Назорат учун саволлар
1. Иқтисодиётда давлатнинг роли нималар орқали номаён бўлади?
2. Қандай иқтисодий мактаблар давлатнинг ролини изоҳлаб берган?
3. Миллий иқтисодиётни тартибга солишда “Давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги” тамойилини тушунтириб беринг.
4. Нима учун иқтисодий концепциялар ишлаб чиқилади?
5. Иқтисодий либерализм деганда нимани тушунасиз?
6. Неокейнсчилик ва институционализм назариялдарини изоҳлаб беринг.
7. Ижтимоий иқтисодиёт деганда нимани тушунасиз?
3-мавзу. Иқтисодий ислоҳотлар ва реал секторни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши. (2 соат)
3.1. Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегияси ва уни амалга ошириш босқичлари.
3.2. Ўзбекистонда институционал ислоҳотларнинг моҳияти, мақсади ва амалга ошириш йўналишлари.
3.3. Иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш тизимининг шаклланиши.
Таянч иборалар: миллий иқтисодиёт, иқтисодиётни ислоҳ қилиш, стратегия, механизм, институционал ислоҳотлар, тизим, иқтисодиётни бошқариш.
Аннотация
Маълумки, иқтисодиёт асосан икки соҳага бўлинади: микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт. Микроиқтисодиёт ўз ичига қуйидаги алоҳида иқтисодий субъектлар фаолиятини олади:
Хўжалик юритувчи субъект – истеъмолчилар, ишчилар, капитал эгалари, заминдорлар, фирмалар ва ҳоказо.
Алоҳида бозорлар – ишлаб чиқариш воситалари бозори, ишчи кучи бозори, истеъмол моллари бозори ва ҳоказо.
Алоҳида тармоқлар – саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ҳоказо.
Макроиқтисодиёт эса умумий иқтисодий кўрсаткичлар йиғиндиси билан боғланган (мамлакатдаги ишсизлик, инфляция даражаси, фоиз ставкасининг ўзгариши, иқтисодий ўсиш суръати ва бошқалар) яхлит миллий хўжаликни қамраб олади.
Микроиқтисодий таҳлилда ҳам асосий ўринни назарий қоидаларнинг ишлаб чиқилиши эгаллайди. Мазкур назарий қоидалар асосида иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар асослаб берилади ва прогноз қилинади. Назарий таҳлил оддий тахминлардан бошланади.
Инсоният тарихий тараққиётининг кўпгина босқичларида ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг айримлари узоқ вақт мавжуд бўлиб туриши мумкин. Масалан, ибтидоий жамоа тузуми емирилаётган шароитдаёқ вужудга келган товар айирбошлаш бир ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиб, бир неча минг йиллардан бери мавжуд бўлиб, ривожланиб келмоқда.
Шу билан бирга бирон-бир ижтимоий-иқтисодий тизимнинг турли тарихий давр шароитидаги мазмуни, ўрни, роли ва ижтимоий оқибатлари кўп жиҳатдан турлича бўлади. Лекин уларнинг умумий, ўзига хос хусусиятлари сақланиб қолади.
Умумий ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш бўлган, бунда меҳнат маҳсуллари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириши ёки ички хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланган. Истеъмол кўпинча ишлаб чиқаришга мос келган, уларнинг бир-бири билан боғланиши жуда осон бўлиб, ушбу хўжаликнинг ўзида рўй берган. Бундай муносабатлар барча зарур нарсани ўзи учун тайёрлаган ибтидоий жамоада ҳукм сурган. Натурал ишлаб чиқариш ижтимоий меҳнат тақсимотининг етарли ривожланмаганлиги сабабли мавжуд бўлиб, у вақтда ижтимоий меҳнатдан унинг у ёки бу тури эндигина ажрала бошлаган эди. Бундай шароитда ўз эҳтиёжларини ўзи қондирадиган ишлаб чиқариш тузилмалари пайдо бўлган. Меҳнат уларнинг тор доирасидагина ижтимоий хусусиятга эга эди. Натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий жараёнларни бир хўжалик доирасида қатъий чеклаб қўяди, ташқи алоқалар учун йўл очилмайди. Ишчи кучи муайян хўжаликка бириктириб қўйилади ва кўчиб юриш имкониятидан маҳрум бўлади. Натурал хўжалик ишлаб чиқариш мақсадларини ниҳоят чеклаб қўяди, ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан жуда оз ва тури жиҳатидан кам бўлган эҳтиёжларни қондириш билан чегараланади. Шунинг учун ҳам жамият аста-секинлик билан товар ишлаб чиқаришга ўтади.
Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши натижасида ибтидоий жамоа тузумининг тарқоқлашув даврида пайдо бўлди. Товар ишлаб чиқариш, яъни товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий мунособатлар улар меҳнати маҳсулларини айрибошлаш орқали намоён бўлади. Товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар ёки хизмат ўз истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш учун яратилади. Натурал хўжаликни сиқиб чиқариш ва товар айрибошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, ҳусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида якка хўжаликларнинг товар айрибошлашга ўтиш йўли билан боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айрибошлашни зарур қилиб қўяди. Ихтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак, товар айрибошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали бўлиб боради. Вақтни ва моддий ресурсларни тежаш қонуни товар хўжалигини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |