Назорат саволлари.
1. Асаларичиликнинг қишлоқ хўжалигида аҳамияти.
2. Асаларичиликнинг аҳамияти нимадак
3. Асаларичиликнинг маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омилл
4. Асаларичиликнинг иқтисодиётда тутган ўрни нималарда ифодаланадик.
16-мавзу. Балиқчиликни ташкил этиш
Режа:
1. Балиқчилик тармоғини минтақавий ривожлантириш
2. Балиқчилик хўжаликлари.
3. Балиқ етиштириш йўналишлари.
1. Балиқчилик тармоғини минтақавий ривожлантириш.
Қадим замонлардан буён балиқчилик инсонлар учун тўйимли озиқ-овқат махсулоти бўлиб, балиқчилик билан шуғулланувчилар учун эса иш ўрни ваиқтисодий таъминот манбаъси бўлиб келмоқда. Дунё балиқчилигини ривожланишига назар соладиган бўлсак, балиқчилик асосан икки йўналишда амалга оширилмокда, бу табиий сув ҳавзаларидан (океан, денгиз, кўл, дарё ва бошқалар) балиқ овлаш ва аквакультура, яъни назорат қилинадиган шароитларда балиқ етиштириш.
Дунё бўйича 2016 йилда 145,1 млн.тонна балиқ маҳсулотлари етиштирилиб, шундан 90 млн.тоннаси табиий сув ҳавзаларидан овланиб, 55,1 млн.тоннаси аквакультура хисобига тўғри келмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра 2016 йилда 117,8 млн.тонна балиқ озиқ-овқат маҳсулоти сифатида истеъмол қилиниб, дунё аҳолиси жон бошига ўртача 17,2 кгдан тўғри келган. Ўзбекистонда бу кўрсатгич 0,42 кг ташкил этмоқда.
Дунё денгиз ва океанларида балиқ овлаш миқдори пасайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби дунё океанлари ва давлатлараро чегаралардаги денгизлардаги балиқ заҳиралари миқдорининг сезиларли камайганлигидир. 2011 йилга нисбатан 2016 йилда ташқи сув ҳавзаларидан балиқ овлаш 3,1 млн тоннага камайиб кетган. Бу ўз навбатида табиий сув ҳавзаларидан овлаш мумкин бўлган балиқ миқдорини чегаралаб қўймоқда.
Ички сув ҳавзаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳисобига 2011 йилга нисбатан 2016 йилда ўсиш 113,5 фоиз ёки 1,2 млн.тоннани ташкил этмоқда. Бу ҳолатга қисман заҳираларни сақлаш ва кўпайтириш тадбирлари орқали эришилмоқда.
Дунё балиқчилигида ривожланиш асосан аквакультура хисобига амалга оширилмоқда. Тахлил қиладиган бўлсак аквакультуранинг ўсиш даражаси 2011 йилга нисбатан 2016 йилда 136,4 фоизни ташкил этмоқда. Шу сабабли дунё мутахассилари томонидан аквакультурани ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб келинмоқда.
Замонавий аквакультуранинг асосий ютуқларидан бири 1 кг махсус баланслаштирилган омухта ем сарфлаш хисобига 1 кг балиқ ўстиришга эришилганлигидир.
Мамлакат қишлоқ хўжалигида, хусусан балиқчилик тармоғида охирги йилларда таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада тармоқда хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг иқтисодий, ташкилий ва хуқуқий шарт-шароитлари тубдан ўзгариб, бозор муносабатларига асосланган янги тизим шаклланди. Пировардида тармоқда ўтказилган иқтисодий ислоҳотлар турли мулкчилик шаклидаги балиқчилик хўжаликларининг рақобатчилик асосида фаолият олиб боришини таъминлади.
Жадвал - 1
Do'stlaringiz bilan baham: |