Зўравонликка учраган аёлларда стрессга бардошлилик хусусиятларини шакллантиришнинг назарий жиҳатлари



Download 21,92 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi21,92 Kb.
#83102
Bog'liq
17- конференция макола


Зўравонликка учраган аёлларда стрессга бардошлилик хусусиятларини шакллантиришнинг назарий жиҳатлари
Султонова Машҳура Рустамбоевна
УрДУ амалиётчи-психологи, ЎзМУ-мустақил тадқиқотчиси
Телефон:+998(97)5132532
Mashhura_Sultonova@inbox.ru
Аннотация:Мақолада оилавий зўравонлик унинг аёллар психологиясига салбий таъсири, стресс ва унинг юзага келиш шартлари, аёлларнинг психологик ҳимоя механизмлари баён қилинган.
Аннотация :В статье описывается негативное влияние бытового насилия на психологию женщин, стресс и условия его возникновения, механизмы психологической защиты женщин.
Annotation: The article describes the negative impact of domestic violence on women's psychology, stress and the conditions of its occurrence, the mechanisms of psychological protection of women.
Калит сўзлар: Оилавий зўравонлик, копинг стратегиялар, химоя механизмлари, стресс омиллари, эмоционал таъсирчанлик.
Ключевые слова: насилие в семье, стратегии выживания, защитные механизмы, стрессовые факторы, эмоциональная уязвимость
Keywords: Domestic violence, coping strategies, defense mechanisms, stress factors, emotional vulnerability
БМТ Бош ассамбилиясининг 1967-йил 7-ноябрдаги 2263-резалюцияси билан эълон қилинган “Аёлларга нисбатан камситишларга бархам бериш тўғрисида”ги деклорацияга мувофиқ ҳотин-қизларга нисбатан тайзиқ ва зўравонликнинг содир этилиши инсон ҳуқуқларининг бузилишининг жиддий кўриниши ҳисобланади. Аёлларнинг руҳий саломатлигига ва турмуш тарзига жиддий таъсир кўрсатади. Тажриба шуни кўрсатадики, бунга оилада бўлиб турадиган узоқ, давомли жанжаллар ҳам сабаб бўлади [2.б.32]. Мазкур жараёнларда энг кўп жабрланувчи позициясида оиладаги аёл ва болалар азият чекадилар.Чунки, эмоционал таъсирчанлик эркакларга қараганда аёллар ва болаларда бир мунча кучлироқдир.
Зўравонлик ҳолатларида аёлларда ўзига ва атрофдагиларга муносабатларда бир қатор ўзгаришлар юзага келади, яъни ўз шахсиятини таҳқирланиши, шахсий фазилатларига салбий таъсир каби ўз- ўзига бўлган муносабатларда ички қарама- қаршиликлар юзага келса, атрофдагиларга ишончсизлик, ўзини изоляцияда тутишга ҳаракат қилиш, атрофдагилар билан мулоқот кўникмасининг камлиги каби ташқи омиллар кузатилади. Аёлларнинг бу хатти-ҳаракатлари ижтимоий адаптациянинг камлиги белгиси ҳисобланади.
Зўравонлик ҳолатларини ўрганган олим “жабрлануви” аёллар феноменини асосий сабаби “жабрланувчи”ларнинг ўзлари деб билишади [3.б.4].
“Правакацион”, “Бўйсунувчи”, “Ҳаддан ташқари ташвишланувчи”, “Муносабатларга қарамлик”, “Мураккаб руҳий холат”, “Ўрганилган хулқ- атвор нормалари тўплами”, “Кучли ички зиддиятларга мослашиш” каби турли хил позициялар нафақат хулқ-атворнинг меъёридан ортиқ қарамликни номоён бўлиши сифатида,балки ўзаро оилавий муносабатлар, дисфункционал оила моделига мисол бўлади[3.б.4]. Бундай оилавий муносабатлар оила аъзоларининг шахсий хусусиятларига салбий таъсир қилади. Натижада уларда кўпчилик холларда, ўз- ўзини англаш ва шахсий ўсишга бўлган эҳтиёжлар камаяди.Психологик тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, оилалардаги бундай ҳолатлар аёлларнинг жабрланувчи хулқ- атворини шаклланишига сабаб бўлади [3.б.4].Бизнингча, оилада болаларга нисбатан қўлланиладиган кучли таҳқирлаш ва жисмоний зўравонлик ҳам кейинчалик, “Жабрланувчи” позициясини шаклланиши учун асос бўлади.
Зўравонликка учраган аёллар атрофдагиларнинг уларга қандай муносабат билдиришлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга эмаслар [3.б.4]. Бизнингча, шунинг учун ҳам улар атрофдагилар билан муносабатларда ҳам ўз “Мен”ида ҳам ноаниқликни ҳис қилишади, шахсий хисларини ва реакцияларини бостиришга ҳаракат қилишади. Бу эса атрофдагилар билан муносабатларда, мулоқот жараёнида ўзига хос психологик тўсиқларни юзага келишига сабаб бўлади.
Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, ўғил болалар қиз болаларга қараганда қарама-қаршилик ва қийинчиликларни енгиб ўтишда кучлироқдир [4.б.78]. Бу давомли стрессларга сабаб бўлиши мумкин. Стресс-оғир, мушкул ёки мураккаб шароитларда юзага келувчи психиканинг зўриқишидир.Стресснинг юзага келиш сабаблари қуйидагича: инсон шуғилланадиган фаолиятнинг тури, мазмуни, мавжуд шарт-шароитлар, фаолиятнинг ташкилий қисми ва экстремал омиллар, шунингдек ташқи муҳитни инсоннинг бор имкониятларидан ортиғини талаб қилиши [1.б.5].Ташқи муҳитдаги талабларнинг инсон имкониятларига мос келмаслиги натижасида инсонда стресснинг яққолроқ номоён бўлади. Ички ва ташқи стрессорларнинг кучли ҳамда давомли таъсирлари мувозанат бузилишига олиб келади [1.б.6]. Организм ушбу вазиятда ўзининг юқори даражадаги ҳимоя-мослашув реакциясини номоён қилади.Қўзғалиш ёрдамида организм ташқи таъсирларга мослашишга уринади.Айнан шу таъсир стресс ҳолати ҳисобланади.Таъсир йўқолмаса стресс кучаяди, ривожланади ва организмда бир қанча ўзгаришларга олиб келади. [1.б.6].
Психологияда қийин ҳаётий воқеаларни бошдан кечириш жараёнлари мослашувчан хатти-ҳаракатлар ёки енгиш хатти-ҳаракати сифатида белгиланади ва улар копинг стратегиялар дейилади. Когнитив, ҳулқ- атвор,эмоционал копинг турлари мавжуд. Бизнингча, аёллар зўравонликдан кейин копингларни қўллаш орқали социал-адаптив хулқ- атворни номоён қиладилар. Социал адаптация аёлларни одатий, кундалик ҳаёт тарзига мослашувини кўрсатувчи мезондир. Жамиятда аёлларни психологик соғлигини сақлашда ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда оилавий зўравонлик ҳолатларини олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.Бунинг учун оилада, жамиятда хотин- қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, психологик, маънавий- ҳуқуқий билимларини ошириш лозим. Бизнингча, оилада қизлар ва аёлларни ўзининг руҳий жараёнларини тўғри бошқаришга ўргатиш, стресс ҳолатлари пайдо бўлганда, психологик ҳимоя механизмларини тўғри қўллай олиш кўникмасини шакллантириш турли хил зўравонлик ҳолатлари ва оилавий инқирозларини олдини олишга ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Б.Н.Сирлиев, Н.Исмаилова, И.М.Хакимова. Стресс ва агрессия(Ўқув-методик қўлланма). Тошкент-2014йил.120-б
2. Д. Расулова. Оиладаги зўравонликларнинг сабаб ва шароитлари, профлактикаси ҳамда хорижий тажриба. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т.:2018 й, 32-б.
3. Лефтеров В.А., Вакулич Т.М. Психологические особенности виктимного поведения женщин в ситуациях домашнего насилия. Журнал «Психология и право» 2013, № 22013 Московский городской психолого-педагогический университет.
4. Тудупова Туяна Цибановна, Батуева Наталья Григорьевна, Парфентьева Татьяна Александровна Развитие адаптивных копинг-стратегий у подростков как средство профилактики суицидальных рисков. Psychology. Historical-critical Reviews and Current Researches. 2018, Vol. 7, Is. 6A.
5.PsyJournals.ru
Download 21,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish