Пардадевор учун панеллар. Бундай панеллар юқори маркали гипсбетондан катта ўлчамларда тайѐрланади. Катта ўлчамли панеллар хона узунлигида, қават баландлигида, эни эса 80-120мм ҳолда тайѐрланади; хусусий холларда хонанинг бир қисми учун тайѐрланиши мумкин. Гипсбетон панелларни тайѐрлаш жараѐнида эшик кесакилари ва бошқа қисмлар қўйиб юборилади. Санитария хоналари учун 2510х1700 мм ўлчамдаги гипсбетон панеллар ишлаб чиқарилади. Гипсбетон панелларнинг ўртача зичлиги 1400- 1500 кгм3.
Гипсбетон панеллар массаси катта бўлиб, иссиқлик билан қайта ишлаш қийинчиликлар туғдиради. Гипсбетон панелларнинг массасини камайтириш мақсадида таркибига толасимон енгил тўлдиргичлар киритилади.
Гипс толали панеллар олишда толасимон тўлдиргич сифатида майдаланган қоғоз макулатураси, қамиш, каноп ва ғўзапоя, буғдой ва гуруч пояси (пўчоғи), тўқимачилик саноати чиқиндилари ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Бундай панеллар 3000х1200 мм ва 2500х600 мм ўлчамларда, қалинлиги эса 50 мм қилиб ишлаб чиқарилади. Уларнинг ўртача зичлиги 800- 1100 кгм3, сиқилишга мустаҳкамлиги 3,5 МПа.
Гипсбетон панеллар одатда прокат усулида ишлаб чиқарилади. Прокат усулида буюм доимо ҳаракатланаѐтган лента орасига қуйилади, сўнгра қуритиш камерасига юборилади (5.3-расм).
Гипсбетон плита ва панеллар олишда, бинолар ички пардадеворларини қуришда ишлатилади. Улар оловбардош бўлгани учун металл ва ѐғоч
конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилади. Гипсбетон плита ва панеллар санитария хоналари қурилишида ишлатилса, сув ўтказмайдиган бўѐқлар ва плиткалар билан қопланиши керак.
5.3-расм. Прокат усулида гипсбетон панеллар ишлаб чиқариш технологик схемаси
1-прокат агрегати; 2-қоришма қоргич; 3, 4,5-гипс, қум, қипиқ бункерлари; 6- дозатор-таъминлагич; 7-етказувчи ролганг; 8-кантовател (сурувчи зих).
Қурилиш майдонларига панеллар махсус треллер-прицепли автомашиналарда ташилади, монтаж қилингунча кассеталарда ѐғин-сочиндан ҳимояланган ҳолда сақланади.
Пол асослари учун ишлатиладиган панеллар боғловчиси таркибида гипсдан ташқари цемент ва пуццолан қўшимчалар бўлади. Гипсцементпуццоланли панеллар хона девори ўлчамларида, 50-60 мм қалинликда ишлаб чиқарилади. Панел мустаҳкамлигини ошириш мақсадида ѐғоч каркас билан арматураланади. Панеллар хонанинг бир қисмини қоплайдиган ўлчамларда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Уларнинг ўртача зичлиги 1300 кгм3 гача, сиқилишдаги мустаҳкамлиги камида 7 МПа бўлиши керак.
Гипсцементпуццолан боғловчи асосида тайѐрланган плита ва панеллар санитария-техника кабиналари, вентиляция коммуникациялари, ҳамда бир қаватли турар жой бинолари ташқи деворлари қурилишида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |