Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet61/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Силкинишнинг зарарли таъсири
Силкиниш ишлаб чиқариш зарари бўлиб, одам танасига ёки унинг айрим қисмларига бевосита бериладиган механик тебранма ҳаракатлардир. Қаттиқ жисмларнинг секундига 26 тадан кам (инфратовушлар) ва 20000 дан юқори (ультратовушлар) тебраниши эшитиш органи томонидан товуш сифатида қабул қилинмайди. Одам организми уларни физика нуқтаи назаридан маълум бир давр ичида такрорланадиган тебранувчи ҳаракатлар йиғиндисидан иборат силкиниш сифатида қабул қилади.
Ишлаб чиқариш шароитида силкиниш одам организмига билвосита ёки бевосита таъсир қилади.
Силкинишннинг билвосита таъсири машиналарнинг кўпинча полнинг ва двигателларнинг, асбоб-ускуналарнинг ва болғалар динамик зарби натижасида келиб чиқади.
Силкинишнинг бевосита таъсири, асосан ротацион ва зарб таъсири бўлган турли хилдаги пневматик асбобларни ишлатишдан пайдо бўлади. Улар машинасозлик саноатида, кесадиган, тешадиган ва чархлаш машиналари, йўл қурилишида ишлатиладиган пневматик машиналар ва шунга ўхшашлар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган турли хилдаги пневматик асбобларни ишлатишда фақат иш қилаётган қўлга силкиниш таъсир қилибгина қолмай, балки тананинг бошқа қисмлари, айниқса асбоблар учун тиргак бўладиган ёки ишланаётган буюмларни босиб турадиган оёққа ҳам таъсир қилади.
Силкинишнинг одам организмига таъсир қилишига баҳо беришда гигиеник жихатдан энг мухим бўлган нарса, силкинишнинг частотаси ва амплитудаси ҳисобланади. Турли частотадаги силкиниш таъсирига дучор бўладиган ишчиларни клиник текшириш ва ўтказилган махсус тажриба йўли билан, 25 гц дан ортиқ бўлган силкинишнинг вегетатив нерв системасига, асосан қон томирлари системасига ёмон таъсир қилиши аниқланган. Бу таъсир бармоқдаги капиллярнинг спазмалари ва тери сезгисининг барча турлари: оғриқни сезиш ва силкиниш билан ифодаланади.
Шовқин ва силкинишга қарши кўриладиган тадбирлар
Ишлаб чиқаришдаги қаттиқ шовқинларни кескин камайтирадиган ёки йўқотадиган чораларга, биринчи навбатда шовқин чиқарадиган технологик процессларни ёки асбоб ускуналарни ўзгартириш киради.
Машиналар, станоклар ва бошқа турдаги механик асбоб ускуналарнинг ишлашида шовқин ва силкинишни келтириб чиқарувчи сабаблар энг аввало ҳаракат қилиш процессида улардаги айрим қисмларнинг бир-бирига урилиши, машиналарнинг силкинувчи ва айланиб ҳаракат қилувчи қисмлари киради. Бу сабабларни йўқотишни асбоб ускуналарни конструкциялаш вақтидан бошлаш керак.
Тўсувчи конструкция билан товуш ютилишини шундай ҳисоблаб чиқиш керакки, девор сатхига урилиб акс садо қайтариш натижасида келиб чиқадиган шовқин қаттиқлиги ёки тезлик даражаси 3 децибелдан ошиб кетмасин. Имкон борича, шовқинли ишларни очиқ жойларда бажариш керак. Шовқинли ишлар бино ичида бажариладиган бўлса, бу биноларни бошқа бинолардан алоҳида қилиб қуриш керак. Масалан, ниҳоятда шовқин чиқарадиган, сим, мих ясайдиган, тўқимачилик ва штамповка қиладиган цехларни шовқинсиз ёки кам шовқинли технологик жараёнлар жойлашган бинолардан маълум узоқликда алоҳида қурилган биноларга жойлаштириш керак. Бу иккала бинолар ўртасига дарахтлар экилса улар шовқиннинг камайишига ёрдам беради.
Шовқинли цехларни шовқинсиз ёки кам шовқинли цехлар билан бир бинога қуриш зарур бўлган ҳолда уларнинг деворларини ва шипларини товушни ютадиган, масалан, акустик сувоқ, акустик черепица, кигиз, юнг ва бошқалар билан қоплаш керак. Акустик сувоқ таркибига асосий материал сифатида позма ёки шлак киради, маннезит, цемент, оҳак, гипс ва бошқалар бириктирувчи материаллар бўлиб ҳисобланади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, шовқинни ютувчи материаллар ёрдамида шовқин кучини деярли 10 марта камайтириш мумкин экан.
Шовқин тарқалишининг олдини олишда, товуш ютишга қараганда товуш тўсиш ёки товуш пайдо бўладиган жойларда уни тутиб қолиш катта аҳамиятга эга эканлиги шубхасиздир.
Ишлаб чиқариш шароитда шовқин ва силкинишга қарши курашиш мақсадида машиналарнинг титраши ва силкинишини йўқотишга ҳаракат қилиш керак.
Кучли шовқин чиқарадиган ва силкинадиган машиналарни юмшоқ материаллардан, масалан москалитдан (кигиз ва пробкаларнинг комбинацияси) ишланган махсус пойдеворга ўрнатилади. Шунда ҳам пойдеворлар бинонинг бошқа қисмиларидан ҳаво қатламлари билан ажралиб туриши керак. Электр двигателларни москалит ва резинадан ишланган юмшоқ таянчга ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.
Ишчилар организмига силкинишнинг таъсирини камайтириш ёки уни тамоман йўқотишга полнинг тебраниш даврига қараганда узоқроқ тебраниб турадиган супача-амортизаторларни қўллаш билан эришиш мумкин, бунда тебраниш ишчи кучига таъсир қилмайди. Ғилдираклар, турбиналар ва шунга ўхшаш асбоб ускуналарнинг айланадиган қисмлари кучли силкиниш ҳосил қилмаслиги учун мумкин қадар уларни бир тарафлама эмас, балки икки томонлама таянчларга ўрнатиш керак. Бу айниқса катта ҳажмдаги асбоб-ускуналар, масалан, юқори номерли марказдан қочирма вентиляторларнинг ғилдираклари учун мухимдир. Масалан, шофёрларда, учувчиларда, тракторчи, комбайнчи ва шунга ўхшашларда ўриндиқдан ўтадиган силкинишларни турли хилдаги юмшоқ нарсаларни, ёстиқча пружина ва бошқаларни қўйиб камайтириш керак.
Шовқин ва силкинишни организмга таъсирини камайтиришда ишчиларни меҳнат қилиш режими эътибор бериб ва нормал меҳнат шароитини ташкил этиш керак.
Шовқин ва силкинишга қарши курашда махсус кийимлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қулоқни шовқиндан ҳимоя қилиш учун махсус антифонлар, силкинишга қарши махсус оёқ кийимлари ва қўлқоплар берилади. Силкинадиган асбобларни ушланадиган жойлари резина билан қопланган бўлиши керак.
Шовқинли ва силкинишли ишларда ишлайдиган ишчилар вақти-вақти билан медицина кўригидан ўтиб турадилар. Янги қабул қилинадиган ишчилар эса махсус медицина кўригидан ўтиши зарур.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish