Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet65/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Таъмирлаш ѐғоч буюмлари


Архитектура ѐдгорликлари ѐғоч қисмларини таъмирлаш мураккаб жараѐн ҳисобланади. Бунда аслига ўхшаш (прототип) ѐғоч қисмларни тайѐрлаш имкони деярли йўқ саналади, чунки ѐғоч буюмларни вақт давомида эскириши, шикасланиши унинг ташқи кўринишини кескин ўзгартиради. Ёғоч буюмнинг шикастланган қисмини янги ѐғоч билан таъмирланса, янгича нохуш манзара ҳосил бўлади. Шу сабабли, агар имкон бўлса, ѐғоч буюм бутунлай янгисига алмаштирилади. Эшик ва ромлар, якка устун ва тўсинлар ва ш.к. яққол кўзга ташланадиган буюмлар шулар жумласига киради. Бино ва иншоотларнинг кўринмайдиган ѐки камроқ кўзга ташланадиган ѐғоч буюм ва конструкцияларининг фақат шикастланган қисмларини алмаштириш мақсадга мувофиқдир.
Ёғоч устунлар ўймакор нақшлар билан безатилган бўлиб, таъмирлаш ишларини олиб боришда асосий конструктив элемент ҳисобланади. Таъмирлашда ишлатилиш жойига қараб қаттиқ ѐки юмшоқ ѐғоч устунлар ишлатилади. Биноларнинг ички устунлари нисбатан юмшоқроқ ѐғочдан, ташқи айвон устунлари эса, об – ҳаво мухитига чидамли қаттиқ ѐғочлар асосида ўймакор услубда тайѐрланади.
ЎзР худудидаги обидаларни таъмирлашда асосан маҳаллий терак, арча, чинор каби ўртача қаттиқликдаги ѐғочлардан устунлар тайѐрланади.
Профессор Додо Нозиловнинг тарихий биноларда ѐғоч буюмларни ишлатиш соҳасидаги илмий изланишлари (айниқса тоғли худудларда) уларни таъмирлашда тизимли ѐндашишга имкон беради.
Ёғоч устунлар ва тоқи равоқлар (капител) безаклари намуналари 3.13 ва
3.14 – расмларда келтирилган. Устунларнинг пойустун тепа қисми (кузаги) ва тоқи равоқ қисми турли ўймакор гуллар билан безатилган. Устунларда аксарият буғдой ва лола шаклидаги (лола-мадохил) орнаментлар кўзга ташланади.


3.13-расм. Тоғли худудлардаги обидаларда ишлатилган нақшинкор устунлар намуналари.


Одатда, йирик тарихий ѐдгорликларда ишлатилган ва бир – неча марта таъмирланган ѐғоч ўймакор устунлар ўзининг бой орнаменти билан ажралиб туради. Бинонинг хона ва ташқи айвони безакли устунлари шакли ва гули жихатидан вилоятлар бўйича турличадир.


Архитектура ѐдгорликларини сақлаш Бош бошқармаси тизими ѐғоч устахоналарида тарихий обидаларни таъмирлашда ишлатиладиган ѐғоч буюмлар, шу жумладан ўймакор устунлар, асосан чинор, терак дарахтлари ѐғочларига нақшинкор ишлов бериб тайѐрланади.


Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish