Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet93/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Клинкер ишлаб чиқариш


Клинкер ишлаб чиқаришда хомашѐ таркибини 75-78% оҳактошлар ва 22-25% гилтупроқлар ташкил этади. Хомашѐ таркибини бойитиш учун таркибий оксидларнинг бирини ташкил этувчи компонентлар киритилади. Кремний оксидининг миқдорини ошириш учун колчедан огаркалари ѐки рудаси қўшилади. Бундан ташқари цемент ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларидан шлаклар, тошкўмир кули, нефелин шлами ишлатилади. Уларнинг таркибида 50-60% СаО; 25-30% SiO2; 2-5% Al2O3; 3-8% бошқа оксидлар бўлиши мумкин. Бу яримтайѐр компонентларнинг цемент таркибига киритилиши ѐқилғи сарфини 20-25% камайтиради.
Клинкерни куйдириш асосан ѐқилғи сифатида табиий газ, хусусий ҳолларда эса тошкўмир кукуни ѐки мазут ишлатилади. Газ ѐқилганда клинкер тоза куйдирилади, кўмир ва мазут ѐқилиши эса клинкерни 10-20% га нокерак компонентлар билан бойитади.
Цемент ишлаб чиқариш қуйидаги жараѐнларни ўз ичига олади: оҳактош ва гилтупроқни қазиб чиқариш ва заводга келтириш; хомашѐни тайѐрлаш; хомашѐни куйдириб клинкер олиш; гипс қўшиб клинкерни туйиш (15% гача гидравлик қўшимчалар қўшиш мумкин); цементни омборхоналарга жойлаштириш.
Хомашѐ пишириш хумдонларида 3 хил усулда тайѐрланади: қуруқ, хўл ва комбинациялашган усуллар.
Хўл усулда хомашѐ компонентлари турли усулларда майдаланиб аралаштирилади ва сув иштирокида туйилади. Ҳосил бўлган масса-шлам насослар ѐрдамида шламбассейнларга юборилади. Шлам таркибидаги сув миқдори 35-45% ни ташкил этади. Унинг таркибидаги осон эрувчан оҳактош, гилтупроқ дисперс мажмуани ҳосил қилади. Ҳўл усулда клинкер пиширилганда ѐқилғи сарфи қуруқ усулга нисбатан 1,5-2 марта кўп сарфланади. Ҳўл усулда хом ашѐ тайѐрланганда сув иштирокида майин шлам массаси ҳосил бўлади. Бу усулда хомашѐ материаллар-оҳактошлар карердан келтирилади ва жағли ва тўқмоқли майдалагичларда 5 мм катталикгача майдаланади. Гилтупроқ ва бўр юмшоқ бўлганлиги учун глинаболтушкаларда эзғиланади. Майдаланган оҳактош ва гилтупроқ биргаликда шарли тегирмонларда суспензия ҳолатигача туйилади. Шарли тегирмон узунлиги 15 м, диаметри 3,2 м бўлган, пўлатдан ишланган цилиндр бўлиб, ичи 3 бўлакка бўлинган. Хомашѐ ичи бўш валлар (цапфа) орқали босим остида бир томондан берилади, иккинчи томондан эса олинади. Тегирмон ичида биринчи ва иккинчи бўлмалар пўлат ѐки чўян шарлар билан, учинчи бўлма эса кичик ўлчамдаги цилиндрлар билан тўлдирилади. Қувурсимон тегирмонлар тўхтовсиз равишда ишлайдиган ускуна бўлиб, соатига 30-50 тонна хом ашѐни шлам массасига айлантириб беради.
Ҳосил бўлган шлам насослар ѐрдамида темирбетон ѐки пўлатдан ясалган шламбассейнларга юборилади. Шламбассейнларда шлам таркиби етилади ва 5-7 кунлик заҳира миқдорида сақланади. Бассейндан шлам ўлчовли таъминловчи орқали айланма хумдонларга куйдириш учун узатилади.
Қуруқ усулда клинкер циклонли иссиқ алмашинувчи реактор- декарбонизаторларда пиширилади. Бу усулда бир технологик тизимда 3000 тоннагача клинкерни пишириш мумкин. Бу усулда ѐқилғи сарфи ҳўл усулга нисбатан 30-40% кам сарфланади. Хумдонларга металл сарфи 2,5-3 марта
камаяди. Қуруқ усулга биноан оҳактош ва гилтупроқ тегирмонда 1-2% қолдиқ намликгача майдаланади.
Комбинациялашган усулда ҳўл усулдаги сингари бўлакчалар тайѐрланиб, сўнг қуритилади ва қуруқ усулга биноан куйдирилади. Бунда ѐқилғи сарфи ҳўл усулга нисбатан 20-30% гача кам сарфланади.
Таъкидлаш зарурки, клинкер олишда ҳар бир усулнинг ютуқ ва камчиликлари мавжуд бўлиб, ҳўл усулда сувли шароитда хомашѐ тез майдаланади, аммо қуруқ усулга нисбатан ѐқилғи 1,5-2 марта кўп сарфланади. Кейинчалик, хомашѐни майдалаш технологиясини мукаммаллаштириш, циклонли иссиқ алмаштирувчи ва декарбонизацияловчи реакторлар билан куйдириш хумдонларини таъминлаш клинкер ишлаб чиқаришда қуруқ усулга ўтишни таъминлайди. Цемент ишлаб чиқаришда куйдириш хумдони асосий вазифани ўтайди ва энг мураккаб жараѐн бажарилади.
Куйдириш хумдони (5.5-расм) бўлак-бўлак пўлатдан ясалган, ички томондан оловга бардошли материаллар билан қопланган узун цилиндр кўринишида бўлади.



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish