3.Пиллачиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари
Кўпчилик хўжаликлар ҳам пилла ишлаб чиқариш ва сотишдан зарар кўрадилар, улар ҳар бир кг пилла етиштириш учун меъёрга нисбатан 1,5-2 марта ва ундан ортиқ тут баргини сарфлайдилар. Пиллакорларнинг меҳнат унумдорлиги ва унга ҳақ тўлаш ҳам бозор иқтисодиёти қонунлар талабларига мос келмайди.
Кўпроқ, сифатлироқ ва арзон пилла ишлаб чиқариш учун қуйидаги омиллар ҳамда имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур:
1. Тут баргларида мавжуд комплекс модда ва бошқаларни саклаш ва янада кўпайтириш учун ишлаб чиқариш ва тайёрлашнинг прогрессив усулларидан фойдаланиш зарур. Бу мақсадда тут дарахтларини плантация майдонларида ўстирилиши, уларни экологик тоза сув билан ёмғирлатиб суғориш, интенсив технология асосида ҳосидорлигини ошириш лозим. Натижада ҳар кг пиллага илғор мамлакатлар масалан, Японияда, сарфланган озуқа даражасига эришиш мумкин. Охирги йилларда Японияда 1 кг пиллага Ўзбекистонга нисбатан 2 марта барг кам сарфланади. Бу ўта долзарб муаммони амалга ошириш мавжуд тут дарахти майдонларини кенгайтирмасдан ялпи пилла миқдорини камида 2 марта кўпайтиришга имконият яратади;
2. Озуқа ресурслари сифатини май-сентябр ойларигача таъминлаш 2-3 марта пилла етиштиришга, тармоқ билан банд меҳнат ресурсларидан, бинолардан ва бошқа воситалардан фойдаланиш коэффициентларини оширади;
3. Қуртларни аста-секин махсус биноларда боқишни ташкил қилиш ҳам прогрессив жараён ҳисобланади. Натижада пиллачиликда банд оилаларнинг турмуш маданияти яхшиланади;
4. Серҳосил ва сифатли пилла навларидан фойдаланиш, уларни қайта ишлашни қишлоқ хўжалиги корхоналарида ёки қишлоқ туманларида ташкил этиш ҳам алохида аҳамият касб этади;
5. Пилла ва уни қайта ишлаш жараёнида махсулотларни эркин, келишилган шартнома баҳоларида сотиш, ишчи ва хизматчиларга гарантияли меҳнат ҳаки тўлашни амалга оширишга эришиш.
Мамлакатимизда соҳани ислоҳ қилишга қаратилган қарор ва фармонлар асосида ўз хонадонида пилла боққан пиллачиларга бир йиллик иш стажи тўлиқ ҳисобланадиган бўлди, – дея гап бошлади Ф.Қорақулов. – Қолаверса, тизимда фаолият олиб бораётган корхоналар 2023 йилга қадар барча солиқлардан озод этилди. Бу маҳсулотни чуқур қайта ишлаш, хориждан замонавий ускуналар келтириб, ишлаб чиқаришни халқаро андозалар асосида ташкил этишни талаб этмоқда. Натижада жаҳон бозорида Ўзбекистон ипак маҳсулотларига йилдан-йилга талаб ортиб бормоқда. Шунингдек, ипак толаси ва ипак момиғини хорижий давлатга хомашё сифатида экспорт қилишни камайтириб, мато, турли хил гиламлар, кийим-кечаклар тўқилиб, тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилиш йўлга қўйилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |