Семинар материали Ўзбек миллий менталитети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 174 Kb.
bet9/11
Sana21.02.2022
Hajmi174 Kb.
#62018
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8- семинар саволлари(1-u)

16.
Истиқлол туфайли миллатимиз жаҳонга танилди, ўзининг имкониятларини намоён этиш даври келди. Улуғ боболаримиз хоки ётган муқаддас юртда озод ва тинч яшамоқдамиз. Албатта, қиска муддатда қўлга киритилган ва кундан-кунга эришаётган ютуқларимиз кўп. Аммо, мустақилликнинг учинчи ўн йиллигига қадам қўйиб ҳам мафкура, миллий ғоя, маънавият ва маърифат ишлари энг долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда! Нега, нега бундай?
Давлат ҳар қанча бой бўлгани билан, агар жамият аъзолари (фуқоролари) маънавий жиҳатдан қашшоқ бўлса, бундай моддий бойликнинг фойдасидан зарари кўпроқ бўлиши тарихда кўп бор исботланган. Айнан шу ҳақиқатни теран англашимиз қийин кечаяпти.
Яқинда қўлимга ёш ёзувчи Бахтиёр Ҳайдаровнинг 2012 йилда минг нусхада чоп этилган “Ўзбекчилик” номли бадиий публистик китоби тушиб қолди. Ўша кезларда мен ушбу асаримнинг “Ўзбек миллий менталитети ва унинг ўзига хос хусусиятлари” боби устида ишлаб ўтирар эдим. Иш билан танишгач, миллатимиз ирсиётида, ДНКсида бобокалонларимиз-Темур ва Бобурлар, Беруний ва Навоийлар қони оқаётганлигидан, бугунги ёш авлод орасида келажагимизнинг порлоқ жонкуяр ўғлонлари борлигидан беҳад қувониб, китобимнинг ушбу бобига унинг қалб нидоларини киритишни лозим топдим. Зеро, унинг китобидан келтирилган қуйидаги маълумотларга жиддий ёндошилиб, маънавиятимидаги оқсоқ нуқталарга чек қўйилса! Мана, уларнинг бир гуруҳи:

  • Қишлоқ мактабларида 9-синфни тамомлаган ўқувчиларнинг кўпчилиги академик лицей ва касб-хунар коллежларида ўқиб, сўнг олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришни эмас, кўпроқ Россия, Қозоғистон, АҚШ ва Корея томонларга ишга бориб, оилага кўмаклашишни маъқул кўришаяпти;

  • Айрим олғир ватандошларимиз ўз миллат фарзандларини “даромадли” иш топиб бериш ваъдаси билан алдаб, ўзга юртлардаги замонавий қулдорларга сотиб юборишдек шармандали сотқинликлар ҳаётимизда учраб турибди;

  • Диний эркинлик ва бағрикенгликни суистеъмол қилиб, номақбул оқимларга кириш, ундан ҳам баттари-миссионерлар алдовига учиб, ғайри дин ва секталарга қўшилиб, муртад бўлиш ҳоллари кўпайиб бораяпти;

  • Ғарбдан оқиб келаётган беҳаё порнографик фильмларнинг ўзбекча муқобиллари ёшлар қўл телефонлари орқали жуда тезлик билан тарқалмоқда. Ҳатто, ёшларимиз “юлдуз” деб атайдиган айрим ўзбек хонандалари иштирокида порнографик клиплар пайдо бўлмоқда. Бундай клиплар ёшлар қўлидаги уяли телефонлар воситасида ғоят тез суръатларда тарқалмоқда;

  • Ўзбек аёлларининг араб юртларидаги шармандали “саргузаштлари” ҳақидаги баландпарвоз гаплар бир-иккита эмас, кўплаб учрамоқда;

  • Чет эл хизмат сафаридан қайтишда самолётга чиққан “тижоратчи” ўзбек аёлларининг очиқ ғайри-табиий “суҳбатлари”ни эшитиб, ҳайрон бўлсанг, “тирикчилик акажон” деб қисқагина жавоб қилишади;

  • Фарғона водийси вилоятларининг ҳар бир туманида, ҳатто пойтахт Тошкентнинг бозорлари атрофида тўпланган аёлларнинг бир нечадан мардикор бозорлари пайдо бўлганига нима дейсиз? Ваҳолангки, оғир уруш йилларида ҳам ўзбек аёллари сабр-тоқат тимсоли сифатида намоён бўлган, аммо мардикорликка чиқмаган. Агар пулдор, “тадбиркор янги ўзбеклар” ўз сармояларини маиший йўналишга сочмай, ишлаб чиқариш объектларини ташкил этишга чўчимай сарфласалар, янги иш жойлари кўпайиб, ҳеч бўлмаганда оилаларимиз париштаси бўлган аёллар мардикор бозорига чиқмасмиди? Оғир сумкалар кўтариб, хориж бозорларида сарсону-саргардон бўлмасмиди?

  • Кейинги йилларда ҳаддан зиёд дабдабали, ким ўзарга оилавий тўй маросимлари ўтказиш одат тусига кириб бормоқда. Бу серчиқим тўйларни ўтказиш, айниқса аёлларимизнинг маъно-мазмунсиз маросимлари аксарият оилаларни иқтисодий ҳолдан тойдирмоқда, оқибат натижада сунъий муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда;

  • Бозорларда деҳқон ўзи етиштирган маҳсулотларини сота олмай қолган. Масалан, деҳқон пайкалида сотилган қовун ёки тарвуз, картошка ёки бошқа сабзавот экин маҳсулотлари истемолчига етиб боргунича уч-тўрт қўлдан ўтади. Натижада, товарнинг нархи уч-тўрт маротаба кўтарилиб, доимий “бозорчилар” тоифаси пайдо бўлган. Улар ўртасидаги “рақобат” туфайли ёш қизлар ва аёлларнинг куракда турмайдиган сўзлар билан сўкинишлари, ҳатто бир-бирлари билан юлишишгача боришлари деярли одатий ҳолга айланиб бормоқда;

  • Кенг халқ оммасининг негадир китоб ўқишдан узоқлашиб қолганликлари туфайли маънавий қашшоқланиш оммавий тус олиб, аксарият аҳоли уятли иллатларнинг сабаби “етишмовчилик”, “тирикчиликнинг оғирлиги” баҳоналари билан ўзларини овутмоқдалар. Аслида эса, ундай эмас, аёлларнинг сунъий тўқиб чиқарган дабдабали тадбирлари оқибатидир, “янги ўзбек”ларнинг маънавияти маиший йўналиш сари ривожланаётлигига лоқайдларча қарашимизнинг оқибатидир.

  • Энг аввало, “маънавий қашшоқлик”, “иймон сустлиги”, нафсга қуллик, илмдан узоқлашиш кўзга ташланмоқда. Раҳбарлик курси соҳибларига чексиз имкониятлар берилиб, амалда инсон қадри пул олдида ҳеч нима бўлмай қолди, пул илоҳийлашди, жамиятимиз табиатига зид бу иллатлар лоқайдлигимиз туфайли халқимиз менталитетининг оддий элементларига айланиб бормоқда. Бир зарарли одат бартараф қилинса, ўрнига ундан қолишмайдиган бошқача кўринишдагиси пайдо бўлаётир.

Дарҳақиқат, маънавиятимизда оғрик нуқталар кўп. Масалан, қўлимизга китоб ёки газета тушса, латифа қидирамиз, лекин жиддий мавзуларни ўқишга ҳафсаламиз келмайди. Шаҳарнинг энг чеккасидаги тонгги “ошга” эринмасдан вақт топиб етиб борамиз-у, кўпчилик кутубхонага бир йилда бир марта ҳам қадам босмай қўйган.
Телеканалларида қандайдир маънавий савияси паст журналист ташаббуси билан ташкил этилган “Ошга марҳамат” кўрсатувини қўришга шошиламиз, аммо ҳар бир ўзбек йигити ошпазликда пазанда эканлигини билатуриб, миллий телеэкронимизни шу каби тутуруқсиз қўрсатувлар билан банд қиламиз.
Телевизордаги сериаллару, радиодаги ашулалар оҳанги ҳаётимиз маъносини белгилаб олган. Кунимиз “тонгги мусиқа” билан бошланиб, тижорат асосида ташкил этилган “тунги мусиқа”билан тугайди.
Халқ орасида “Ўзбекистонда буюк давлатни мусиқа санъатчилар билан шоирлар қуради” деган анекдот (латифа) тарқалганига нима дейсиз? Бунга ҳам бефарқ қараймиз, бу ҳам камлик қилганидек, сирдош яқинларимизга “зўр латифа эканми”, деб кулиб ҳам қўямиз. Аммо, бу билан ўзимиз устимиздан ўзимиз кулаётганлигимиз фарқига бормаймиз.
Хуллас, “ўзбекчиликнинг” чеки йўқ. Бирор ножўя хатти-ҳаракатни кўра-била туриб, кўрмаганликка оламиз, бу ҳам “ўзбекчилик”;

  • Давлат ва жамоат мулкини қўпараётган мансабдор шахсни кўра-била туриб, “менга нима, оч қорним-тинч қулоғим” қабилида иш тутамиз, бу ҳам “ўзбекчилик”;

  • Қинғирликнинг, ғиррамликнинг “чанги” ўзимизга ҳам тегишини билсакда, сукут сақлашни маъқул кўрамиз, “ўзбекчиликда”;

  • Бирор кимса томонидан қиндиқ қонимиз тўқилган Она-Ватанга ҳиёнат қилаётганлигини сезиб қолсак ҳам сукут сақлаймиз. Чунки, гувоҳ бўлиб қолишдан қўрқамиз, “ўзбекчиликда”.

Ўзбекчиликда яна бир жирканч иллат борки, бу порахўрликдир. Қонунимизда пора олиш, пора бериш, бу ишда воситачилик қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади. Таъмагирлик эса порахўрликка етакловчи иллатдир. Порахўрлик-бу дарди бедаво “касаллик” бўлиб, олис ўтмишда ҳам бўлган. Лекин бугунги кунда унинг кенг “палак ёзганлиги” ва жамиятда салкам ижтимоий меъёр сифатида қабул қилинаётгани ташвишли ҳол.
Агар, чуқур мушоҳада қилиб кўрилса, порахўрликни панд-насиҳат ёки кескин жазо чоралари билан ҳам йўқ қилиш мушкул бўлиб қолди. Олий ўқув юртига ўқишга кириш учун пора, ишга жойлашиш учун пора, текширувга келган комиссияни оғзини ёғлаш учун пора, шифохонага жойлашиш учун пора, туғруқхонада туғилган гўдак учун “суюнчи”- пора, олий ўқув юртида “устоздан” баҳо олишлик учун ҳам пора, ҳатто армия сафида хизматга бориш учун ҳам пора бериш керак.
Бунчалар илдиз отиб кетаётган порахўрликдан кутилишни иложи бормикан? Президентимиз Ислом Каримов жаноблари бунга жавобан шундай дейдилар: “Кўп йиллик ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, қонун устидан қонунчи, маъмурий идоралар устидан назоратчи, назоратчи устидан яна назоратчи ўтказиб қўйиш ҳеч қачон самарали натижа бермайди. Қўпол бўлсада айтмоқчиман: бундай тажриба фақатгина зўравонлар, порахўрлар ва таъмагирлар сонини кўпайтиради, холос. Бу-ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати”
Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish