Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet19/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

«Ким бўлсам экан?» деган савол ҳар бир йигит ва қиз учун энг асосий муаммолардан биридир. Одамнинг шундан кейинги бутун хаёти ана шу муаммони хал қилишга боғлик. Касбни тўғри танлаш меҳнатда ва ижтимоий фаолиятда энг юксак кўрсаткичларга эришишга ёрдам беради, меҳнат жараёнида ва унинг натижаларидан қониқиш эса ижодкорликни энг кўп намоён этиш, энг яхши хиссий кайфиятда бўлиш, танхо бир кишининг ҳам, умуман жамиятнинг ҳам барча хаётий режаларини бир мунча тўла амалга ошириш имконини беради.
Жамият ҳамма замонларда ёш авлодга ижтимоий ва касбий тажрибани бериш тўғрисида ғамхўрлик қилиб келди. Инсоният яшашининг илк даврларида бу тажриба мерос бўлиб қолар, авлоддан - авлодга ўтар эди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан одамга нисбатан қўйилган талаблар ҳам ошди, бу эса турли касбларда ишлаш учун ходимларни танлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо этди.
Хозирги вақтда, ижтимоий ва илмий-техникавий тараққиёт шароитида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтиришнинг муҳимлиги анча ошди. Бир томондан - ишлаб чиқаришни мураккаблаштираётган хилма-хил касблар ва мутахассисликларнинг мавжудлиги, иккинчи томондан - бир қатор барқарор шахсий хусусиятлари билан ажралиб турган одамларнинг мавжудлиги касбларни, ўқув юртларини танлашда, кадрларни иш ўринларига жойлаштиришда ва қайта жойлаштиришда ана шу омилларни, умуман инсон омилини хисобга олишни қатъий талаб қилади.
Иқтисодий ислоҳот ва умуман қайта қуриш инсонни фаол равишда биринчи ўринга чиқариб қўймоқда, Ижтимоий адолат одам ўз шахсий қобилиятларини намоён этишга кўпрок эътибор берилишини тақозо қилмоқда. Бу вазифани хал қилишда шахсий манфаатлар ва жамиятнинг кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжлари бирлигида ёшларни эркин ва онгли равишда касб танлашга тайёрлашнинг илмий асосланган системаси бўлмиш касб танлашга йўналтиришга муҳим ўрин ажратилмокда.
Ёш авлодни онгли равишда касб танлашга тайёрлаш масаласига ёшларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантиришнинг муҳим шарти сифатида қаралмоқда. Бу иш шахсни ғоявий-сиёсий, ахлоқий, меҳнатсеварлик, ақлий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан камол топтириш билан, яъни бутун таълим-тарбия жараёни, унинг бутун комплекси билан узвий бирликда ва ҳам жиҳатликда амалга оширилади.
Халк таълимининг шу соҳадаги бир қатор қарорларида таъкидлаб ўтилганидек, вужудга келтирилаётган касбга йўналтиришнинг давлат тизимида умумий таълим мактабига, ўкитувчига етакчи ўрин ажратилмокда. Айни ўкитувчи мехнат ахлига бўлган замонавий талабларни хисобга олиб, умуммехнат ва касбий махорат ҳамда малакаларни эгаллашдагина эмас, балки касбни тўгри танлашда ҳам ўсмирларга ёрдам бериш лозим. Касб тўгри танланганда улар ўз кобилиятлари ва қизиқишларини яхширок рўёбга чикаришлари ҳамда жамиятга кўпрок наф келтиришлари мумкин.
Илк касбга йўналтириш (I-IV синфлар) болаларни мехнатга тайёрлашдан, ёш хусусиятларини хисобга олиб, уларни касблар, мехнат олами билан таништиришдан, уларда ўз мехнати билан бошкаларга наф келтириш эхтиёжини шакллантиришдан иборат. Бунга эса болаларни кўлдан келадиган ижтимоий - фойдали мехнатга ўқув ва ўйин фаолиятининг ҳар хил турларига жалб этиш йўли билан эришиш мумкин.
Ўрта бўгинда (V-VII синфлар) мактаб ўкитувчилари ижтимоий-фойдали, унумли мехнатга киришадилар, уларда касб танлашнинг ижтимоий аҳамиятга молик сабаблари, мехнат фаолиятининг конкрет сохасига бўлган қизиқиш шаклланади.
Навбатдаги боскичда (VIII-IXсинфлар) ўқувчиларда системалаштирилган билимлар, касблар оламида мўлжал ола билиш махорати, конкрет касбга бўлган қизиқиш шаклланиши лозим. Х-ХI синфларда асосий эътибор юқори синф ўқувчиларини моддий ишлаб чикариш сахасидаги мехнатга тайёрлаш ижтимоий-касбий жихатдан бир максадни кўзда тутганлигига каратилиши керак.



Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish