3. Балиқ етиштириш йўналишлари
Ўзбекистонда балиқчилик хўжалиги балиқ етиштиришни иккита асосий йўналиш бўйича амалга оширади: балиқ овлаш (сув ҳавзаларида балиқларнинг табиий тўдаларини оқилона овлаш) ва аквакультура, бу бизда ҳовуз балиқчилиги шаклида намоён этилган (турли даражада назорат қилинадиган шароитларда балиқларни урчитиш ва ўстириш).
Аквакультура, яйлов аквакультураси, балиқ овлаш тушунчаларини таърифловчи қуйидаги тушунчалар қабул қилинган:
Балиқ овлаш: муаян балиқ ресурсига эришишга йўналтирилган барча фаолият турларининг йиғиндиси ёки доираси. У жой (масалан, Амударё ёнидаги кўл ёки сув омбори), мақсадли ресурс (карп, лаққа), фойдаланиладиган технологиялар (тўрлар, қармоқлар), ижтимоий хусусиятлар (масалан, ҳунармандчилик ёки саноат), мақсад (тижорат ёки спорт, ҳавоскорлик), шунингдек мавсум билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Яйлов аквакультураси: заҳираларни тўлдириш ёки сув организмларининг битта ёки ундан ортиқ турларни сақлаб туриш ёхуд умумий ишлаб чиқариш ёки балиқчилик тармоғи алоҳида унсурларини ишлаб чиқаришнинг табиий шароитларда сақланиб туриладиган даражадан юқори даражасига эришишга йўналтирилган фаолият.
Шу нуқтаи назардан, яйлов аквакультураси янги турни жорий этиш шаклида балиқлар сонини ошириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш, маҳсулдор қилиш, атроф муҳит шароитларини яхшилаш, ҳаёт кечириш шароитларини яхшилаш ва сув ҳавзаларини ўзгартириш, тур таркибини ўзгартириш, шу жумладан кераксиз организмларни тугатиш ёки танланган турлардан сунъий фаунани яратиш, шунингдек жорий этилган турларда генетик ўзгаришларга йўналтирилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Аквакультура: режа асосида ўстириш, озиқлантириш, сувнинг сифатини сақлаб туриш, касалликлар ва йиртқичлардан ҳимоялаш каби ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун етиштириш жарёнининг яхши ишлаб чиқилган техник усуллари ёрдамида сув организмларини, шу жумладан балиқ, малюскалар, қисқичбақасимонлар ва сув ўсимликларини етиштириш. Етиштириш билан шуғулланиш, етиштирилаётган тўдага якка тартибда ёки биргаликда эгалик қилишни назарда тутади.
Ўзбекистон денгизларга чиқиш йўлларига эга эмас, Республиканинг асосий дарёларининг оқими ирригация ва энергетика эҳтиёжлари учун бошқарилади, мавжуд ички сув ҳавзалари нисбатан катта эмас. Ушбу шароитда балиқ овлаш балиқ етиштиришнинг ягона ёки асосий манбаси бўлиши мумкин эмас, бу ҳол республикада етиштириладиган балиқнинг асосий манбаси сифатида аквакультурани ривожлантириш заруратини белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |