқ харид қилишдан воз кечиш орқали соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун қишлоқ хожалиги соҳасида бозор механизимини жорий қилишда янги бошқишларни бошлаб бермоқда. [4]
Қишлоқ хожалиги соҳасида давлатимиз томонидан олиб борилётган ислоҳотлар орқали яратилаётган бозор механизмларига асосланган қулай ишбилармонлик муҳити ушбу соҳада хизмат кўрсатаётган хожаликларга инвеститяларни жалб қилиш имкониятларини оширмоқда ва юртимиз ишки бозорларида мавжуд бўлган аҳолининг биринчи даражали озиқ-овқат маҳсулоларига бўлган ишки талабини қондирибгина қолмастан, халқаро бозорларга экспорт қилиш имкониятини оширмоқда. Бу эса ўз навбатида, бугунги глобал бозор иқтидиёти шароитида халқаро майдонда юртимизнинг озиқ-овқат хавфсизилигин таминлашга асос яратмоқда деб ҳисоблаймиз.
Қишлоқ хожалиғи соҳасида бозор тамойилларга амал қилувчи тизимни жорий этиш орқали, мазкур соҳада фаолият юритувчи субектларнинг молиявий барқарорли ва инвестициявий жозибадорлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва иқтисодий мақсадларнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлайди. Хусусан, мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, жумладан, 70 миллиард доллар хорижий сармояни жалб этиш чораларини кўриш вазифаси қўйилди. Қишлоқ хоʻжалиги соҳасида қишлоқ хоʻжалигини илмий асосда жадал ривожлантириш ҳисобидан фермерлар даромадини камида 2 баробар ошириш, ҳар йили камида 5 фоиз оʻсишига эришиш ва бунга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш назарда тутилмоқда:
- ҳудудларнинг айрим турдаги маҳсулотларни етиштиришга ихтисослашуви.
- қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва янги суғурта механизмларини жорий этиш.
- 464 минг гектар янги ва фойдаланишдан чиқарилган ерларни ўзлаштириш ва уларни очиқ танлов асосида кластерларга ажратиш. 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ва очиқ асосда узоқ муддатли ижарага бериш.
- экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва мева-сабзавотларни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 баробар, иссиқхоналар майдонини 2 баробар, экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард долларга ошириш.
- тупроқ унумдорлигини ошириш ва ҳимоя қилиш.
- қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш тизимини илм-фан ва инновацияларга асосланган ҳолда такомиллаштириш. Агросаноат корхоналарини хомашё билан таъминлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни 1,5 баробар ошириш.
- Агрологистика марказларини ривожлантириш ва замонавий лабораториялар сонини кўпайтириш. Уруғлик ва кўчат етиштириш миллий дастурини амалга ошириш.
- етакчи халқаро илмий марказлар ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш. Қишлоқ хўжалигида фан ва амалиёт интеграциясини чуқурлаштириш.
- аҳолининг ердан самарали фойдаланиши учун шароит яратиш.[5]
Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йилнинг ўзида бир қатор инвестициявий лойиҳалар амалга ошириш белгиланган бўлиб, улар қуйидаги жадвалда ўз аксини топган:
Do'stlaringiz bilan baham: |