РИФОРМИНГ ЖАРАЁНИДА БОРАДИГАН КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ
С.А.Турдиева, О.Б.Ахмедова.
Бухоро мухандислик технология институти,
Бухоро, Ўзбекистон, Тел: +99897-302-00-41.
Ҳозирги босқичда тармоқнинг асосий иқтисодий йўналишларидан бири углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва ундан қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хорижий инвестистияларни жалб этиш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш ҳисобланади. Бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизга нефт ва газни қазиб чиқаришда этакчи қатор йирик чет эл компаниялари жалб этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида умумий қиймати 553 млн. АҚШ долларига тенг модернизация ва реконструкция лойиҳаси амалга оширилди.
Лойиҳада Бухоро нефни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган нефт маҳсулотларининг сифатини Euro-2 дан Euro-5 экологик стандарт талабларига қадар яхшилаш ва қайта ишлаш чуқурлигини 95 % га етказиш кўзда тутилган бўлиб, заводни модернизациялаш ва реконструкция қилиш уч босқичда амалга оширилмоқда.
Шундан II – босқич (2019-2022 йй.) – Маҳсулот сифатини оширувчи қўшимча жиҳозларни ўрнатиш, технологик жараёнларни модернизациялаш. Натижада Euro-4, Euro- 5 талабларига жавоб берадиган юқори октанли АИ-91, АИ-93, АИ-95 автобензинларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши ва 100% Euro-5 стандарти бўйича дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш таъминланади. Бунда риформинг жараёни ўрни беқиёс. Риформинг жараёнида алканларнинг изомерланишига, дегидроциклланишига ва гидрокрекингланишига дучор бўлади.
Алканларнинг изомерланиши карбокатионли механизм билан боради, бунда риформинг шароитида термодинамик барқарорроқ бўлган кам тармоқланган изомерлар ҳосил бўлади. Изомерланиш тезлиги алканнинг молекуляр массаси ошиши билан ортади.
Дегидроциклланиш–риформингнинг асосий реакцияларидан биридир, унинг моҳияти алканларни аренларга айлантиришдан иборат:
Метилциклогексан (октан сони 71) Толуол (октан сони 104)
Дегидроциклланиш иссиқликнинг ютилиши (250 кЖ/моль атрофида) билан амалга ошади, шунинг учун реакциянинг мувозанат константаси ҳарорат ошиши билан ортади. Босим реакция мувозанатини чапга, яъни аренларни гидрогенлаш томонига силжитади. Аммо амалда катализаторда кокснинг тўпланишини камайтириш учун жараённи водороднинг юқори босими остида олиб борадилар. 500 0С ҳароратда водороднинг босими 1,5 – 1,7 МПа бўлганда н – гептанни толуолга конверсияланишининг мувозанатли даражаси 95 % ни ташкил қилади.
1.Платина катализатори иштирокида алканларни триенгача дегидрогенлаб, сўнгра уни платина ёки алюминий оксидида цикллаш:
Нормал гексан (октан сони 25) Бензол (октан сони 108)
2. Платинада ҳалқали оралиқ комплекс орқали С5 – циклланиш:
3. Платинада алканларни алкенларгача дегидрогенлаш ва алкенларни алюминий оксидида циклланиб беш аъзоли ҳалқани ҳосил қилиши. Реакция келишилган механизм бўйича боради ва бу механизм қўшбоғни кислотали марказ билан протонлашни ҳамда шу вақтнинг ўзида занжирдаги углерод атомидан протонни ажратиб олишни ўз ичига олади:
Ҳосил бўлган беш аъзоли цикллар кислотали марказларда олти аъзолиларга изомерланади ва сўнгра металлар иштирокида аренларгача дегидрогенланади.
Тажриба маълумотлар ароматлаш жараёни кўриб чиқилган барча йўналишлар бўйича боришини исботлайди.
Алканларнинг гидрокрекинги паст молекулали бирикмаларнинг ҳосил бўлишига олиб келади:
Риформинг жараёнида гидрокрекингнинг роли фақат битта маънога эга эмас. Бир томондан, алканлар молекуляр массасининг пасайиши октан сонининг ошишига олиб келади, иккинчи томондан гидрокрекинг натижасида анча кўп миқдорда газ ҳолидаги маҳсулотлар ҳосил бўлади, бу эса бензиннинг чиқишини камайтиради. Шундай қилиб, гидрокрекинг роли чегараланган бўлиши керак.
Ҳароратга боғлиқ бўлган ҳолда 0,7 МПа да ва хомашё етказиб беришнинг ҳажмий тезлиги 2 соат–1 бўлганда н– гексан риформингининг натижалари қуйида келтирилган:
Риформинг
|
474 0С
|
500 0С
|
525 0С
|
Ўзгариш даражаси, %:
|
80,2
|
86,8
|
90,4
|
Ўзгарган алканларга ҳисоблаганда чиқим, % (моль).
Аренларнинг (бензол):
Изомерланиш маҳсулотлари:
Гидрокрекинг маҳсулотлари:
|
16,6
58,0
25,0
|
24,1
36,9
38,0
|
27,4
23,4
49,0
|
Гидрокрекинг ролини камайтириш учун жараённи мумкин қадар паст босимда олиб бориш мақсадга муофиқдир, бу эса бир вақтнинг ўзида аренларни мувозанатли ҳосил бўлишига олиб келади. 510 0С ҳароратда, ҳажмий тезлиги 1,5 соат –1 бўлганда ва турли хил босимда н – нонан риформингининг (дастлабки нонанга нисбатан %да):
Углерод сони
|
0,7 МПа
|
2,1 МПа
|
С1 – С4
|
10,5
|
21,5
|
Ароматик бўлмаган С5 ва юқори
|
19,0
|
20,0
|
С6
|
1,6
|
2,0
|
С7
|
3,1
|
5,8
|
С8
|
6,2
|
10,1
|
С9
|
54,5
|
36,4
|
Каталитик риформинг бензини 50–70 % арен, 30 % га яқин н– ва изоалкан, 10–15 % циклоалкан ва 2 % тўйинмаган углеводородларни сақлайди.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Axmedova, O. B., & Ibrohimov, A. A. O. (2021). Yuqori oktanli benzin ishlab chiqarish uchun katalitik kreking jarayoni texnologik rejimini tanlash va tadqiq qilish. Science and Education, 2(12), 117-124.
2. Сафаров, С. С. У., Огамуродов, Ж. Ж., & Ахмедова, О. Б. (2017). Газоконденсатные исследования на уппг" Самантепе". Вопросы науки и образования, (2 (3)), 78-79.
Do'stlaringiz bilan baham: |