5.5-расм. Айланма хумдон
хомашѐ аралашмаси (шихта); 2-иссиқ газлар; 3-айланма хумдон; 4- иссиқлик алмашинишини яхшилайдиган занжирли осмалар; 5-ҳаракатга келтирувчи қурилма; 6-хумдоннинг сувли совитиш зонаси; 7-аланга; 8- форсунка воситасида ѐқилғи юбориш; 9-клинкер; 10-совитгич; 11-таянчлар.
Хумдоннинг узунлиги 150-185-230м, диаметри 4-5-7м бўлади ва 3,5-40 қияликда ўрнатилиб, марказий ўқ атрофида минутига 0,5 дан 1,4 мартагача айланиб туради. Шлам юқори қисмдан солиниб, пастки қисмга қараб ҳаракатланади. Пастки қисмдан газ ѐки кўмир кукуни ҳаво билан бирга ѐқилади ва 15000С гача ҳарорат ҳосил қилинади.
Хумдон ичидаги жараѐнлар шартли равишда ҳароратга қараб олтига бўлинади:
буғланиш зонасида шлам таркибидаги механик боғланган сув 70 дан 2000С ҳароратгача қиздирилганда чиқиб кетади. Қуритилган материал йирик бўлакларда бўлиб, хумдоннинг айланиши туфайли деворларга урилиб майдаланади;
иситиш зонасида ҳарорат 200 дан 7000С гача кўтарилади. Бу зонада органик аралашмалар ѐниб кетади, кимѐвий боғланган сув (кристаллкимѐвий) йўқотилади ва сувсиз каолинит Al2O3.2SiO2 ҳосил бўлади.
Шуни таъкидлаш зарурки, 1 ва 2 зонада клинкер куйдиришга тайѐрланади ва бу жараѐнлар хумдоннинг 50-60% узунлигини ташкил қилади;
декарбонизация зонасида ҳарорат 700 дан 11000С гача бўлиб калций ва магний карбонатлар диссоциацияланади ва калций оксиди кўп миқдорда эркин ҳолда ҳосил бўлади. Диссоциация жараѐни эндотермик бўлгани учун бу зонада жуда катта иссиқлик миқдори ютилади.
Бу зонада гилтупроқдан Al2O3, SiO2 ва Fe2O3 каби эркин оксидлар ҳосил бўлади ва улар СаО билан бирикиб қаттиқ ҳолатда 3CaO.Al2O3.Fe2O3 ва 2CaO.SiO2 каби юқори тартибли минералларни ҳосил қилади;
экзотермик жараѐнлар зонасида ҳарорат 1100 дан 12500С гача бўлади. Бу зонада қаттиқ фазали реакциялар натижасида 4СаО.Al2O3.Fe2O3 ва 2CaO.SiО2 каби юқори тартибли минераллар ҳосил бўлади. Бу экзотермик реакциялар натижасида ҳарорат 150-2000С га кўтарилади ва бу жараѐн хумдоннинг 5-7% узунлигида юз беради;
пишириш зонасида ҳарорат 1300 дан 14500С гача кўтарилиб яна 13000С ҳароратгача қайтади. Бу зонада ҳосил бўлган минераллар қисман эрийди, қайта бирикиб 3СаО.SiO2-асосий минерал ҳосил бўлади. 14500С ҳароратда 2CaO.SiО2 ва СаО бирикиб алитни ҳосил қилади ва клинкер таркибида эркин ҳолатдаги СаО 0,5-1% атрофида қолади. Эриган минераллар хумдон деворларида тўхтовсиз думалагани учун соққачалар ҳосил бўла бошлайди. Бу зонада ҳароратнинг 13000С гача пасайиши эритманинг кристалланишига ва 3CaO.Al2O3, 4СаО.Al2O3.Fe2O3 ва MgO ларнинг ҳосил бўлишига олиб келади;
совитиш зонасида клинкер ҳарорати1300 дан 10000С гача пасаяди ва C3S, C2S, C3A, C4AF ва MgO (периклаз) лар ҳосил бўлади.
Клинкер хумдондан тўқ кулрангида ѐки кўкимтир кул рангидаги соққачалар кўринишида чиқади. Клинкер панжарали, рекуператорли ва бошқа турдаги совитгичларда 1000 дан 100-2000С ҳароратгача совитилади. Клинкерни тиндириш учун бир-икки ҳафта оралиқ омборларда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |