Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Ишлаб чиқариш хоналари иш зонасидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракати тезгининг йўл қўйиладиган нормалари



Download 10,11 Mb.
bet57/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Ишлаб чиқариш хоналари иш зонасидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракати тезгининг йўл қўйиладиган нормалари



Йил фасли

Иш категориялари

Ҳаво ҳарорати °С

Нисбий намлиги, %

Ҳаракат тезлиги, м/с

Совуқ
Давр

Енгил–1

20-23

60-30

0,2

Ўртача оғирликдаги–11а

18-20

60-40

0,2




Ўртача оғирликдаги–11б

17-19

60-40

0,3




Оғир–111

16-19

60-40

0,3

Илиқ
давр

Енгил–1

20-25

60-40

0,2

Ўртача оғирликдаги–11а

21-23

60-40

0,3




Ўртача оғирликдаги–11б

20-22

60-40

0,4




Оғир–111

18-21

60-40

0,5

Иссиқ
давр

Енгил–1

20-30

60-40

0,3

Ўртача оғирликдаги–11а

21-25

60-40

0,4-0,5




Ўртача оғирликдаги–11б

21-25

60-40

0,5-0,7




Оғир–111

21-25

60-40

0,5-1,0

2-жадвал
Йилнинг совуқ ва илиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари ҳарорати, нисбий намлик ва ҳаво ҳаракат тезлигининг йўл қўйиладиган нормалари





Иш категориялари

Ҳаво ҳарорати °С

Нисбий намлиги, %

Ҳаракат тезлиги, м/с

Ташқаридаги ҳаво ҳарорати, °С

Енгил–1

19-25

75

0,2

15-30

Ўртача оғирликдаги–11а

17-23

75

0,2

15-30

Ўртача оғирликдаги–11б

15-21

75

0,4

15-30

Оғир–111

13-19

75

0,5

15-30

3-жадвал
Йилнинг иссиқ давридаги ишлаб чиқариш хоналари ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракати тезлигининг йўл қўйиладиган нормалари





Иш категориялари

Ҳаво ҳарорати °С

Нисбий намлиги, %

Ҳаракат тезлиги, м/с

Енгил–1

Ўртача оғирликдаги–11а


Ўртача оғирликдаги–11б


Оғир–111

Энг иссиқ ойнинг соат 13 да ташқи ҳаво ўртача ҳароратидан 5°С дан юқори бўлмаслиги, бироқ 28°С дан ошмаслиги керак

28°Сда 55
27°Сда 60
26°Сда 65
25°Сда 70
24°Сда 75
дан ортиқ бўлмаслиги керак

0,1-0,5
0,3-0,7
0,3-0,7
0,3-0,7
0,3-0,7



Энг иссиқ ойнинг соат 13 да ташқи ҳаво ўртача ҳароратидан 5°С дан юқори бўлмаслиги, бироқ 26°С дан ошмаслиги керак

26°Сда 65
25°Сда 70
24°Сда ва
бунда паст бўлганда 75 дан ортиқ бўлмаслиги керак

0,5-1,0
0,5-1,0
0,5-1,0

Чанглар ва уларнинг зарарли таъсири
Саноатда, транспорт воситаларини ишлатишда ва қишлоқ хўжалигида бажариладиган ишларнинг деярли ҳаммасида чанг ҳосил бўлиши ва ажралиши кузатилади. Ҳар хил технологик жараёнларни бажаришда юзага келадиган ва ҳавода муаллақ ҳолатда бўладиган қаттиқ моддаларга ишлаб чиқариш чанги деб айтилади.
Чангларнинг турлари уларнинг келиб чиқиш манбаларини ҳисобга олиб, уларни табиий ва сунъий чангларга бўлиб қаралади.
Табиий чангларга табиатда инсон таъсирисиз ҳосил бўладиган чанглар киритилади. Бундай чангларга шамол ва қаттиқ бўронлар таъсирида қум ва тупроқнинг эрозияланган қатламларининг учиши, ўсимлик ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган чанглар, вулқонлар отилиши, космосдан ер атмосферасига тушадиган ва бошқа ҳолларда ҳосил бўладиган чангларни киритиш мумкин. Табиий чангларнинг атмосфера муҳитидаги миқдори табиий шароитга, ҳавонинг ҳолатига, йил фаслларига ва аниқланаётган зонанинг қайси минтақага жойлашганлигига боғлиқ.
Сунъий чангларга саноат корхоналарида ва қурилишларда инсоннинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида ҳосил бўладиган чанглар киради. Келиб чиқиши бўйича органик, минерал ва аралашма чанглар фарқланади. Чангнинг зарарли таъсири асосан унинг кимёвий таркибига боғлиқ.
Чангни катталиги (яъни дисперс таркиби) бўйича уч гуруҳга бўлиб қаралади:
а) катталиги 10 мк(микрон) дан катта бўлган чанглар йирик чанглар деб юритилади. Одатда бундай чанглар ўз оғирлиги таъсирида ерга қўнади;
б) катталиги 0,25 мк дан 10 мк гача бўлган чанглар. Бу чангларни майда ёки микроскопик чанглар деб юритилади. Улар ерга маълум шароитлар бўлганда, масалан ёмғир, қор ва шабнам каби ерга ёғиладиган оғир зарраларга илашиб қолган ҳолатларда қўниши мумкин;
в) катталиги 0,25 мк дан кичик бўлган чанглар ультра микроскопик чанглар деб юритилади ва бу чанглар ҳеч қачон ерга қўнмай броун ҳаракати қоидаларига бўйсунган ҳолда учиб юради. Бундай чанглар бир-бирлари билан тўқнашишлари натижасида йириклашиб (коагуляция), ерга қўнишлари мумкин. Нафас олинган ҳаводаги ультра микроскопик чангларнинг 60-70 фоизи ўпкада ушланиб қолади.
Чанглар организмга гигиеник таъсиридан ташқари технологик жиҳозларнинг емирилишини тезлаштиради, қимматбаҳо материалларни ишдан чиқариб, иқтисодий зарар етказади. Чанглар ишлаб чиқариш муҳитининг умумсанитария ҳолатини ёмонлаштиради, жумладан, дераза ва ёритувчи асбобларни устини қоплаши оқибатида ёруғликни камайтиради. Чангнинг баъзи турлари, масалан, кўмир, ёғоч чанглари ёнғин ва портлашнинг юзага келишига шароит яратади.
Чангнинг ишчилар саломатлигига зарарли таъсири кўп омилларга боғлиқ бўлади:
- чанг зарраларининг физик-кимёвий хоссасига;
- катталиги (дисперслиги) ва шаклига;
- ҳаводаги чангнинг миқдорига;
- смена давомида таъсир этиш муддати ва касбда ишлаш даврига ва ҳ.к.
Чангнинг асосий таъсири энг аввало нафас олганда вужудга келади. Чангли ҳаво билан нафас олиш асосан нафас органларининг зарарланиши: бронхит, пневмокониоз ёки умумий зарарланиш (заҳарланиш, аллергия) ривожланишини вужудга келтириши мумкин. Баъзи бир чанглар қўшимча касалликлар туғдириш хусусиятига эга. Чангнинг бу асосий бўлмаган таъсири юқори нафас йўллари, кўзнинг шиллиқ қавати, тери касалликларида кўзга ташланади. Чангнинг ўпка йўлига кириши зотилжам, сил, ўпка ракининг келиб чиқишига шароит яратиши мумкин.
Силикоз касаллиги жуда чангли шароитда, одатда, кўп йил ишлаш ёки оғир жисмоний иш билан шуғулланиш натижасида ривожланади. Бу касаллик тоғ ишчиларининг касб касаллиги бўлиб, қадимдан маълум. Силикоз касаллиги ҳаллослаш, йўтал, кўкракда оғриқ бўлишидан бошланади. Касаллик кучайган даврда нафас етишмаслиги ва ҳаллослаш оддий ишларни бажарганда ва ҳатто тинч ҳолатда ҳам рўй беради.
Ишлаб чиқаришдаги чанг нафақат пневмокониоз, балки нафас йўллари, тери ва шиллиқ қаватнинг бошқа касалликларини ҳам келтириб чиқаради. Буларга тери ҳужайраларининг кўчиши, ҳар хил тошмалар, экзема, дерматитлар киради.
Чанг зарраларининг шакли ҳар хил бўлиши мумкин: сферик, ясси, кўп бурчакли шаклда бўлади. Четлари ўткир тишли чанг заррачалари (шиша тола, слюда каби чанг турлари) нафас йўлларига кирганда юқори нафас йўллари ҳужайраларини микро зарарлаши, кўзнинг шиллиқ қавати ва терига таъсир кўрсатишлари мумкин.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish