Ўзбекистон шароитида балиқларни қафасларда етиштириш
Табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдалашнинг яна бир йўналиши бу балиқларни қафасларда (садок) етиштириш. Бунда сув ресурсларидан самарали файдаланган ҳолда қимматбаҳо турдаги балиқларни интенсив усулда етиштириш имконини беради.
Қафас – нимак
Қафас– қўзғалмас ёки сузувчи, ён деворлари тўр билан ўралган, қимматбаҳо турдаги балиқларни сақлаш ва интенсив йўл билан ўстиришга мўлжаллаб ҳовуз, сув омбори, кўл ёки дарёга ўрнатиш хисобига ташкил қилинган сунъий ҳавза.
Бошқача айтганда қафас – ҳавзанинг тўрлар билан туби ва ёнларидан ўраб олинган қисми;
Оддийлигига қарамасдан, қафасларда балиқ етиштириш – бу юқори технологик балиқ етиштириш бўлиб, ҳосилдорлик 50 –200 кг\м3 ни ташкил қилади
Солиштириш учун Ўзбекистонда сунъий ҳавзаларда ҳозирги кундаги балиқ етиштириш 50 –100 г\м3 ташкил қилади ёки 1000 марта кам.
Қафас балиқчилигини ривожланишини белгиловчи асослар
Балиқларни турли хилдаги ҳавзаларда етиштириш имкониятининг мавжудлиги;
Осон хизмат кўрсатиш, жумладан овлаш, назорат қилиш, озиқлантириш;
Турли хилдаги балиқларни етиштириш имконияти мавжудлиги, жумладан битта сув ҳавзасига турли балиқлар учун қафаслар ўрнатиш;
Талаблар ва чекловлар
Юқори маҳсулдор, баланслаштирилган омухта емларни ишлатиш зарурлиги;
Сув сифатини (ҳарорат, кислород миқдори, рН, бошқ.) ва балиқ ўсишини доимий назорат қилиш;
Балиқ касалликларига қарши профилактик тадбирлар ўтказиш;
Браконьерлар томонидан осон овлаб олиш ва бузиш имконияти юқори бўлганлиги сабабли қўриқлашни ташкил қилиш.
Балиқ турлари
Совуқ сувларда – рангдор (радужная) хонбалиқ ва дарё хонбалиғи;
Илиқ сувларда – канал лаққаси ва бошқа лаққа турлари, осётрлар, карп ҳамда табиий шароитимизга мос регионларда етиштирилувчи окунлар турига кирувчи балиқлар;
Балиқ турларини танлашда юқори маҳсулдор, баланслаштирилган ем билан бошқишга мўлжалланган балиқлар олингани мақбул.
Хонбалиқ
Ўсиш учун энг қулай ҳарорат 12-18С
22С ҳароратда озиқланиш ва ўсиш сусаяди, 7С паст ғароратда озиқланиш кескин камаяди;
Балиқлантириш 550 дона м3;
15-20 см чавоқ билан балиқлантирилса мавсум охирига 500 граммгача етади.
Лаққа
Ўсиш учун энг қулай ҳарорат 26,5-29С
21С паст ҳароратда озиқланиш ва ўсиш сусаяди, 7С озиқланиш тўлиқ тўхтайди;
35С юқори ҳароратда озиқланиш сусаяди, ўлиши ҳам мумкин;
Балиқлантириш 170 -500 дона м3;
170 дона м3 кам балиқлантирилса балиқлар ўзаро уришиб бир –бирини жароҳатлаши мумкин
Карп
Карп Европа, Осиё ва Яқин шарқда мувофаққият билан ўстириб келинаётган балиқ тури;
Карпнинг қафаслардаги маҳсулдорлиги бошқа балиқларга нисбатан юқори.
Карпда 230 кг\м3 гача ҳосил олиш имконияти мавжуд;
70дона\м3 балиқлантириб 1,5 кг гача ўстириш имконияти мавжуд;
Жой танлаш
Ҳавза майдони – 1 га кам бўлмаган (камида 0,5 га майдон ўсимликдан тоза бўлиши лозим);
Ҳавза чуқурлиги 2 метрдан чуқур бўлиши;
Кичик сув ҳавзаларида (чуқурлиги 3 метргача) сув миқдорини кескин ошиб кетиши, яъни ҳароратни тез ўзгариши, лойқаланишни кўтарилиши оқибатида ўлиш ҳолатига олиб келиш ҳавфини йўқлиги;
Сув манъбасини эрозияси ёки бузилиши оқибатида сувни ифлосланиши бўлмаслиги;
Сув манъбаси атрофида катта миқдордаги қорамолнинг бўлмаслиги (2 га дан кичик майдонли ҳавзалар учун)
Ҳавзани тўлиқ юқори сув ўтлари билан қопланиб қолмаслиги.
Қафасни ўрнатиш
Қафасни ҳавзани оқим секин бўлган, шамол юрадиган қисмида ўрнатиш лозим. Бунда сув сифати алмашиниш хисобига яхшиланиб туради;
Қафас сувдан 25 см юқорига чиқиб туриши ҳамда сув тубидан 1 м баландда бўлиши лозим.
Зарур маълумотлар
1. Ҳавзанинг умумий характеристикаси:
Ҳавза тури(сув омбор, кўл, дарё ва бошқа);
Ҳавза нима мақсадда фойдаланилади;
Ҳавзага антропоген таъсирла (пляж, маиший ва саноат чиқиндилари ва бошқа);
Йўлларнинг мавжудлиги, қафасларни қўриқлаш имконияти
2. Муҳитнинг характеристикаси: шамол йўналиши ва кучи, сувнинг йил бўйи ҳарорати, музлаш
3. Ҳавза характеристикаси: чуқурлиги, майдони, сув ҳажми, сув алмашиниши, турпоқ характери, сув туби рельфи, сув даражаси режими;
4. Ҳавзанинг гидрохимик кўрсатгичлар бўйича, сув сифатини аниқлаш имконини берувчи характеристикаси;
5. Ҳавзанинг токсикологик харкатеристикаси;
6. Ҳавзанинг табиий озуқа базаси, йиртқич ва зараркунандалари, балиқхўр қушлар, яшовчи балиқлар.
Сув сифати
Илиқ сув балиқлари учун сувдаги минимал кислород таркиби 4 мг\л;
Қисқа муддатда 1 мг\л холатда соғлом балиқлар яшаши мумкин, аммо муддат узайган сари балиқлар ўсмайдилар ва ҳар хил касалликларга чалинадилар;
Совуқ сув балиқлари учун сувдаги кислород миқдори 5 мг\л юқори бўлиши лозим
Сув ҳарорати
Балиқ тури
|
Оптималь
Ҳарорат
|
Рухсат қилинади
|
Хонбалиқ
|
12-18,5
|
7 – 23
|
Канал лаққаси
|
26,5 – 29,5
|
7 – 35
|
Карп
|
18 – 24
|
7 – 36
|
Тиляпия
|
27 – 33
|
14 юқори
|
Қафас ясаш
Қафаслар хозирги кунда Ўзбекистонда фойдаланимайди, шу сабабли уни ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган.
Кичик қафасларни фермерлар ясашлари мумкин;
Қафас шакллари – айлана, квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклида бўлиши мумкин;
Сунъий ҳовузларда кичик қафаслар (2 -20 м3), йирик кўл ва сув омборларида йирик (10 -100 м3) қафаслар қўйиш мақсадга мувофиқ.
Қафасни кунлик эҳтиёжда учрайдиган материаллардан ясаш усули. Бунда 4 дона 1,25 метр ва 8 дона 1 метр узнликдаги ёғоч таёқлар олинади ва қуйидаги расмда кўрсатилган ҳолда бир-бирига боҳлаб мустаҳкамланади.
Ясалган қафасни тўр билан ўраш учун эни 1,25 метр ва бўйи 4,5 метр ўлчамдаги тўр кесиб оламиз. Қафас туби учун бўйи ва эни 1 метрга тенг тўрни алоҳида кесиб оламиз.
Кесиб олинган тўрлар билан аввал қафас ёнларини, сўнгра тубини қоплаймиз.
Ясалган қафас чўкиб кетмаслиги учун унга сув юзида турувчи жисмлар (пўкак) боғлаб қўйилади
Пўкаклар қафаснинг юқори қисмидан 25 сантиметр пастроқдан боғланади.Тайёр бўлган қафас эҳтиёткорлик билан сувга туширилади
Қафас ўрнатиладиган жойда барча талабларга амал қилиниши керак (қафас туб ива сув ҳавзаси туби орасидаги масафа 1 метрдан кам бўлмаслиги ва бошқалар).Қафасни лангар билан боғлаб қўйиш лозим.
Узбекистонда тулик тизимли ишлаб чикаришга ихтисослаштирилган баликчилик кластерлари ташкил этилади ва уларга солик имтиёзлари такдим этилади. Бу хакда «Баликчилик сохасини янада ривожлантиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Президент карорида белгилаб куйилган.
Хужжатда кайд этилишича, ушбу кластерлар инкубация цехи, чавок ва товар балик етиштириш, юкори оксилга бой балик еми, кайта ишлаш ва саклаш каби жараёнларни комплекс камраб олади. Ушбу баликчилик кластерларининг йиллик балик етиштириш куввати камида 50 тонна булган такдирда улар 2019 йил 1 январдан бошлаб дастлабки уч йил давомида барча соликлар ва давлат максадли жамгармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.
Карор билан манфаатдор вазирлик ва идоралар 2019 йил 1 февралга кадар муддатда салохиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари хамда ер майдонларини аниклаб, 2019-2021 йилларда баликчилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойихасини тасдиклаш учун Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритиши белгилаб куйилди.
Таъкидланишича, эндиликда узлуксиз сув таъминлаш имконияти булган сунъий сув хавза майдонлари мавжуд булган баликчилик хужаликларини боскичма-боскич интенсив усулда балик етиштиришга ихтисослаштириш чоралари курилади
Тиббиёт нуқтаи назаридан олиб қараганда, одам озиқ-овқат рационида балиқ маҳсулотлари бир йилда ўртача 12–16 кг.ни ташкил қилмоғи лозим, чунки балиқ маҳсулотларининг бош мия фаолиятини яхшилашда, одам организмидаги моддалар алмашинуви жараёнида аҳамияти ниҳоятда катта.
Айдар-Арнасой куллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш янада рационаллашади ва киргокбуйи худудларида инфратузилмалар ривожлантирилади. Вазирлар Махкамаси 22 апрель куни бу хакдаги карорни тасдиклади, дея хабар берди Norma.uz.
Айдар-Арнасой куллар тизими — Жиззах ва Навоий вилоятлари худудидаги окмас куллар булиб, Кизилкум чули шарки, Чордара сув омборидан жануби-гарбда жойлашган Айдаркул, Тузкон ва Шаркий Арнасой кулларини уз ичига олади.
Хужжат билан худудни ривожлантиришнинг куйидаги устувор йуналишлари белгиланди:
- жисмоний ваюридик шахслар томонидан табиатни мухофаза килиш ва биологик ресурслардан фойдаланиш тугрисидаги конунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;
- кулларнинг биологик хилма-хиллигини саклаш, шунингдек сув хавзаларида баликларнинг янги турларини парваришлаш ва уларни балик саноатига киритиш;
- тугридан-тугри хорижий инвестицияларни жалб килиш, шунингдек баликчилик кластерларини яратиш хисобидан балик етиштириш, кайта ишлаш, кадоклаш, саклаш ваэкспорт килишни ривожлантиришни тезлаштириш;куллар тизимини балик уругчилиги материалларини етиштириш буйича худуддаги асосий марказлардан бирига айлантириш;
- хаваскорлик ва спорт балик овлаш туризми, туризм инфратузилмаларини ривожлантириш, сайёхлик хизматлари хажмини ошириш.
1 июлдан бошлаш куллар тизимидаги эркин сув хавзалари контурлари E-IJRO AUKSION электрон сайдо майдончаси оркали танлов асосида ижарага берилади, 1 майдан эса, хужжатга кура, ижара шартномасида кузда тутилган шартларни бажармаган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган куллар тизими участкалари ижараси шартномалари бекор килинади.
Хар ойнинг биринчи шанбасида Айдар-Арнасой куллар тизими дирекцияси, махаллий хокимиятлар, масъул вазирлик ваидоралар хамда баликчилик хужаликлари куллар худудини ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш, шунингдек улар тубини чикиндилардан тозалаш буйича ишларни амалга оширишлари лозим.
Балик ови мавсуми вактида хар якшанба куни балик ва балик махсулотлари савдоси ярмаркалари ташкил этилади.
Куллар тизими акваториясида бир оймуддат ичида куну тун ишловчи давлат экологик назорати ташкил этилади. 2019−2020 йиллар давомида улар махсус транспортлар, катерлар, GPS-навигаторлар, видеокамерали узиучарлар вабошка техник воситалар билан таъминланади.
Учойлик муддатда туризмни ривожлантириш учун ажратиладиган куллар тизими худуди тасдикланади. Улар хакдаги маълумотлар Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси сайтига жойлаштирилади.
2019−2020 йилларда Айдар-Арнасой куллар тизими худудига элтувчи йуллар боскичма-боскич реконструкция килиниб, таъмирланади.
Узбекистонда тулик тизимли ишлаб чикаришга ихтисослаштирилган баликчилик кластерлари ташкил этилади ва уларга солик имтиёзлари такдим этилади. Бу хакда «Баликчилик сохасини янада ривожлантиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Президент карорида белгилаб куйилган.
Хужжатда кайд этилишича, ушбу кластерлар инкубация цехи, чавок ва товар балик етиштириш, юкори оксилга бой балик еми, кайта ишлаш ва саклаш каби жараёнларни комплекс камраб олади. Ушбу баликчилик кластерларининг йиллик балик етиштириш куввати камида 50 тонна булган такдирда улар 2019 йил 1 январдан бошлаб дастлабки уч йил давомида барча соликлар ва давлат максадли жамгармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.
Карор билан манфаатдор вазирлик ва идоралар 2019 йил 1 февралга кадар муддатда салохиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари хамда ер майдонларини аниклаб, 2019-2021 йилларда баликчилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойихасини тасдиклаш учун Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритиши белгилаб куйилди.
Таъкидланишича, эндиликда узлуксиз сув таъминлаш имконияти булган сунъий сув хавза майдонлари мавжуд булган баликчилик хужаликларини боскичма-боскич интенсив усулда балик етиштиришга ихтисослаштириш чоралари курилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |