С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

Назорат саволлари 
1.
Хавф ва хавфсизлик ибораларини қандай тушиниш мумкин? 
2.
Экологик хавфсизлик нима? 
3.
Экологик омилларни тавсифланг? 
4.
Экология сўзининг луғавий маъноси нима? 
5.
Табиий муҳитни қандай тушиниш керак ва унинг омиллари ҳақида
Нималар биласиз? 
6.
«Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон
Республикасининг қонуни қачон қабул қилинган? 
7.
Техника тараққиётининг экологик хавфсизлик даражасига қандай 


12 
таъсири бор? 
8.
Экологик хавфсизлик фани қандай фанлар билан узвий боғлиқдир? 
2. БИОСФЕРА. БИОСФЕРАНИНГ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ 
 
Калит сўзлар: биосфера, ер, тирик мавжудодлар, бактерия, ҳаёт, 
модда, муҳит, экология, модда алмашинуви, биомасса, ўсимлик, жараёнлар, 
сув, ҳайвонот дунёси, химоявий моддалар фотосинтез.
Биосфера юнонча сўз бўлиб, “Био” – ҳаёт, “сфера” – шар , яъни ҳаёт шари 
деган маънони англатади. Биосфера терминини биринчи бўлиб фанга 
Австрия олими Фридрих Зюс 1900 йили киритган. Биосфера қуйидаги 
функцияларни бажаради: 
1.
Биосфера доимо фотосинтез жараёнига асосланиб, доимо тирик
организмларни ҳосил қилади.
2.
Ҳарорат, босим, намлик ва бошқа физик-кимёвий жараёнларга 
асосланиб, иқлимни ҳосил қилади ва тирик организмларнинг ўсиши ва 
ривожланиши учун барча шароитларни ўзаро мутаносиб равишда вжудга 
келтиради.
3.
Биосфера вақти-вақти билан термодинамик ва гидродинамик 
жараёнларни қўллаб ўз-ўзини тозалаш қобилиятини номоён этади.
Биосферани шу 3 та функцияси бор эканки, Ер юзасида ҳаёт кўп миллион 
йиллардан бери давом этиб келмоқда. 
Ер куррасидаги тирик организм тарқалган ва унинг ҳаёт фаолияти рўй 
берадиган жойлар биосфера
 
деб аталади. Биосферага бактериялардан тортиб 
одам организмигача киради.
Сўнги маълумотларга кўра биосферанинг дастлабки таркибий қисми 
биогеоценоз ҳисобланади. Биогеоценоз деганда, маълум территорияда 
тарқалган ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар, тупроқ унумдорлик
атмосфера ҳавоси ва бошқалар тушинилади. 


13 
Ер курраси моддалар алмашинувида биосферанинг, аҳамияти катта. 
тўхтовсиз давом этадиган ва тирик организмлар фаолияти туфайли тартибга 
солиниб турадиган моддаларнинг доимий айланиши биосферанинг ўзига хос 
белигисидир. Тирик мавжудотлар ўзининг яшаш жараёнида муҳит билан 
доимо алоқада бўлиб туради ва географик қобиқда моддаларнинг 
айланишини вужудга келтиради. Бу биологик айланма ҳаракат деб 
юритилади. 
Биосферада тирик мавжудотларнинг массаси 2,7

10
12
тоннага тенг бўлиб 
улар фотосинтез орқали ҳар йили 0,2

10
9
тонна ўсади, йилига шунча 
мавжудотлар ҳалок бўлади. Атмосферада сарф бўладиган кислород ўрни 
фотосинтез жараёни натижасида (ҳар йили 460 млрд.т) тўлдириб турилади. 
Ўсимликлар карбонад ангдридни ютиб туради. Биосферада сувнинг 
алмашинувига тирик моддалар катта таъсир кўрсатади. Ўсимликлар йилига 
140 млрд.т углеродни ўзлаштириб 460 млрд.т кислородни ажратиб чиқариш 
жараёнида 2,25

10
11
т сувдан фойдаланилади. Биосферадаги организмлар 
азот, калий, кремний, фосфор, олтингугурт ва бошқаларни айланиб юришида 
ҳам иштирок этади. Демак, моддаларнинг табиатда тўхтовсиз айланиб 
юришида тирик мавжудотларнинг аҳамияти жўда катта. Биосферадаги тирик 
организмлар массасининг 94,5% ўсимликлар биомассасига тўғри келади. Бу 
эса ер куррасида энергия алмашинувини тартибга солиб туришда 
ўсимликларнинг аҳамиятини ниҳоятда катта эканлигини кўрсатади. 
Модомики шундай экан, у тақдирда сайёрамизда табиий мувозанатни ўз 
ҳолича сақлаб қолиш учун ўсимликларни, ҳайвонларни муҳофаза қилиб, 
қайта тиклашга эришиш зарур.
Тирик организмларни ўраб турадиган, унинг ҳолатига, ривожланишига
кўпайишига таъсир этувчи атроф муҳит омиллари 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish