Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


-жадвал ГЎШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ



Download 2,32 Mb.
bet9/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3-жадвал
ГЎШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
(барча тоифадаги хўжаликларда, минг тонна)*

Йиллар


Гўшт
(тирик вазнда)

Шу жумладан:

Мол ва бузоқ гўшти

Қўй ва эчки гўшти

Парранда гўшти

Чўчқа гўшти

Бошқа турдаги ҳайвон гўшти

2003

936.7

745,7

147,6

20,1

15,1

8,2

2004

998.3

806,5

144,2

23,5

18,7

5,4

2005

1061.2

849,2

157,6

27,2

21,6

5,6

2006

1139.6

904,2

175,6

30,0

24,4

5,4

2007

1208.7

950,2

192,8

34,5

24,9

6,3

2008

1288.0

998,2

223,9

35,4

22,7

7,8

2009

1367.8

1049,0

245,8

38,3

26,4

8,3

2010

1461.4

115,6

270,4

42,9

23,6

8,9

2011

1564.2

1192,0

288,6

51,5

20,8

11,3

2012

1672.9

1264,6

314,0

60,5

21,6

12,2

2013

1787,8

1340,1

343,3

66,9

23,3

14,2

2014

1906,3

1427,4

363,6

79,4

21,6

14,3

* Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
Кейинги 10 йил давомида жами гўшт ишлаб чиқариш 1,8 мартага, жумладан мол ва бузоқ гўшти – 1,7, қўй ва эчки гўшти – 2,3, парранда гўшти – 2,9 ва бошқа турдаги ҳайвонлар гўшти эса 2,5 мартага кўпайгани ҳолда чўчқа гўштида ўсиш бўлмаган.
Истиқболда чорва махсулотларини кўпайтириш асосан маҳсулдорликни ошириш ҳисобига эришилиши мақсадга мувофиқдир.


2. Чорвачилик тармоғини ташкил этиш ва ривожланишининг меъёрий ҳуқуқий асослари
Қишлоқ хўжалигида фаолият юритишнинг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклининг ташкил топиш даврида ҳукумат чорвачиликда фермерлик ва деҳқончилик ҳаракатини кенг қўллаб-қувватлади. Аҳолига қорамол сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар, хўжалик ва озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ер участкалари ажратилди: чорва маҳсулотларига давлат буюртмаси бекор қилинди, наслчилик ишлари ривожланган хорижий мамлакатлардан Республикамизда чорвачилик соҳасининг асосий тармоғи қорамолчилик ҳисобланади. Республика аҳолиси асосан суғориладиган деҳқончилик билан шуғулланганлиги учун чорвачиликни ширали ва кўк озуқалар билан таъминлаш ва қорамолчиликни ривожлантириш имконияти мавжудлиги бунга имкон туғдиради. Бундан ташқари, қорамолларни йил давомида молхона ва очиқ майдончаларда сақлаш мумкин бўлиб, бу шароитда кўп миқдорда маҳсулот етиштириш мумкин. Шунинг учун ҳам чорвачилик маҳсулотлари таркибидаги асосий салмоқни қорамолчилик маҳсулотлари эгаллайди.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида давлат мулкини хусусийлаштириш орқали қишлоқ хўжалигида ширкат, деҳқон ва фермер хўжаликлари шакллантирилди. Шу билан биргаликда қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлган чорвачилик тармоғини ислоҳ қилишга ўзига хос тарзда ёндашилди. Республикамизда чорвачилик тармоғининг етакчи соҳаларидан бири қорамолчилик ҳисобланади. Мамлакатимизда деҳқончилик асосан суғориладиган майдонларда амалга оширилади, озуқа экин майдонларида етиштириладиган ширали озуқалар ва бошқа тармоқлар ҳисобидан олинадиган қўшимча озуқабоп маҳсулотлар қорамолчиликни ривожлантириш имкониятини беради.
Республикамизнинг табиий-иқлим шароитлари қорамолларни йил давомида енгил боксларда ва очиқ майдончаларда парваришлаш учун шароитлар пайдо қилиши боисдан чорвачилик маҳсулотларининг таннархини анча арзонлаштириш мумкин бўлади. Шунинг учун ҳам чорвачилик маҳсулотлари таркибидаги асосий салмоқни қорамолчилик маҳсулотлари эгаллайди.
Таҳлил натижаларига кўра, мустақиллик йилларида чорвачилик тармоғини тубдан янгиланган ва эркинлашган фаолият доирасига ўтказиш бўйича ҳукуматимизнинг кенг қамровли ишлари амалга оширилди. Бу ишлар таркибини босқичлар ва йўналишлар нуқтаи-назаридан қуйидагича баҳолаш илмий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
1. Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичи. Бу босқичда республикада иқтисодиётни эркинлаштириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда уй-жой, иш билан таъминлаш мақсадида аҳоли томорқа хўжаликлари ривожлантирилди ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш учун ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилди. Бунга, хукуматтомонидан қабул қилинган қуйидаги ҳуқуқий ва меъёрий хужжатларни киритиш мумкин: Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 15 августдаги “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари, гражданларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини ва якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида” ги 258-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июндаги «Ер тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон ССР Президентининг 1990 йил 25 октябрдаги “О дополнительных мерах по обеспечению кормами скота и птицы личных подсобных хозяйств населения республики” ПФ-74, Республика Президентининг 1990 йил 31 октябридаги “Колхозчилар, совхоз ишчилари ва қишлоқ жойларда яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чоралар тўғрисида” ги Фармони, Республика Президентининг 1991 йил 11 январдаги “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларда яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида” ги 124-сонли фармони, Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрдаги “Ижара тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги “Кооперация тўғрисида”ги қонуни ва бошқалар.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish