ЎзКОЖ Бухоро туман бўлинмаси бўйича 2020 йил давомида ижтимоий иқтисодий, ташкилий-оммавий, маданий-маърифий, реабилитация ва спорт- соғломлаштириш тадбирлари юзасидан
АХБОРОТНОМА
Оммавий-ташкилий тадбирлар:
Ташкилот иш режасига биноан, 2020 йилда жамият аъзоларининг кенгаш йиғилишлари 4 марта ўтказилди. Пандемия муносабати билан умумий йиғилиш ўтказилмади. Боқий Бухоро мажмуасига 1 марта саёҳат уюштирилди. Йил давомида 3 нафар кўзи ожиз ҳисобга олиниб, 2 нафар кўзи ожиз ҳисобдан чиқарилган. Ҳозирги даврда мавжуд кўзи ожизлар сони 176 киши. Йил давомида 4 нафар кўзи ожиз ЎзКОЖ сафига қабул қилиниб, турли сабабларга кўра 2 киши жамият сафидан чиқарилди. Мавжуд жамият аъзолари сони 100 кишини ташкил қилади. Ҳисобот даврида 5 нафар кўзи ожиз бола ИДТМга жалб қилинди. Йиғилган аъзолик бадали 555 000 сўмдан иборат. Маҳаллий давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик ишлари қониқарли. Ҳисобот даврида 2 нафар кўзи ожиз ишга жойлаштирилиб, жами меҳнатга бандлик 20 кишини ташкил қилди.
Сиёсий, тарбиявий ва маданий-маърифий тадбирлар
8 март-“Халқаро хотин-қизлар куни”муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Режада белгиланган бошқа байрам саналари муносабати билан тадбирлар пандемия туфайли онлайн тарзда уюштирилди. Аммо, мазкур тадбирларни ОАВларда ёритиш ишлари деярли амалга ошмади. ЎзКОЖнинг ягона нашри “Бир сафда” журналига 2021 йил учун 2 та брайл, 3 та ясси вариантда обуна ишлари амалга оширилди. Жамият аъзолари ўртасида мунтазам равишда маърузалар, мавзули кечалар, адабий кечалар, давра суҳбатлари, турли учрашувлар, китобхонлар анжумани, бадиий ҳаваскорлик концертлари онлайн ва анъанавий тарзда уюштириб келинди.
Кўрик танлов, спорт-соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари:
Мақомчилик йўналишида ташкил қилинган вилоят кўрик-танловида ташкилот вакиллари иштирок этмади. Пандемия муносабати билан режада белгиланган талаба-ёшлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, шахмат-шашка, армлестинг ва ДЗЮДО спорт мусобақалари ташкил қилинмади. Жамият аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш каби муҳим тадбир эътиборсиз қолдирилди. Йил давомида 2 нафар жамият аъзосига сиҳатгоҳга йўлланма ажратилди.
Кўзи ожиз ногиронларнинг реабилитацияси ва умужамият билан интеграциялашувига қаратилган тадбирлар:
Кўришда ногиронлиги бўлган шахслар компютер саводхонлигини ошириш, реабилитацияси ва умужамият билан интеграциялашувига оид давра суҳбатлари уюштириш, турли Грант лойиҳаларида иштирок этиш, бандлик масалалари бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик каби ишлар талаб даражасида амалга ошмади. Жамият аъзоларини реабилитация воситалари билан таъминлаш ҳам эътиборсиз қолдирилган.
Ҳужжат юритиш ҳамда молиявий фаолият бўйича тадбирлар:
Жамият аъзоларига тегишли шахсий ҳужжатларни махсус жилдларда сақлаш, ҳисобда турган кўзи ожизлар ва жамият аъзолари ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда намунали ташкил қилинди. ЎзКОЖ МБ, ВБ қарор ва кўрсатмалар ижроси, ҳисоботларни ўз вақтида топшириш ишлари ижобий тарзда амалга ошириб келинди.
Йил давомида пул ва ашёвий кўринишда жалб қилинган ҳомийлик ёрдамлари 28 млн 70 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 162 нафар жамият аъзосига 25 млн 170 минг сўм миқдорида пул ва ашёвий кўринишда моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Хулоса ўринида шуни таъкидлаш лозимки, иш режасида белгиланган тадбирларнинг аксарияти имкон қадар ташкил қилинишига эришилди.
ЎзКОЖ Бухоро ТБ раисаси: С.Жалилова
Do'stlaringiz bilan baham: |