Биологик зарарли омиллар
Иш жойларида биологик-касалланган микроорганизмлар, микроб перепаратлари, бактериялар, вируслар, риккетсийлар, макроорганизмлар (ўсимликлар ва ҳайвонлар), биологик пестидцитлар ҳар хил касалликлар турини келтириб чиқариб, фавқулодда эпидемологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятларни юзага келтиради. Бактериологик воситаларнинг жуда кичик миқдори оммавий касалликлар келтириб чиқишига сабаб бўлади.
Шовқин ва унинг инсон организмига таъсири
Шовқин, силкиниш ва ультратовушлар ажралиб чиқиши бир хил бўлади, яъни улар жисмларнинг тебранишидан ташкил топиб, инсон эшитиш органи томонидан қабул қилинади. Улар бир-бирларидан фақат тебраниш частотаси билан ва одамлар уларни ҳар хил қабул қилиши билан фарқ қиладилар.
20 дан 20000 герцгача (гц) тебранишлар товуш деб аталади ва уларни биз товушдек эшитамиз. (Герц 1 секунддаги тебранишлар частотасидир). Шундай бир қанча товушларни тартибсиз қўшилиши шовқин деб аталади.
20 гц дан паст бўлган тебранишлар инфратовуш деб аталади. 20000 гц дан юқори бўлган тебранишларни эса ультратовуш дейилади. Ультратовушларни биз эшита олмаймиз, уларни фақат баъзи бир уй хайвонларигина эшита олади.
Қаттиқ қисмларнинг тебранишига ва шу тебранишларни жисмларнинг ўзлари ёки бошқа қаттиқ жисмлар орқали ўзатилишига силкиниш дейилади. Силкинишни биз чайқалишдек қабул қиламиз ва уларни тебраниш частотаси 1 гц дан 100 гц гача бўлади.
Юқорида айтиб ўтилганидек турли частотадаги ҳар хил товушларнинг тартибсиз қўшилишиб эшитилиши шовқин деб аталади. Ритмларга риоя қилинган ҳолда мунтазам равишда келиб чиқадиган оҳанграбо товушларга мусиқали товушлар деб аталади. Мусиқа бизга эстетик завқ беради, шовқин эса ғашимизни келтирадиган даражада таъсир қилади.
Нормал эшитишда товуш тебранишларининг 20 дан-20000 гц гача частотаси қабул қилинади. Бунда энг юқори чегара фақат болалар ёшига хосдир. Улар балоғатга етган сари эшитиш органлари томонидан қабул қилинадиган товушларнинг частотаси камая боради ва ёш ўтиб қолганида 15000 гц дан ошмайди.
Товуш қаттиқлик даражасини аниқлаш катта аҳамиятга эгадир. Шовқинни текшириш учун махсус асбоблар ишлатилади. Улар децибеллар билан шовқин кучининг даражасини ўлчашга имкон беради. Бундан ташқари ниҳоятда мураккаб тузилган товуш анализаторлари ҳам мавжуд бўлиб, улар мавжуд, шовқиннинг қандай частоталардан иборатлигини ва умумий товуш қувватининг қайси частота бўлакларига тўғри келишини жуда ҳам аниқлик билан белгилаб беради.
Қаттиқ шовқин эшитиш органларига ёмон таъсир қилиши натижасида ишчиларнинг эшитиш қобилияти пасайиб кетади. Бунда, аввало энг кучли даражада юқори тебраниш частотасига эга бўлган товушларни қабул қилиш бузилади.
Жуда кўп тебранишларга эга бўлган товушлар кар бўлиб қолишга асосий сабаб бўлади. Ишлаб чиқаришда шовқин ички қулоққа фақат ҳаво орқали ўтибгина қолмасдан, балки бош суяги орқали ҳам ўтади.
Шовқин бошни айлантириб, мияда оғриқ пайдо қилади ва қулоқ шанғиллаб асаб тизимига ҳам ёмон таъсир қилади, фикрни жамлаб, ақлий иш билан шуғулланишга имкон бермайди. Узоқ вақт мобайнида шовқиннинг одамга сезилмас даражада таъсир қилиши асаб тизимининг ишдан чиқишига олиб келади. Шовқин таъсирида турли орган ва тизимларнинг, масалан, хазм қилиш, қон айланиш нормал фаолияти бузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |