Самиғов н. А. Бино


Пластмассаларнинг таркиби ва хоссалари



Download 11,59 Mb.
bet137/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Пластмассаларнинг таркиби ва хоссалари


Пластмасса композициялари полимер боғловчи, кукун тўлдиргич, пластификатор, қотирувчи, стабилизатор, бўѐқлар ва бошқа модификаторлардан иборатдир.


      1. Пластмассалар таркиби


Боғловчи моддалар сифатида полимерлар-синтетик смолалар, каучуклар, целлюлоза бирикмалари ишлатилади. Полимер боғловчининг тури пластмассаларнинг иссиққа бардошлилик, кислота ва ишқорларга бардошлилик, мустаҳкамлик ва деформативлик ва бошқа хоссаларини белгилайди.
Полимер боғловчилар ишлаб чиқаришда нефт, тошкўмир, табиий газлар, ўсимлик дунѐси ва бошқа органик моддалар билан бирга ишлатилади. Полимерларни органик синтез қилиш жараѐнида ҳаводан олинадиган азот, кислород ва бошқа газлар ишлатилади.
Полимерлар таннархини белгиловчи омиллар хомашѐнинг таннархи ва синтез жараѐнининг мураккаблик даражаси ҳисобланади. Техник тараққиѐтнинг ривожланиши ва органик синтезнинг мукаммаллашиши ва арзонлашиши полимер боғловчилар хоссаларининг яхшиланишига ва таннархининг арзонлашишига сабаб бўлади.
Кукун тўлдиргичлар ноорганик ва органик хомашѐ асосида олинади. Улар тузилиши жиҳатидан кукун ва дисперс толасимон бўлиши мумкин. Дисперс кукунлар сифатида кварц қуми, алюминий, гилтупроқ, оҳактош, доломит ва бошқа минераллардан майдалаб олинган материаллар ишлатилади.
Толасимон тўлдиргич сифатида шиша, асбест, базалт, нитрон, тўқимачилик чиқиндилари ишлатилади. Қатламли пластмассалар олишда қоғоз, матолар, ѐғоч шпони ва бошқа юпқа қатламли материаллар қўлланилади. Кукун тўлдиргичлар пластмассалар хоссаларини яхшилайди ва полимер боғловчини тежайди. Масалан, минерал кукунлар пластмассаларнинг иссиққа бардошлилигини, кимѐвий муҳитларга чидамлилигини, толасимон ва матоли тўлдиргичлар чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлигини оширади.
Дисперс (кукун) тўлдиргичлар юзасига механик-кимѐвий активация усулида ишлов бериб пластмассаларнинг хоссаларини кескин яхшилаш
мумкин. Бунда тўлдиргич юзасига майдаланиш жараѐнида турли туз бирикмалари ва гидрофоб ѐки дифил сирт-актив моддалар ва бошқа модификаторлар билан ишлов берилади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish