Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet58/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Чангга қарши курашиш чоралари
Чангга қарши курашда асосий эътиборни уни ажралиб чиқишга йўл қўймасликка қаратиш керак. Шу нуқтаи назардан технологик жараёнга катта эътибор бериш ва ажралиб чиқадиган чанг минимал даражада бўлишини таъминлаш зарур. Шу мақсадда қуруқ, чангланадиган хом ашёларни, хўл ёки паста ҳолдаги ҳом ашёлар билан алмаштириб ишлов бериш керак. Агар технологик жараён хом ашёни қуруқ бўлишини талаб қилса хом ашёни таблетка ҳолдагиси билан алмаштириш керак. Чангга қарши курашишда қуруқ усулда ишлаш ўрнига хўл усулда фойдаланиш яхши натижа беради. Бундай усул саноатда жуда кенг қўлланилмоқда, бунга шахта ва конларда пармалаш ишларини хўл усул билан олиб бориш, буюмларни силлиқлаш ва чархлашда босим устидаги сув билан ўтказиш ёки сув қум аралашмаси билан қолипларни тозалаш мисол бўла олади.
Чанг ажралиб чиқишини тўлиқ йўқотишнинг иложи бўлмаса, ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ механизациялаш ва автоматлаштириш зарур.
Чанг ажралиб чиқадиган манбаларда ёки жойларда чангни босиш чоралари кўрилади. Бу чоралар ичида энг кўп қўлланиладиган чангларни сув билан хўллашдир. Сув махсус сув сачратгичлардан фойдаланган ҳолда майдалаб пуркалади, натижада ҳаводаги чанг хўлланади, оғирлашади ва пастга тушади. Бундай усул чангланадиган маҳсулотларни транспортга юклаш, ташиш ва бир идишдан иккинчи идишга ағдаришда кенг қўлланилади. Агар технологик жараёнга халақит бермаса бундай сув пуркашни бутун ишлаб чиқариш биноси бўйича ҳам қўллаш ҳам мумкин.
Хўллаш усули ёрдамида чангни йўқотиш етарли даражада фойдали бўлмаслиги биринчи навбатда чангнинг, айниқса майда чангнинг сув билан ёмон хўлланишига боғлиқдир. Бундай ҳолларда чангсизлантиришнинг самарадорлигининг ошириш учун кон ва кўмир саноатида сувга бир оз миқдорда чангнинг хўлланиш хусусиятини яхшилайдиган моддалар қўшилади. Бу хўлловчи моддалар сув билан ҳаво чегарасида сувнинг юза таранглигини пасайтиради. Бундан ташқари, бу моддалар у ёки бу даражада қаттиқ сатхлардаги сувли эритмадан ажралиш қобилиятига эга.
Айрим ҳолларда чангни босиш учун сув буғларидан фойдаланилади. Буғ ҳам сув каби чангнинг намлигини оширади ва натижада чанг оғирлашиб пастга тушади. Буғ сув пуркашдан фарқ қилиб ҳавода осилиб турган чангни яхши хўллайди, аммо ишлов бериладиган маҳсулотларни деярли хўлламайди. Бу эса технологик жараён учун муҳим аҳамиятга эга, чунки айрим ҳолларда технологик жараён ишлов берадиган маҳсулотларни қуруқ бўлишини талаб қилади. Лекин ишлаб чиқариш биноларида буғларни кўп миқдорда бўлиши кишилар учун зарарлидир. Шунинг учун бу усул фақат ёпиқ идишларда, атрофлари яхшилаб беркитилган жойларда қўлланиб, буғ ташқарига сўриб чиқариб ташланади.
Баъзи бир сабабларга кўра чанг ажралиб чиқишини тўлиқ йўқотишни иложи бўлмаса чангга қарши курашишда сўриб оладиган вентилятордан фойдаланилади. Бу вентиляторлар чанг ажралиб чиқадиган жойларга ўрнатилади ва яхши самара бериши учун чанг манбаларини атрофлари яхшилаб ўралади.
Чанг ўтирадиган сатхлар, деворлар, поллар, ҳар хил тўсиқлар силлиқ нарсалар билан қопланиши керак, шунда чангни йўқотиш (ювиш, артиш, сўриб олиш) осон бўлади.
Ўта чангли муҳитда қисқа муддатда (ремонт, наладка) ишларини бажараётганда яъни бузилган жиҳозларни тузатиш пайтларида ишчилар махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари зарур. Буларга нафас йўлларини ҳимоя қилиш воситалари ва чангга қарши кўзойнаклар киради. Терини ҳимоя қилиш учун эса чангни ўтказмайдиган газмолдан тикилган махсус кийим кийилади.
Чангли муҳитда ишлайдиган ишчилар вақти-вақти билан тиббий қўрикдан ўтадилар. Янги ишга кираётганлар эса тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish