26
яна 50 йилдан сўнг америкалик олимларнинг башоратига кўра сайёрамиз
ҳарорати 1,5—4,5
с
С га исиши мумкин. Натижада музликлар эриб,
океан
сувлари кўтарилиб қуруқликни бир қисмнни сув босади, айрим худудларнинг
чегараси ва табиати ўзгаради. Ҳозир ҳавонинг ифлосланиши натижасида
(ҳароратнинг кўтарилиши туфайли) музликларнинг эришини тезлашиши
ҳисобига океанлар сув сатҳи йилига 1,4—1,5 мм кўтарилмоқда, ёки океанлар
суви йилига 520-540 км
3
га кўпаймоқда. Буни устига кимёвий
газларнинг
нормадан ошиб кетиши оқибатида қуёшнинг ультрабинафша нурларини ушлаб
қолувчи юпқа озон қатламини емириб, уни заифлаштиради. Натижада
ультрабинафша нурлар ер юзасига кўпроқ тушиб, инсонларда ҳар хил
касалликларни, хусусан, тери ракини кўпайтиради, океанларда планктон ва
чиғаноқсимон, организмларнинг қирилиб кетишига, экинлар ҳосилининг
кескин камайишига олиб келади. Булардан ташқари саноатлашган
районларда атмосфера таркибида антропоген аэрозоллар (йилига 6 млн.
тоннагача етади) кўпайиб, улар конденсация ядроси вазифасинн ўташи
туфайли булутлар кўпроқ
вужудга келади, ифлосланган ёғинлар
миқдорининг кўпайиши мумкин.
Дунёдаги шаҳарларнинг умумий майдони 0,5 млн. км
2
. Бу Ер курраси
территориясининг 0,3%ини ташкил этади. Дунё аҳолисининг 45 %и аҳолиси
100 мингдан ортиқ бўлган шаҳарларда яшайди. Шаҳар аҳолиси АҚШ бутун
аҳолининг 74%ни, Европада 69%ни, Буюк Британияда 80% ташкил этади.
Шаҳар ҳавоси таркибидаги ҳар хил заҳарли газлар ва айниқса антропоген
чанглар транспортлардан, саноатдан,
иситиш иншоотларидан, қурилишдан
чиқади. Шаҳарларда ҳаво айланишининг сустлиги туфайли диаметри 4-10
микрон бўлган чанглар 1 км гача кўтарилиб, радиуси 10 км бўлган майдонга
тарқалади. Диаметри каттароқ (10 микрондан катта) бўлган чанглар унча
юқорига кўтарилмай атрофга ёйилиб, 300-500 м баландликларда учиб юради
ва сўнгра шаҳарга чанг, қурум сифатида қайтиб тушади. Париж шаҳрининг 1
км
2
юзасига 260 т, Нью-Йоркда 300 т, Токиода - 408 т, Москвада 120 т қурум,
27
чанг тушади. Германия территориясига автомобиллардан ва заводлардан
чиққан чанг, қурум ҳисобига ҳар соатда 230 т қаттиқ заррачалар тушади.
Германиянинг Мюнхен шаҳрида атмосферага
автомобиль шиналаридан
(тормоз бериш туфайли) йилига 1000 т чангсимон резиналар қўшилади.
Катта шаҳарларда атмосферанинг чанг, қурум, газ ва тутунлар билан
ифлосланиши туфайли қуёшнинг тўғри радиацияси 40% гача камаяди. Бу
миқдор Москва шаҳрида 7-10% дир. Шаҳар ҳавосининг ифлосланиб чанг-тўзон
миқдорининг кўпайиши ультрабинафша нурларнинг ўтишини камайтиради, бу
эса ҳавода касал тарқатувчи бактерияларнинг кўпайишига шароит яратади.
Шаҳарлар ҳавосининг чанг, қурум ва бошқа қаттиқ заррачалар билан
ифлосланиши конденсация ядроси вазифасини ўтайди.
Натижада, шаҳар
устида туманли кунлар кўпайиб, ёғин миқдори ортади. Масалан,
Do'stlaringiz bilan baham: