Семинар материали Ўзбек миллий менталитети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 174 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi174 Kb.
#62018
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8- семинар саволлари(1-u)

4. Халқимиз феълидаги бағрикенглик, хотамтойлик, меҳмондўстлик, ўзаро ҳамкорликка мойиллик, ғам-андуҳи пайтларда ночор кимсаларга ҳамдардлик, елкадошлик фазилатлари ана шу жамоавий якдилликни таъминлаш, тил ва дил, фикр бирлигини сақлаш эҳтиёжларидан туғилган ва сайқал топган.
Иккинчи гуруҳ сабаблар доирасига,-дейди ўзбек этнологи Адҳамжон Аширов,-муайян миллат истиқомат қилиб келаётган ижтимоий-иқтисодий, жуғрофий- ҳудудий ва иқлимий омиллар таъсирини кўрсатиб ўтиш жоиздир.
Чунки, она заминимизнинг текислик ва даштлардан иборат кескин континентал иқлимли жуғрофий ҳудудда жойлашганлиги, ёз жазирама иссиғини қаҳратон қиш билан алмашиниши, баҳор ва кузнинг шиддат билан келиши ва кетиши халқимиз феъл-атворида аниқлик ва лўндаликни, тўпорилик ва қайнақ меҳрни, қаттиқ қўллик ва интизомни таркиб топишига олиб келган5.
Ўзбекларнинг шу она-замин автохтон халқи сифатида табиатга, ерга, сувга, ҳавога ва оловга бўлган чексиз ҳурмати ва уларни эъзозлаш билан боғлиқ турфа хил урф-одат ва маросимлари, анъанавий суғорма деҳқончилик ва ҳунармандчилик удумлари кўп асрлик ислом шароитидан қатъий назар, ўзбек халқининг турмуш тарзида, урф-одатларида сақланиб келаётган сон-саноқсиз зардуштийлик элементларида яққол кўзга ташланади. Дарҳақиқат, бугунги кунда ўзига хос тарзда ривожланаётган меъморчилик анъаналаримиз, бой фольклор ва ёзма мерос, адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишларимиз, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, ўлим ва абадият ҳақидаги асотир ва ривоятларимизда, ўтроқ халқимиз маданиятига тегишли Наврўз, Меҳржон, Гул сайллари, Ҳосил байрами каби байрам ва сайилларнинг давомийлигида ёки инсоннинг қайғули онлари – мотам маросимларида давом этиб келаётганлиги фикримизнинг далилидир.
Ўзбек миллий менталитетига хос яна бир олийжаноб фазилат унинг туркий илдизи билан боғлиқдир. Туркийликка хос жанговорлик, мардлик, матонат ва лафз ҳалоллиги, бағрикенглик, саҳоватпешалик ва хожатбарорлик каби хислатларимизда ўзининг ёрқин ифодасини топган. Бу фазилатлар айниқса, халқимизнинг тўй-томошаларга ўта ўчлигида, ўзи емай йиллар мобайнида йиғиб-териб элга дастурхон ёзишдан завқ-шавқ олишида, аза ва йўқлов маросимларини уюшган ҳолда ўтказишда, бола туғилишидан тортиб то мотам маросимимизгача бўлган барча тадбирларимизда кенг жамоатчилик ва маҳалла аҳлининг доимо бош-қош бўлиб туриши каби удумларимизда кузатамиз. Миллий менталитетимизда туркийларга хос жиҳатлар маънавий маданиятимизнинг чиллак, чавгон, кўпкари, кураш каби миллий ўйинларимизда, “қулоқ тишлатиш”, “бешикка белаш”, “қалин бериш”, “махр” каби удумларимизда, отга бўлган меҳр-муҳаббат, азали хонадонга ҳамдард бўлиб кўнгил сураш, мотам маросимида қатнашишнинг “ихтиёрий”-мажбурийлигида ўз ифодасини топган. Кези келганда таъкидлаш жоизки, ўзбек миллий менталитети, умуман барча халқларга хос миллий менталитетлар қўшни халқлар таъсирисиз, муаллақ ҳолда, ўзга халқлардан ажралган ҳолда шаклланмаган. Айниқса, ўзбек миллий менталитетида форсийзабон тожикларнинг таъсири катта бўлган.
Ўзбек миллий менталитетининг яна бир муҳим жиҳатларидан бири-бу жамият ҳаёти, инсонлар турмуш тарзи кўпроқ анъана ва урф-одатлар орқали бошқарилади. Масалан, ўзбекона расм-русмларга қатъий амал қилган оилаларда ўғил уйлантириш, келин танлаш, қиз узатиш, куёв танлаш пайтларида ота-оналар ва қариндош-уруғлардан алоҳида хушёрлик ва эътиборни талаб қилинади. Қуда бўлмиш томонлар ҳақида тегишли ишонарли маълумотларга эга бўлмагунча икки ёшни бир ёстиққа бош қўйишларига, оила қуришларига оқ фатиҳа берилмайди. Авваламбор, бўлажак келин ва куёвни саломатлиги, жисмоний нуқсонлардан холи бўлиши, қуда томонларнинг ижтимоий келиб чиқиши, жамоада тутган ўрни, мавқеи ва обрў-эътибори ҳисобга олинади. Шунинг учун ҳам халқимиз “тенг тенги билан, тезак қопи билан” деб бекорга айтмаган. Агар куёв ёки келин бўлмиш томоннинг ақли, одоби, ҳусни-жамоли бир ўлчам бўлса, уларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, авлоднинг жамоадаги мавқеи ва бу хусусдаги жамоатчилик фикри иккинчи, аксарият ҳолларда, ҳал этувчи омил вазифасини ўтайди. Ота-оналар учун фарзандларни яхшига қўшиш, бу борада хато қилиб қўймасликда жамоа, жамият раъйи, кўпчиликнинг кенгашли фикри муҳим роль ўйнайди
Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish