4. Ишлаб чиқариш ва давр харажатлари таҳлили Харажатлар таҳлили мақсади, мазмуни ва вазифалари. Харажатларнинг таснифи ва тавсифи



Download 159,93 Kb.
bet1/19
Sana05.07.2022
Hajmi159,93 Kb.
#739857
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
4-тема


4. Ишлаб чиқариш ва давр харажатлари таҳлили


Харажатлар таҳлили мақсади, мазмуни ва вазифалари.
Харажатларнинг таснифи ва тавсифи.
Ўзгарувчан ва ўзгармас харажатлар.
Харажатларни умумий ҳажми ва уларни асосий элементлар бўйича баҳолаш, таҳлил қилиш.
Харажат элементлари ва калькуляция моддалари, фаолият турлари ҳамда жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар таҳлили.
Моддий, меҳнат ҳақи ва амортизация харажатлари таҳлили.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини таҳлили.
Махсулот (иш, хизмат)ларнинг харажат сиғимини таҳлили.
Давр харажатлари таҳлили.
Харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорликни ошириш йўллари.


Харажатлар таҳлили мақсади, мазмуни ва вазифалари
Харажатлар ва уларнинг таснифи.Корхона фаолиятининг муҳим ва унга баҳо берадиган мезон кўрсаткичларидан бири, фойда ва рентабелликдир. Фойдага таъсир этувчи омил бу таннар хдир.
Таҳлили орқали Ҳар бир хўжалик субъектини ишлаб чиқариш, ишбажариш хизмат кўрсатиш юзасидан қилинган ҳаражатларни мақсадга мувофиқлиги, самарадорлиги ва натижавийлиги баҳоланади.
Харажатлар - ҳисобот даврида активларнинг камайиши ёхуд мажбуриятларнинг кўпайишидир1.
Харажатлар - муайян давр оралиғида сарфланган ресурсларнинг пул ўлчовидаги қийматидир.
Харажат – ҳисобот даврида иқтисодий фойдани активларнинг чиқиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек, қатнашчилар ўртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келиши2
Маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш жараёнида ишлатилган табиий ресурслар, ҳомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий воситалар (амортизация), меҳнат ресурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражатларининг қиймат кўринишини ифодасидир.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи харажатларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, маҳсулот баҳосини шаклланиши ва корхонанинг фойда ва рентабеллигини аниқлаш, корхонанинг бошқарув ва инвестиция фаолиятлари бўйича қарорларни қабул қилиш, ресурслардан фойдаланиш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштиришдан кўрилган самарадорликни ифодалайди.
Молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатлар таркиби хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг рентабеллигини ва бозор рақобатбардошлилигини аниқлаш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш давомида хўжалик юритувчи субъектда пайдо бўладиган барча харажатлар тўғрисида тўлиқ ва аниқ ахборот шакллантирилиши, солиқ солинадиган базани тўғри аниқлаш мақсадида белгиланади
Молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:
1.Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар:
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар;
2.Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар:
а) сотиш харажатлари;
б) бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар);
в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар;
Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:
1.Ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
2.Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
3.Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
4.Асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
5.Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
1.Моддий харажатлар харажатларнинг энг муҳим ва асосий қатори ҳисобланади. Уларнинг жами харажатлар таркибидаги салмоғи ишлаб чиқариш, фаолият хусусиятларидан келиб чиқади. Саноат бўғинида моддий харажатлар салмоғи 6-70 фоизгача ташкил этади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган моддий харажатлар таркибига қуйидаги харажатлар киритилади.

Download 159,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish