Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг тамойиллари



Download 2,32 Mb.
bet6/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг тамойиллари.
Чорвачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш тамойиллари ва уларни амалга оширишнинг муҳим шартлари мавжуд. Фанда чорвачидик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг қуйидаги асосий тамойиллари аниқланган.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш. Самарадорлик – фаолият натижаларини (янги маҳсулот, фойда, даромад) ишлаб чиқариш харажатларига (ишлаб чиқариш умумий харажатлари, маҳсулот ва ишлар таннархи) ҳамда ишлатилган ресуслар ҳажмига (ер майдони, асосий фондлар ва айланма маблағлар, иш кучи, меҳнат харажатлари) нисбати билан тавсифланади.
Бозор муносабатлари ташкил топиши шароитларида, корхона фаолиятининг сўнгги натижаларининг ижтимоий йўналтирилганлиги маҳсулот ва хизматларнинг асосий массасини инсонларнинг моддий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва ишлаб чиқаришни кейинчалик ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Бошқарувнинг номарказлашуви. Ушбу тамойил бошқарувнинг директив тизимидан воз кечишни, ишлаб чиқаришни ташкил этишда корхоналарга мустақиллик беришни назарда тутади. Аммо бу давлат, айрим ҳудуд ва корхоналар манфатларини кўзлаб марказий ва маҳаллий бошқарув органлари томонидан белгиланадиган, аграр сиёсатнинг асосий йўналишлари ва вазифаларидан чекиниш дегани эмас.
Давлат ва маҳалий органларнинг аҳоли харажатлари ва турмуш даражасини, ишлаб чиқариш тузилмасини ва тармоқлараро пропорцияларни бошқариш, ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, пул-молия тизимини муайян режимда ушлаб туриш, фан ва таълимни ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш билан алоқаларини ривожлантириш, атроф муҳитни асраш бўйича ташкилий-иқтисодий тадбирларни ишлаб чиқиш каби функция ва вазифалар янада катта аҳамият касб этади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг режалилиги. Ушбу тамойил истиқболли, йиллик ва жорий режаларда ўз аксини топувчи, ишлаб чиқилган стратегия ва тактика асосидаги корхона фаолиятини назарда тутади. Истиқболли режалар стратегик мақсадлар ва фаолият йўналишларини белгилайди. Йиллик ва жорий режалардаги тегишли ҳисоб-китоблар ва асослар билан улар яқин орадаги давр ва жорий вақтга олиб келинади ва уларга аниқлик киритилади.
Бозор шароитларида микродаражадаги башоратлаш ва режалаштириш сақланиб қолади, фақат функциялар ва услублар ўзгаради. Режалаштириш эса индикатив (тавсиявий) характерга эга бўлади. Узоқ ва қисқа муддатли режаларда тартибга солинадиган қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларнинг: нарх, дотация, квота, солиқ ставкалари, бюджетга меъёрий ажратмалар ва бошқаларнинг миқдорий қийматлари аниқланади. Уларга асосланган ҳолда корхона ўз режаларини ишлаб чиқади.
Ишлаб чиқариш омилларининг мувозанатлашуви. Бу тамойил қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асосий омилларини ер, ишчи кучи, ишлаб чиқаришнинг бошқа воситалари - оқилона нисбатини назарда тутади. Уларнинг тегишли пропорцияларидаги бирикмаларисиз корхонанинг ҳар бир унсури ҳам, умумий ресурс салоҳияти ҳам етарлича самарали ишлатилмайди. Ушбу тамойил тармоқлараро, ҳамда асосий, қўшимча ва хизмат кўрсатиш ишлаб чиқаришларнинг бўлинмалари орасида пропорцияларга риоя қилиш лозимлигини ҳам билдиради.
Мажмуавийлик ва интеграция. Мажмуавийлик ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда тупроқ иқлим, техник технологик, ижтимоий иқтисодий экологик омилларни уларнинг ўзаро алоқаси ва шартланганлигида ҳисобга олиш ва баҳолашдан иборатдир.
Интеграция- ички хўжалик алоқаларини тартиблаштиришга ёрдам берувчи тадбирларни амалга оширишни ва хўжалик юритиш тизимининг унсурларини ишлаб чиқаришнинг бош мақсади-корхона иши самарадорлигини оширишга бўйсундиради.
Динамиклик. Ушбу тамойил ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг вазифалари ва истиқболли мақсадини амалга ошириш суратларини босқичма-босқичлиги, қарорлар ва амалларни кетма-кетлиги ва келишилганлигини назарда тутади.
Хилма-хилликни чекланиши. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқа-ришида жонли табиат хусусиятларини ҳисобга олишга тўғри келади. Табиатнинг ҳар бир қонуни хилма-хилликнинг чекланиши бўлиб хизмат қилади. Ушбу муносабат билан, биологик ва бошқа табиий қонунлар амал қилиш доирасидан чиқиб кетувчи ташкилий тадбирлар, қўшимча харажатларни талаб қилган ҳолда натижасиз бўлади.
Кўриб ўтилган тамойилларнинг амалга ошиши мувофиқ шароитларга боғлиқ бўлади. Улар ташқи ва ички турларга бўлиниб, ўзаро алоқада бўладилар. Ташқи шароитлар ичкиларини яхшироқ ишлатишни имкон даражасида таъминлайди, яхши ташкил этилган ички шароитлар қатор ташқи шароитларнинг ишлаб чиқаришга бўлган таъсири кескинлигини пасайтиради.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish