Гипсли қоплама листлар. Гипс боғловчиси асосидаги қуруқ сувоқ икки томони картондан иборат, ўртасига юпқа гипс қуйилган лист бўлиб, яхлит ҳолда юқори мустаҳкамликка эга бўлади. Гипскартон листда эгилишдаги юқори мустаҳкамликни икки томондаги картон таъминлайди. Ўрта қисмига қуйиладиган гипс қоришмаси қўшимчасиз ва минерал ѐки органик моддалар қўшилган бўлади. Гипс таркибига толасимон органик қўшимчалар киритилиши эгилишдаги мустаҳкамлигини янада ошириши мумкин.
Гипскартон листлар узунлиги 250, 270, 290 ва 330 см, эни 120 ва 130 см, қалинлиги 10-12мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Улар юқори зичликка,
иссиқлик ва товуш изоляцияси хусусиятга эга бўлади, осон кесилади, арраланади, мих қоқилади. Оддий гипскартон листлар ҳаво намлиги 60% гача бўлган хоналар деворларини, шипларни қоплашда ишлатилади. Намга чидамли махсус картон асосида тайѐрланган листлар намлиги юқори бўлган хоналар ва санитария-техника хоналари деворларини қоплашда ишлатилиши мумкин. Гипскартон листлар турли мақсадлар учун ўнг юзаси гулқоғозлар, поливинилхлорид пардалар билан ѐғоч ѐки мармар текстурасида безатилган ҳолда ишлаб чиқарилади.
Қуруқ сувоқ листларни ишлатиш қурилиш объектларида безак ишларни тезлатади ва бундай ишларни барча мавсумларда олиб бориш имконини яратади. Листлар оловбардош бўлгани учун ѐнадиган буюм ва конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилиши мумкин.
Гипскартон листлар ишлаб чиқариш технологияси мураккаб бўлгани учун ва картон таннархи юқори бўлгани сабабли гипсли листларни органик толасимон қўшимчалар қўшиб тайѐрлаш йўлга қўйилган.
Уларни тайѐрлашда органик толасимон материаллар сифатида майдаланган ѐғоч, қоғоз макулатураси, каноп ва бошқа ўсимлик толалари масса бўйича 10% гача қўшилади. Бу хилдаги листларни тайѐрлаш технологияси нисбатан соддароқ, таннархи эса арзон бўлади.
Гипскартон ва картонсиз листлар ѐғоч каркасли асосга михланади, бошқа асосларга гипс-елим, кўпикгипс ва турли синтетик мастикалар ѐрдамида маҳкамланади. Листларнинг қирра томонларида нуқсонлар бўлмаслиги керак. Уларнинг чоклари марли елимланиб шпаклевкаланиши ѐки ѐғоч, пластмасса бурчакли рейкалар билан беркитилиши мумкин.
Кейинги йилларда бино ва иншоотларни қайта қуриш ва таъмирлашда гипскартон листларни (ГКЛ) ишлатиш кенгаймоқда. Зарурат бўлганда, мавсум талаб этадиган хўл сувоқ қоришмалари ўрнига ГКЛ ларни ишлатиш таъмирлаш технологияси ва тезлигини буткул ўзгартирди.
ГКЛ лар биринчи марта 1935/36 йй. Москва шаҳри қурилишида ишлатилиб, 1950 йй. да давом эттирилган. Ҳозирги кунда МДХ да Германиянинг ―Кнауф‖ фирмаси ГКЛ қурилиш тизимида кенг тарқалгандир. Кнауф ГКЛ ишлатишга қулай ва экологик тоза бўлиб, таъмирлаш тадбирларида мавсум танламайди ва осон монтаж қилинади.
Кнауф ГКЛ умумий схематик кўриниши 5.4-расмда ва турлари мос равишда 5.2- ва 5.3- жадвалда берилди.
Гипскартон листлари бўйлама қирраларининг шакли:
тўғри қиррали (ПК), чокларни тўлдирмасдан қуруқ ҳолда маҳкамлаш учун;
юза томони ярим айлана (ПЛК), арматураловчи лентасиз ―Унифлот‖ шпаклевкаси билан беркитишни ҳисобга олган ҳолда;
юза томони ингичкалаштирилган ярим айлана (ПЛУК), 1 ва 2 холатлардаги қирралар сингари чокларни беркитишни ҳисобга олган ҳолдаги универсал қирра;
қирраси айлана шаклида (3К), кейинчалик сувоқ ишларини назарда тутган холда маҳкамлаш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |