Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


асосида маҳсулотларни сақлаш



Download 2,32 Mb.
bet2/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

асосида маҳсулотларни сақлаш
ва қайта ишлаш”факултети
ўқув-услубий кенгаши раиси, доцент______________Б.Менглиқулов


ТДАУ ўқув-услубий кенгаши раиси,
доцент ______________С.Я.Исламов
МУНДАРИЖА
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ………………………………………………..4
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ…………………………………………………4
АМАЛИЙМАШҒУЛОТЎТКАЗИШМАТЕРИАЛЛАРИ.................227
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ УЧУН МАТЕРИАЛЛАР…………………255
ГЛОССАРИЙ…………………………………………………………...256
Ишчи фан дастури……………………………………………………….263
ЎУМнинг элетрон варианти

ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
1-Мавзу.Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва ўрганиш усуллари
Режа:
1. «Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш» фанининг предмети, вазифалари ва услуби.
2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг қонуниятлари.
3. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг тамойиллари.


1. «Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш» фанининг предмети, вазифалари ва услуби.
Чорвачилик хам дехкончилик каби кишлок хужалигининг мухим тармогидир. У корамолчилик, куйчилик, чучкачилик, паррандачалик, йилкичилик ва бошка тармокларни уз ичига олади. Чорвачилик кимматбахо ва жуда керакли озик-овкат махсулотлари ва саноат учун куплаб турдаги хом-аше етказиб беради. Бинобарин, ахолининг озик-овкат махсулотларига тобора усиб бораетган эхтиежларини тулик кондириш имкониятлари куп жихатдан ана шу тармокни мувоффакиятли ривожлантиришга богликдир.
Фаннинг предмети. чорвачилик ишлаб чиқариши инсон фаолиятининг, фаровон ва мазмунли ҳаёт кечиришининг объектив шартларидан биридир. Шунинг учун чорвачиликдалиги ишлаб чиқаришни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
«Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш» фани бугунги кунда иқтисодиётга оид бошқа фанлар билан мустаҳкам алоқадаги мустақил фан даражасига кўтарилди.
Аграр тармоқнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, “Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” фанига қуйидагича таъриф бериш мумкин.
Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бу - чорвачилик тормоқлари ва агросаноат тизимининг бошқа соҳадаги ташкилотлар билан ўзаро муносабатида самарали фаолият кўрсатиши қонуниятлари, тамойиллари, хўжаликни юритиш тизимининг оқилона ташкил этилиши ва жорий этиш қонуниятлари ҳамда қоидаларини очиб берадиган ва илмий асослайдиган фандир.
Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш фанининг предмети эса чорвачилик тармоқларида ишлаб чиқаришнинг илғор тажрибалари ва илмий асосда ташкил этилиши масалаларидан иборатдир.
“Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” фан сифатида ишлаб чиқаришнинг уч элементини уйғунлиги: техника, технология ва ишлаб чиқаришни бирлигида ўрганади. Бу элементлар ўзаро мустаҳкам боғлиқдир.
Масалан, янги технологияни ўзлаштириш машиналар тизимини такомиллаштиришни, иш жараёнларини ташкил этишнинг янги усулларини қўллашни, корхона ишлаб чиқариши тузилмасини янгилашни талаб қилади.
Ишни ташкил этиш эса мавжуд технологик жараён ва агро-техникага оид қарорларни қайта кўриб чиқиш ўз навбатида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мазмуни билан боғлиқ.
Умуман, қайси соҳа ёки тармоқ бўлмасин ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг вазифалари, қуйидагилардан иборат:
- ишлаб чиқаришнинг мақсади ва вазифаларини аниқлаш;
-белгиланган вазифаларни бажариш учун меҳнат жамоаларини шакллантириш;
-ишлаб чиқариш режалари, шартномалар шартларини ишлаб чиқиш;
-меҳнат тақсимоти ва меҳнат кооперацияси шаклини танлаш;
- ишловчиларни ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлашни ташкил этиш;
- маҳсулотлар етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш;
- меҳнат усуллари ва шаклларини илмий асослаш, ишловчи ўринларини оқилона ташкил этиш;
- ишловчиларни моддий рағбатлантиришнинг самарали тизимини танлаш;
- ишлаб чиқариш топшириқлари, шартномалар шартларининг бажарилиши бўйича назорат тизимини ўрнатиш ва ҳоказо.
“Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” - фани иқтисодиётга оид фандир. Шу сабабли у иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан энг аввало иқтисодиёт назарияси, микроиқтисодиёт, макроиқтисодиёт, логистика ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб ўз вазифаларини бажаришда табиий, технологик, техник фанларнинг ютуқларидан ҳам кенг фойдаланади.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish