17.
Ўзбек менталитетига хос жиҳатлар шунчалар кўп қирралики, ўзбек ҳар бир муаммо ечимини йўлини топишда “устаси фаранг”. Масалан, илгари, тиббиёт бепул бўлган кезларда ҳам докторларни пул билан “рози қилиш” ҳолатлари бўлар эди. Одамлар орасида “тиббий хизмат учун хорижий мамлакатларда порахўрлик йўқ. Чунки, ҳар бир киши ишчими ёки хизматчи, оиласи билан муайян клиникага боғланган, унинг маошидан тегишли сумма клиника кассасига тиббий хизмат учун мунтазам ўтказилиб туради, докторлар эса касалга яхшироқ қарашади, акс ҳолда ишдан кетади” деган тасаввур юради. Бу ҳақ гап. Чунки, ишдан кетган доктор янги иш топса, албатта, унинг эски иш жойидан маълумот олинади, акс ҳолда, у янги ишга жойлаша олмайди. Биздачи? Аввал ҳам, ҳозир ҳам “ўзбекчилигимиз” туфайли буни амалий ҳаётда қўллай олмаймиз. Чунки, телефонбозлик бошланади.
Мана энди, истиқлол туфайли пуллик тиббиёт ҳам пайдо бўлди. Тиббиётда ҳаражатлар камайиш ўрнига, аксинча кўпайди. Тиббиётда порахўрлик шунчалар авж олдики, одамлар орасида “касал бўлиб докторни қўлига туша кўрма, узатмасанг ўлиб кетасан, яшашга умидинг бўлса, бор-йўғингни ҳам шилиб олади”, деган латифа пайдо бўлган. Ҳатто, оддий кўричак касали (аппендицит) билан жарроҳ столига ётқизилган бемор белгиланган суммани тўламагунича операция қилинмайди. Нолалар эшитилсада, “ўзбекчилик” туфайли сув юзасида пайдо бўлган кўпикдай изсиз йўқолади, кўп ҳолларда “аризачи” ёмон отлик бўлиб қолаверади. Фарзанд туғилгани заҳоти, “пора машинаси” шиддат билан ишга тушади. Туғруқхоналарда она кўз ёриши билан дояю ҳамширалар ташқаридан “суюнчи” олишга ошиқади. Бу камлик қилиб, врачни алоҳида, ҳамшираларни алоҳида “рози қилиш” керак, деган гаплар халқ орасида кенг тарқалган. “Ўзбекчилик”да “нима бўпти, Худо сенга фарзанд ато этибдими, шукр қил, пуллик тиббий хизмат учун клиника кассасига тўланган пул давлат учун, докторларни ҳам “рози қилиш керакку” деб порахўрликни оқлашади.
Мактабларда синф ремонти учун, устоз туғилган куни учун, ҳар бир байрам совғаси учун, мактабга юклатилган темир-терсак учун ўқувчилардан пул йиғилади. Наманган вилоятида ҳокимият тақсимоти билан мактаб ўқитувчисига ажратилган уйнинг биринчи тўлови учун ҳам ўқитувчи-педагог у ёқда турсин, ўқувчилардан ҳам пул йиғиш бошланибди. Аслида, булар ҳам пора олиш ва беришнинг бир кўриниши эмасми?
Ёшлар орасида бир соҳа бўйича етук мутахассис бўлиш учун эмас, балки диплом учун ўқишга кирганлар кам дейсизми? “Худо хоҳласа, шу ўқишингни тугатсанг, пичоғинг мой устида бўлади, пора олиш шарт эмас. Одамларнинг ўзлари “рози бўлиб” ташлаб кетгани ҳам сенга мана бундоқ етади. Худо ойликдан эмас, “кунлик”дан қисмасин”деб фарзандларига ўгит бераётган ота-оналар жамиятимизда оз дейсизми? Афсуски, шундай “тарбия” олаётган фарзанд оқибатда порахўр бўлиб етишади. Бу маънавиятимизнинг тубанлашиб бораётганлигига ишора эмасми?
Пора оладиган одам мунофиқлик қилишга ҳам мажбур. Ақл донолари “мунофиқ доимий қулдир, қул эса мутеликда яшайди”, деганлар. Наҳотки, қуллик ва мутеликда яшаш биз ўзбекларга мерос бўлса? Ўзбек тақдирига ёзилган бўлса?!
Қуллик ва мутелик кайфияти устувор жойда одамлар фақат бугунги кун ташвиши билан яшайди. Бундайлар учун юрт манфаати, ўзликни англаш, миллий ғоя, миллий ғурур каби тушунчалар мутлақо мазмунсиз, “ҳавойи” гаплар бўлиб қолмоқда.
Бахтиёр Ҳайдаров юқорида номи зикр этилган китобида порахўрликнинг баҳоналари ва айрим “шиор”лари ҳақида “ўзбекчилик”ка хос ибораларни келтиради. Улар қуйидагилардан иборат:
“Ҳужжатларингизда камчиликлар жуда кўп экан...”
“Маош кам, нарх-наво баланд, тирикчилик оғир...”
“Бу пора эмас, “қўл ҳақи”, бола-чақанинг ризқи.”
“Ҳозир порасиз иш битмайди”.
“Мен ҳам “юқорига” узатаман”.
“Бу ерга ишга киришим учун катта пора берганман, энди шуни чиқариб олишим керак”.
“Бизга текширувчилар кўп келишади. Уларнинг томоғини “мойламаса” бўлмайди”.
“Оқимга қарши сузиб бўлмас экан....”
“Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Имкони борида “тирикчилик” қилиб қолиш керак”.
Жамоадан ажралсангиз, ўзингизни “подставка” қилиб юборишади”.
“Мен пора олмайман, ўзлари “кўнгилдан чиқариб” ташлаб кетишади”.
“Тирикчиликнинг айби йўқ”.
Така бўлсин-сут берсин”.
“Замон сенга боқмаса-сен замонга боқ”.
“Биз рози қилиб, ҳалоллаб оламиз!” ва ҳакозолар.
Дарҳақиқат, эътиқоди, иймони заиф одамлар аждодларимиз қоралаган нафс балосига гирифтор бўлгайлар, уларнинг маънавияти ялқовлик, лоқайдлик ва сотқинлик меъёри билан ўлчанади.
Юқорида қайд этганимиздек, халқимиз маънавиятининг илдизлари динимиз асосида қурилган. Динимизнинг муқаддас китоби Қуръонда “Сендан ҳаракат, мендан барокат” деб беъжиз айтилмаган, ёки динимиз Ватан равнақининг ягона йўли “Қалбинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда” бўлсин деб, меҳнатнинг таги роҳат эканлигини доимо уқтириб келган.
Шунинг учун аллома Алихонтўра Соғуний “Дин покликка қурилган ахлоқдир. Динимизнинг асли ақлдир, қуроли эса илмдир”
Do'stlaringiz bilan baham: |