18 деб ёш ватандошларини илм олишга чақирган. Илм заиф бўлган жойда маънавият бўлмайди, илмсиз жойда иймон бўлмаганидек, маънавият илмсиз жойда юксак кучга айлана олмайди.
Презтдентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “япон мўъжизаси” ва “корея мўъжизаси” ҳақида гапириб, бу иқтисодий мўъжизалар япон ва карейс халқларининг асрлар давомида шаклланиб, катта бунёдкор кучга айланган ўзига хос миллий маънавияти ҳисобидан юз берганини алоҳида таъкидлайдилар. Улардаги иқлим шароити, табиий бойликларнинг хилма-хиллиги нуқтаи назаридан қараганда, бизнинг улардан устунлигимиз минг чандон юқоридир. Демак, ҳамма гап халқнинг маънавий фазилатлари, ички дунёси ва маънавият негизида тобланган иродасига боғлиқдир.
Аксарияти ўтмишдан бизга мерос бўлиб келаётган, суяк-суягимизга сингиб кетган, ривожланишимизга тўғаноқ бўлиб келаётган иллатларимизни очиқ айтиш, бу “тирноқ остидан кир қидириш” эмас, балки улар бор экан, уларни янада ривож топишига йўл бермаслик, уларга қарши қўрқмай курашиш керак. “Ким мард, ўз хатосини ўзи тузатган мард”, дейдилар ақл донолари. Мақсад уларга “ташхис” қўйиб, жим ўлтиришда эмас, аксинча уларни тузатиш йўлида лоқайдликка барҳам бериб, жиддий курашилмаса, ҳаётда бошқалар яратган энг замонавий техника воситаларини сотиб олувчи истеъмолчи бўлиб қолаверамиз.
Бундан манфаатдор мансабдор шахслар жамиятимизда йўқ дейсизми? Улар фақат ўз шахсий манфаатларини кўради, мамлакат, миллат истиқболини кўришга “ўзбекчилигимиз” учун ожиздир. Шуниси аниқки, нуқул ўз-ўзимизга маҳлиё бўлиш, эришилган ютуқларни тинимсиз мадҳ этиш билан мақсадга эришиб бўлмайди. Шу ватан, шу миллат меники деган инсон унинг камчиликларидан куйинади, кези келганда аччиқ гапларни ҳам айтади ва ёзади. Бундайлар миллат сараси, ҳақиқий ўзбек ўғлонларидир. Ҳар бир меҳнат жамоаси, таълим муассаси, мустақил она Ўзбекистонимиз катта бир оила. Унинг халқи ўша оиланинг тенг ҳуқуқли аъзоларидир. Оила қусурсиз бўлмайди. Аммо, оила қусурини ташқарига чиқариш сотқинликдир, уни ўз жойида, ана шу оила ичида туриб тузатишлик марднинг иши. Афсуски, ўзбекчиликда камчиликни юзга айтишни андишасизлик деб билишади. Бу эса жамиятимиз, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга тўғаноқ иллатлардир.
Шунинг билан бирга, ўзбекчиликнинг иллатли томонларидан ибратли жиҳатларидан кўпдир. Аслида, “ўзбекчилик” миллатимизнинг улуғлиги, бағрикенглиги, иймон-эътиқоди, беғаразлиги, беқиёс мардлиги каби фазилатларини муштарак қилиб ифодаланган сўз. “Ўзбек” этник атамаси ниҳоятда ғурурли, улуғ ном. Унда “бек” (аслзода, орий) мазмунининг мужассамлиги ўз ифодасини топган. Бу сўз фаҳрланишга арзийди. Миллат номига ёндош “ўзбекчилик” сифати фақат бизга хос.
“Ўзбекчилик”нинг ибратона хусусиятлари дунё халқларини таажжубланишларига сазовор бўлиб келган. Чунки, муқаддас она заминимизда ёнма-ён яшаб келган бошқа миллат ва дин вакилларига нисбатан бағрикенглик ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш, бу – ўзбекчиликка хос;
Ўзбек хонадонига эшик қоқиб кириб келган кимсани суриштирмай, олдига дастурхон ёзади, таом қўяди, бу-ўзбекчилик;
Оғир очарчилик йилларида ҳам ўзбек элига бир бурда нон излаб келган юз минглаб ўзга миллат вакилларини бағрига олган, бир бурда нонини баҳам кўрган, бу- ўзбекчилик;
Ўзбекнинг кўплаб оилалари ота-оналари фронда халок бўлиб етим қолган 10 лаб гўдакларни ўз фарзандидек тарбиялаб, уйли-жойли қилган, бу – ўзбекчилик;
Ўзбек “борини ошириб, йўғини яшириб” яшайди. Ўзи жўжабирдай жон бўлсада, меҳмонга нисбатан мурувватини қиёси йўқ, бу-ўзбекчилик;
Бировни айбини кўриб, кўрмаганга, эшитиб, эшитмаганга олади. Инсон айбини очиш ва изза қилишни гуноҳ деб билади, бу-ўзбекчилик;
Ўзбекда “андиша” деган ноёб инсоний туйғу мавжуд. Мафтунқули айтади: Баъзилар андишанинг отини қўрқоқ дейдилар. Аслида ўзбекка хос андиша асло қўрқоқлик эмас, балки одамийдикдир, бу-ўзбекчилик;
Ўзбек қийинчилик билан бўлса ҳам топган пулига тўй қилиб, элга бепул дастурхон солади, бу билан ўзига руҳан қувват бағишлайди, роҳатланади, бу-ўзбекчилик.
Бу каби ўзбекчиликнинг ибратона жиҳатлари кўп. Шу билан бирга, миллат номига иснод келтирувчи иллатлар ҳам йўқ эмаски, улар ҳақида кенгроқ тўхташга тўғри келди. Улар мустақил Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнашига, меҳнаткаш халқимизнинг маънавий етук камолот чўққисига кўтарилишига тўғоноқ бўлмоқда. Мана, мустақил бўлганимизга 20 йилдан ошибдики, Ўзбекистоннинг келажаги буюк давлат деймиз, бундай буюк давлатни маънавий юксак, миллий ғоялар билан суғорилган комил инсонларсиз тасаввур этиш қийин. Тўғри бу осон иш эмас, бу сабр-тоқат ва вақт билан бирга, амалий жасорат, ҳаётий фидоийлик, жамиятда ўзаро аҳллик, ҳаётда халоллик ва поклик, руҳан тетиклик ва ёш авлодни жамият ривожига тўсиқлик қилувчи барча иллатларга қарши курашчан қилиб тарбилаш керак. Жамиятимиздаги бугунги ҳолат энди чақириқлардан кескин амалий чораларга ўтишликни талаб этади. Ўзбек миллий менталитети ва унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва таҳлил этиш жараёнида ҳаёт шундай хулоса қилишликни тақазо этади. Ўзбек менталитетида бундай иллатлар бор экан, уларни тан олишимиз, уларнинг туб томири билан қуритиш ҳам ўз қўлимизда. Бизнинг ички муаммоларимизни ҳеч қачон ташқаридан келиб, кимдир бартараф қила олмайди, уларни йўқ қилиш ўз иймон ва ирода кучимизга боғлиқ. Буни такрор-такрор ўз халқимизга айтиш, биргалашиб бартараф этиш мустақил Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари қўлида.
Do'stlaringiz bilan baham: |