г) якуний баҳолаш
Талабанинг фаоллиги
|
30балл
|
Сeмeстр давомида ўтилган мавзуларга оид тушунчалар таърифларини ва улар билан боғлиқ формулаларни тўлиқ баён қилган, тўлиқ моҳиятини очиб бера олган ва уларни мисол ва масалалар eчишга тадбиқ қила олган талабаларга
|
26-30
|
Сeмeстр давомида ўтилган мавзуларга оид тушунчалар, таърифларини ва улар билан боғлиқ формулаларни баён қилган, тўлиқ моҳиятини очиб бера олган ва лeкин уларни қўллай билишда камчиликларга йўл қўйган талабаларга
|
22-25
|
Сeмeстр давомида ўтилган мавзуларга оид тушунчалар, таърифларни ва улар билан боғлиқ формулаларни қисман баён қилган, тўлиқ моҳиятини очиб бера олган ва лeкин уларни қўллай билишда камчиликларга йўл қўйган талабаларга
|
16-21
|
Сeмeстр давомида ўтилган мавзуларга оид тушунчалар таърифларини ва тўлиқ моҳиятини очиб бера олмаган ва улар билан боғлиқ формулаларни баён қила олмаган талабаларга
|
0-16
|
Максимал балл: 100
Жорий баҳолаш: 30
Оралиқ баҳолаш: 20
Якуний баҳолаш: 30
Мустақил таълим: 20
Касб танлашга йўллаш фанидан рейтинг баҳолаш жадвали
РЕЙТИНГ НАЗОРАТИ ЖАДВАЛИ:
№
|
Назорат турлари
|
Жами балл
|
семестр хафталари
|
Якун баҳолаш
|
100
|
Назарий ўқиш
|
|
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
13
|
14
|
15
|
16
|
17
|
18
|
|
|
|
1
|
Ж/б
|
30
|
|
|
|
|
|
|
|
10
|
|
|
|
10
|
|
|
|
|
10
|
|
|
|
|
2
|
О/б
|
20
|
|
|
|
|
|
|
|
|
10
|
|
|
|
|
|
|
|
|
10
|
|
|
|
3
|
Я/б
|
30
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
30
|
4
|
м/т
|
20
|
|
|
|
|
|
10
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
10
|
|
|
|
|
ЯКУНИЙ НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Фанни ўқитишдан қандай кўзланган мақсад?
Фан олдига қўйилган вазифа нимадан иборат?
Фаннинг мазмунини ёритиб беринг?
Касб танлашга йўллашда фан-техника ривожланишининг аҳамияти нимадан иборат?
Касбга йўналтиришнинг асосларини изоҳлаб беринг?
Касбни тўғри танлаш ва унинг аҳамияти?
Касб танлашда жамоатнинг ўрни?
Ўқитувчиларни касб танлашга йўналтириш ишлари бўйича қандай тадбирлар ўтказиш зарур?
Касб танлашда ота-оналарнинг аҳамияти ҳақида тушунча беринг?
Нима учун комиссия ташкил этилади?
11.Услубий ишлар қанчалик фойда беради?
12.Ота-оналарни касб танлаш ишига жалб этиш имкониятлари ҳақида.
13.Дарсларда кандай машғулотлар орқали касб танлаш ишларини олиб бориш имкониятлари мавжуд?
14.Касблар билан таништириш методларини ёритиб беринг?
15.Корхоналарнинг касб танлашга йўллаш ишларини ташкил этишнинг ўрни нималардан иборат?
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур. Тошкент, 1997 й.
2. Давлатов. Меҳнат ва касб таълими, тарбияси ҳамда касб танлаш назарияси ва методикаси. Тошкент «Ўкитувчи» 1992 йил.
3. «Узликсиз таълим тизимида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш» мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент, 2002 й (15-16 ноябрь)
4. Давлатов. Меҳнат ва касб таълими, тарбияси ҳамда касб танлаш назарияси ва методикаси. Тошкент «Ўкитувчи» 1992 йил.
5. Студентларга ўқувчиларни касб танлашга йўллаш ишларини ўргатиш. Н. Шодиев. Тошкент, « Ўқитувчи» 1987 йил.
6. С. А. Болтабоев, У. Толипов. Умумий ўрта таълим мактаблари касбга йўналтириш ўқув методика кабинети фаолиятини ташкил килиш бўйича методик тавсиянома. Тошкент, 2000 й.
7. Х. Рашидов, Ш. Шарипов, С. А. Болтабоев. Ўқувчиларни касбий йўналганлигини аниқлаш. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2002 й.
8. А. П. Чернявская. Психологические консултирование по профессионалной ориентации - 2001года.
Маъруза матнининг таълим технологияси
1-мавзу. ЁШЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
1.1. Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси
Вақти – 4 соат
|
Талабалар сони: 25-30 нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Кириш, визуал маъруза
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
1. Фаннинг мақсади, мазмуни
2. «Таълим тўғрисида»ги Қонунлар, кадрлар тайёрлаш миллий дастури
3. Касбни тўғри танлашнинг аҳамияти;
4. Умуммеҳнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган қизиқишни шакллантириш.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: ёшларни касбга йўналтиришнинг назарий шарт-шароитларини ўрганиш
|
Педагогик вазифалар:
Фаннинг мақсади, мазмунини тушунтириб беради
«Таълим тўғрисида»ги қонунлар, кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳақида маълумот беради
Касбни тўғри танлашнинг аҳамиятини тушунтириб беради;
Умуммеҳнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган қизиқишни шакллантиришни ўргатади.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Талаба:
Фаннинг мақсади, мазмунини тушуниб оладилар
«Таълим тўғрисида»ги қонунлар, кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳақида маълумотга эга бўладилар
Касбни тўғри танлашнинг аҳамиятини тушуниб оладилар;
Умуммеҳнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган қизиқишни шакллантиришни ўрганадилар.
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Визуал маъруза, савол-жавоб, баён қилиш.
|
Ўқитиш воситалари
|
Маърузалар матни, проектор, график.
|
Ўқитиш шакли
|
Жамоа, гуруҳ ва жуфтликда ишлаш.
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Проектор, компьютер билан жиҳозланган аудитория
|
Маъруза машғулотининг технологик картаси (1-машғулот)
Босқичлар,
вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
талаба
|
1-босқич.
Кириш (10 мин.)
|
1.1. Мавзу, унинг мақсади, ўқув машғулотидан кутилаётган натижалар маълум қилинади.
|
1.1. Эшитади, ёзиб
олади.
|
2-босқич.
Асосий (60 мин.)
|
2.1. Талабалар эътиборини жалб этиш ва билим даражаларини аниқлаш учун тезкор савол-жавоб ўтказади.
Фанни ўқитишдан қандай мақсад кўзланган?
Фан олдига қўйилган вазифа нимадан иборат?
Фаннинг мазмунини ёритиб беринг?
2.2. Ўқитувчи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда фаннинг мақсади, мазмуни тушунтириб беради.(2-илова)
2.3. «Таълим тўғрисида»ги Қонунлар, кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳақида гапириб маъуразани давом эттиради (3-илова)
2.4. Касбни тўғри танлашнинг аҳамиятини тушунтириб беради (4-илова)
|
2.1. Эшитади.
Навбат билан бир-
бирини такрорламай
атамаларни айтади.
Ўйлайди, жавоб
беради.
Жавоб беради ва тўғри
жавобни эшитади.
2.2. Тинглайди ва ёзиб оладилар
Саволлари бўлса савол берадилар ва асосий
жойларини ёзиб олади.
2.3. Эслаб қолади,
ёзади.
2.4. эшитади ва ёзиб оладилар
|
3-босқич.
Якуний(10 мин.)
|
3.1. Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади.
Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
Мустақил иш учун вазифа: беради, баҳолайди.
|
3.1. Эшитади,
аниқлаштиради.
3.2. Топшириқни ёзиб
олади.
|
Визуал материаллар
1-илова
1-гуруҳ
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва кадрлар тайёрлаш Миллий дастури нима мақсадда чиқарилган?
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
Иқтисодий муаммо нима?
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
Фанни ўқитишдан қандай мақсад кўзланган?
2-гуруҳ
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
Касбни тўғри танлаш ва унинг жамиятдаги аҳамияти?
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
Фаннинг мазмунини ёритиб беринг?
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
Фан олдига қўйилган вазифа нимадан иборат?
3-гуруҳ
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
Касб танлашга йўллашда фан-техника ривожланишининг аҳамияти нимадан иборат?
Муаммоли вазият, савол ва топшириқ:
Касбга йўналтиришнинг асосларини изоҳлаб беринг?
2-илова
3-илова
3-илова
Таянч иборалар:
Регионал хусусият.
Мутахасисларга эхтиёж.
Қизиқишни аниқлаш.
Малакани шакллантириш.
Касб танлаш.
Касб танлашга йўналтириш.
Уйга вазифа:
Назорат саволлари
1.«Таълим тўғрисида»ги қонун ва кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини ўрганиш.
2.Касбга йўналтирилган хозирги кун аҳволи билан танишиш.
3. Касб ҳақида ва касбга йўналтириш борасидаги олим ва мутаффаккирлар фикрини ўрганиш.
1-МАЪРУЗА
ЁШЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
РЕЖА:
1. Фаннинг мақсади, мазмуни
2. «Таълим тўғрисида»ги Қонунлар, кадрлар тайёрлаш миллий дастури
3. Касбни тўғри танлашнинг аҳамияти;
4. Умуммеҳнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган қизиқишни шакллантириш.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1. Регионал хусусият. 2. Мутахасисларга эхтиёж.3.Қизиқишни аниқлаш.
4. Малакани шакллантириш.5.Касб танлаш.6.Касб танлашга йўналтириш.
Табиат ва жамият ҳодисалари, ишлаб чиқариш жараёнлари кўпинча шу қадар мураккабки, буларни бир илм-фан доирасида тавсифлаш мумкин эмас. Мактабда ўрганилаётган кўпгина факт ва қонунлар ўзаро боғлиқ ҳолда аниқ руёбга чиқарилган тақдирдагина ўзлаштирилиши мумкин Мисол учун касбга йўналтириш масаласини олиб кўрайлик.
Муаммонинг муҳимлиги ёшларни касбга йўналтиришга оид бир қанча амалий масалаларни шошилинч равишда хал қилишнинг зарурлиги хозирги вақтда кўплаб мутахассислар педагоглар, психологлар, врачлар, иқтисодчилар, социологлар ва ғоят хилма-хил соҳаларда ишловчи амалиётчи ходимларнинг эътиборини ўзига жалб этди. Бу борада кўплаб мутахассисларнинг иштирок этиши ва иш олиб бориши муаммони тўғри ва комплекс тарзда хал этиш учун замин ва шароитлар яратиб беради, албатта.
Шу билан бирга бу мутахассисларнинг ҳар бири тўла аниқ маълумот олган, муайян иш тажрибасига эга ходимлардир. Шу боисдан улар касбга йўналтириш соҳасидаги ўз фаолиятида ўзларига маълум бўлган методларга, муаммога ёндашув усулларига ҳамда идрок қилиш услуби ва шу кабиларга таянадилар. Бу эса баъзан уларда тушунчаларнинг айрим атамаларидан фойдаланишда зиддиятлар туғдирибгина қолмай, касбга йўналтириш мақсад ва вазифаларининг қўйилишида бир қанча амалий масалаларини тушуниб олишда бу борада якдилликнинг бузилишига ҳам олиб келмокда. Шу сабабдан ҳам касбга йўналтиришга оид билимлар мазмунининг ягона тизимини ҳамда касбга йўналтириш методологиясини ишлаб чиқиш касбга йўналтириш соҳасида бундан буён муваффақиятли иш олиб боришнинг муҳим шартидир.
Мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш муаммосига оид эълон қилинган асарларнинг танқидий таҳлили ва оммавий мактаблар тажрибасини умумлаштириш асосида ўқувчиларнинг эътиборини ёш авлодга меҳнат тарбияси бериш ва уларни касбга йўналтиришга доир етарли даражада яхши ишлаб чиқилмаган бир канча муаммоларга алоҳида қаратиш лозим. Булар:
а) юқори синфларнинг ўқувчиларини ишчи касбларини ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари учун касбга йўналтириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
б) минтақа шароитларини, миллий анъаналарини ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари учун касбга йўналтириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
в) касбга йўналтириш вазифаларини амалга ошириш билан 5-7; 8-9; 10-11 синфлар ўқувчиларнинг умумий меҳнат, политехник йўналиши ва касбий тайёргарлиги ўртасида узвий алоқанинг йўқлиги муаммоларидир.
Ўрта Осиё минтақалари учун етарли даражада назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқилмаган ана шу муаммоларни хал қилиш керак бўлади. Бу масалаларда мамлакатимиз пахтачилик ўлкасининг минтақа хусусиятларини, миллий анъаналарини ва тарихий тажрибасини ҳисобга олиш лозим бўлади. Иккинчи томондан эса фан-техника тараққиётининг хозирги талаблари асосида мактаб ёшларига меҳнат тарбияси бериш ва уларни ишчи касбларини эгаллашга йўналтириш шакл ва методларини такомиллаштиришнииг янги йўлларини қидиришга тўғри келади.
Касбга йўналтириш ишида иқтисодий муаммолар муҳим ўрин тутади. Булар орасида халқ хўжалигини ривожлантириш ва кадр муаммолари алоҳида аҳамият касб этади. Бу масалаларни касбга йўналтириш жиҳатлари билан ўзаро боғлик тарзда талабаларнинг мустақил машғулотларида кўриб чиқиши тавсия этилади.
Хозирги фан-техника ва ижтимоий тараққиёт шароитида ёш авлодни жамият барпо этишда фаол қатнашишга тайёрлаши лозим бўлган мактабнинг роли ҳар қачонгидан кўра ўсди.
Шу муносабат билан ўқувчиларга илм-фан асосларининг мустаҳкам билимларини сингдириш, уларда юксак онглиликни тарбиялаш, умуминсоний аҳлоқийликни шакллантириш, ёш авлодни турмушга ва меҳнатга, ижтимоий зарур касбларни онгли равишда танлашга тайёрлаш таълим ва тарбиянинг ҳамма босқичларида хозирги мактабнинг вазифаларидир.
Касбни тўғри танлаш - инсон турмушида муҳим қадамдир, ёш авлоднинг бутун ҳаётидаги муваффақият кўп жиҳатдан касбнинг қанчалик тўғри танланишига боғлиқ.
Касбни тўғри танлаш ҳар бир мактаб ўқувчисининг объектив важларига, қизиқишига, майлига, қобилиятига ва имкониятларига мос бўлиши учун унинг соғлигини, ўзлаштиришини ва хиссиётларини ҳисобга олиш лозим, булар ижтимоий фойдали ва унумли меҳнатда ҳаммадан кўра кўпрок қарор топади ва намоён бўлади.
Одам бажараётган ишларига ижодий муносабатда бўлиб, меҳнат унумдорлигини доимо ошириб борса, танлаган касбига зўр қизиқиш билан қараса, ўз ишининг ижтимоий аҳамиятини тушунса, унинг қобилиятлари меҳнатда такомиллашиб борса, ўшандагина у меҳнатдан қониқиш ҳосил қилади ва хурсанд бўлади, бундай ҳолда ҳар бир шахс жамиятга энг кўп наф келтиради.
Мана шу айтган гаплардан касб танлашнинг ғоят муҳим ижтимоий аҳамияти келиб чиқади. Н.К.Коупская фикри бўйича касб-корни эркин танлаш жуда катта аҳамиятга эга. Одам шуғулланаётган ишини яхши кўрса, бундан у хурсанд бўлади, қониқиш ҳосил қилади, зўр ташаббус кўрсатади, толиқмай меҳнат унумини оширади.
Мактаб ўқувчиларининг касб танлаши онгли зарурият бўлиши ва айни вақтда жамият мафаатларига мос бўлиб тушиши, йигит ва қизларнинг камолот йўлида шахсий муддаоларини қондириш лозим. Бунинг учун юксак даражада маълумотли бўлиш зарур, хозирги асримизда бундай маълумотсиз фан-техника илдам тараққий этиши мумкин эмас.
Умуммеҳнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган қизиқишларини шакллантиришнинг бундай имкониятлари объектив заминга эга бўлиб, воқеликда ҳар куни амалга оширилмоқда.
Саноат тез ривожланганлиги, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш борасида катта қадамлар қўйилганлиги, илм-фан, техникани ва маданиятни юксалтириш сохасидаги муваффақиятлар бир томондан, ёшларнинг қизиқишларига ва қобилиятларига мувофиқ, иккинчи томондан халқ хўжалиги талаб-эҳтиёжларига асосан касб танлашлари учун амалий жиҳатдан чекланмаган имкониятлар яратди, умумий таълим мактабида меҳнат политехника таълими шароитида касбга йўналтириш муаммосини ижобий ҳал қилиш учун барча шарт-шароитлар вужудга келтирилди.
Касбга йўналтириш ўқувчиларга политехник маълумот бериш масалалари билан, касб танлаш эса муайян билим даражаси билан чамбарчас богликдир.
Ёш авлодда мехнатга ижодий муносабатда бўлишни тарбиялаш мухимдир. Ижодкорлик инсон фаолиятига умуман хос нарсадир. кобилиятларини ҳар томонлама камол топтириш учун имконият мавжуд бўлади, чунки болалар ёшлигиданок мехнатга қизиқиб коладилар: улар ўз ўйинларида ота-оналарига, атроф-теваракдаги кишиларга таклид киладилар, уларнинг мехнат ҳаракатларини такрорлайдилар. Фаолиятга ана шунда интилиш, катталарнинг мехнатига таклид килиш болаларга мактабгача ёшдаёк ҳаммабоп мехнат малакаларини сингдириш учун кулай омил бўлиб хизмат килади.
Табиийки, буларнинг ҳаммасини тушунарли ва образли шаклда болалар онгига етказиш, болаларни ўраб турган ва уларга хизмат килаётган ҳамма нарсалар одамларнинг мехнати билан вужудга келтирилган, кўллар факат мехнатдагина «мохир кўллар» га айланади, мехнатсиз хеч нарсани ўрганиб бўлмайди, деган фикрни сингдиришга интилиш зарур.
Н.К.Коупская ўз асарларида мехнат таълими бериш ва касбга йўналтиришнинг,ёшларни ишчи касбларини тўгри танлашга тайёрлашнинг сиёсий, халк хўжалик, маданий ва педагогик аҳамиятини аник белгилаб берган. Бунда у касб танлашда одамнинг хусусиятларини, табиий исътедодини ва унинг у ёки бу мехнат фаолиятига қизиқишини хисобга олишга даъват этган эди.Унинг фикри бўйича мактабда ва мактабдан ташкари иш олиб бориш йўли билан ёш авлодимизнинг умумий таълим ва политехник онг-билим даражасини илк ёшдаек кенгайтириш зарурлигини бир дакика ҳам ёддан чикармаслигимиз керак, шуни эсдан чикармаслик лозимки, умумий таълим ва политехник савиянинг торлиги касблар танлаш эркинлигини чеклаб кўяди.
Умумий таълим мактабларида, завод ва фабрикаларда, ўқув юртларида касбга йўналтириш ишларини ўтказиш заруриятини турмушнинг узи такозо этмокда. Бу нарса кайта куриш янги марралари йил сайин тобора кенг авж олдирилаётгандир. Биргина Узбекистоннинг ўзида якин келажакда бир нечта янги саноат ва кишлок хўжалик объектлари пайдо бўлади ва мавжўдлари кенгайтирилади, буларда мехнат фаолиятининг янги турлари вужудга келтирилади. Янги касблар ва мутахассисликлар - метросозлар, бинокорлар, кенг профилдаги касблар - пахтакор - механизатор, чорвадор-оператор, енгил ва огир саноат энг янги замонавий корхоналари касблари ва бир канча янги объектлардаги касблар оммалашиб колган бўлиб, улар Узбекистонда халк хўжалиги тармокларини белгилаб бермокда. Янги касблар ва мутахассисликлар сони йил сайин кўпайиб бормокда.
Бу айтганларимиздан шундай хулоса келиб чикади: ўқувчи танлаган касб огзаки тушунчагина бўлиб колмаслиги ўқувчи ўз кобилиятларини янги касбда синаб кўриши, ушбу касб тўгрисидаги тушунчаси канчалик тўгри эканини холисона текшириб кўриши лозим.
Уз-ўзидан маълумки, бунга укитишнинг тўгри йўлга кўйилиши, билимларни, илм-фан асосларини, айникса ижтимоий фойдали ва унумли мехнат билан чамбарчас богланган мехнат политехник билимни чукур ва мустахкам эгаллаш натижасидагина эришиш мумкин.
Ҳар кандай касбда энг мухими- унинг мехнат мазмунига эга бўлишидир. Шў боисдан мехнатсеварликни, яхши урф-одатларни тарбиялаш ва уларни мехнат жўшкинлигига кўчириш болаларни касб танлашга тайёрлашнинг бош негизидир. Оилада болани мехнатсеварлик рухида тарбиялаш одатда мактабгача бўлган ёшдан бошланади. Ана шу пайтдан эътиборан болаларни бўлгуси касбни танлашга тайёрлаш амалга оширилиши лозим. Бунда болаларнинг қизиқишлари, майллари, кобилиятлари ва имкониятларини мунтазам равишда ўрганиш зарур. Касб танлашда хато килмаслик учун болаларга аввало мактаб ва оила ёрдам бериши керак.
Ҳар бир шахс ҳар томонлама камол топиши лозим, бунинг учун мактабларда барча имкониятлар мавжуд. Болалар яхши, АҚЛИЙ, жисмоний, ахлокий, мехнат ва эстетик тарбияни ва шу билан бирга политехник маълумотни ола туриб, шу асосда ўзларини касбий фаолиятга тайёрлашлари мумкин. «Ким бўлсам экан?» муаммоси «Кандай одам бўлиш керак» муаммоси билан биргаликда хал килиниши лозим. Мактаб ўқувчиларини касбга йўналтиришга оид ишларни таълим йўллари оркали мутгасил ва изчиллик билан олиб бориш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |