Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


-2017 йилларда балиқ етиштириш динамикаси



Download 2,32 Mb.
bet73/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

2003-2017 йилларда балиқ етиштириш динамикаси
(минг тонна)1

Йиллар


умумий ҳажми

Шу жумладан

Ҳовуз хўжалиги

Табиий сув ҳавзалари

2003

27,1

20.3

6.8

2004

8.7

5.3

3.4

2005

8.8

5.4

3.4

2006

7.8

5.2

2.6

2007

5.4

3.3

2.1

2008

4.3

2.4

1.9

2009

6.1

3.2

2.9

2010

6.8

3.6

3.2

2011

7.1

4

3.1

2012

7.8

4

3.8

2013

9.2

5.1

4.1

2014

10.7

6.6

4.1

2015

16.1

10.3

5.8

2016

23,5

14,8

8,7

2017

38,2

21,8

16,4

Ушбу ўзгаришлар айрим ҳудудлар ва корхоналарда ижобий натижалар берди, аммо тармоқда қатор муаммолар ҳозиргача мавжуд. Ислоҳ қилинган балиқчилик хўжаликларида мавжуд ҳовузлардан фойдаланиш самарадорлиги ва балиқ етиштириш ҳажмлари кескин пасайиб кетди.
Аҳолини арзон ва сифатли балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш хусусий мулкчиликка асосланган балиқчилик хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишига бевосита боғлиқ. Бу, ўз навбатида, сунъий ховузлар самарадорлигини ошириш, табиий сув хавзаларида балиқ захираларини кўпайтириш, мустахкам озуқа базасини яратиш, уларга хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан яхшилаш, маҳсулотни қайта ишлашни ташкил этиш ҳисобига маҳсулот олиш ва даромад миқдорини оширишни тақазо қилади.
Тармоқ ривожланишида хусусий мулкчилик шаклидаги балиқчилик хўжаликларини сифатли балиқ чавоқлари, жиҳозлар ва моддий-техника воситалари, даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш учун дезинфекцияловчи ва кимёвий препаратлар билан таъминлаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш зарур.
Ушбу тадбирлар натижасида балиқ ва балиқ махсулотлари ишлаб чиқаришни кўпатириш, аҳолини балиқ маҳсулотларига бўлган талабини узлуксиз таъминлашга эришиш мумкин.
Балиқчилик - бу қайта оёққа туриш жараёнида бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчи соҳа ҳисобланади. Балиқчилик тушунчасини агросаноат комплексига кирувчи соҳа сифатида аниқлайдиган бўлсак, унга саноат ва қишлоқ хўжалиги жиҳатлари ҳам таълуқли эканлигини унутмаслигимиз керак. Унинг иқтисодий жиҳатини аниқлаш учун эса иқтисодий самарадорлиги ва интенсивлаштириш кўрсатгичлари, йўллари, усуллари ва йўналишларини аниқлаб олишимиз зарур.
Ўзбекистонда балиқчилик соҳасига маълум муддат саноат (озиқ-овқат саноати) сифатида қараб келинди ва охирги йилларда қишлоқ хўжалигига таълуқли деб белгиланди ҳамда 2003 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигада Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилди. Бизнинг фикримизча балиқчиликка агросаноат соҳаси сифатида қаралиши мақсадга мувофиқдир.
Балиқчиликнинг моддий-техник базаси ва технологик жараёнларни қўлланиши уни қишлоқ хўжалигига яқинлаштиради. Ҳовуз балиқчилиги технологияси зоотехника ва агротехника элементларини ўз ичига олади.
Жумладан балиқчиликда селекция-наслчилик ишлари, балиқларни озиқлантириш, ихтиопатологик хизматлари кўрсатиш ва бошқалар амалга оширилади. Бундан ташқари ҳовузлар тубиниҳайдаш, текислаш, ўғитлаш, бегона ўтлардан тозалаш ишлари амалга оширилади.
Балиқ овлаш ва етиштиришнинг индустриал усуллари балиқчиликни саноатга яқинлаштиради.
Қишлоқ хўжалиги ва саноат жиҳатлари мавжуд бўлган балиқчилик соҳасини жойлаштириш ва ривожлантиришда услубий ёндашув зарурлигини белгилаб беради.
Балиқчилик тармоғини қайта жойлаштириш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилдан бошлаб ҳар йили қабул қилинаётган «Республикада балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури” ни қабул қилиниши балиқчилик тармоғини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Балиқчилик тармоғини қайта жойлаштириш ва ривожлантиришнинг асосий мақсади қуйидагилар:
- маҳаллий ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида минтақавий ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш;
- минтақанинг экспорт солоҳиятини кўтариш, озиқ-овқат таъминоти ва иқтисодий ҳавфсизлигини мустахкамлаш;
- жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш;
- ишлаб чиқариш кучларини тўғри ҳудудий ташкил қилиш;
- аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини яхшилаш.
Ушбу мақсадларга эришиш учун минтақаларда иқтисодиётни эркинлаштириш ва қулай инвестиция муҳитини яратиш лозим. Хорижий сармоядорларни жалб қилган ҳолда янги технологияларни олиб кириш, янгитурдаги балиқларни етиштиришни йўлга қўйиш, замонавий ов анжомлари ва техникалари билан таъминланган қўшма корхоналар қуриш мақсадга мувофиқдир.
Аквакультуранинг Ўзбекистондаги аҳволига назар ташлайдиган бўлсак, аквакультура асосан ховуз (пруд) балиқчилиги сифатида ташкил этилган.
Ҳозирги кунда янги йўналишлар бассейнларда балиқ етиштириш ишлари олиб борилмоқда, ҳамда яйлов аквакультураси қисман ривожланмоқда, буни Тўдакўл сув омборида “Аква-Тўдакўл” қўшма корхонасидаолиб борилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин. Ушбу корхона томонидан сув омбори балиқ чавоқлари билан балиқлантирилиб, табиий озуқалар ҳисобига балиқ етиштириш миқдорини ошириб бормоқдалар. 2003 йилда ушбу сув ҳавзаси ижарага олинганда 170 тонна балиқ овланган бўлса, бу кўрсатгич 900 тоннагача олиб чиқилди ёки 529 фоизга ўсишга эришилди.
Республикамизда хозирги кунда 17800 гектар сунъий ховузлар мавжуд бўлиб 2016 йилда ушбу ҳавзалардан 21818 тонна балиқ овланиб, гектар бўйича хисоблайдиган бўлсак 1 гектарига ўртача 12 центнердан тўғри келмоқда. Ваҳоланки ушбу ховузлардан гектарига 25-30 центнердан балиқ етиштириш имконияти мавжуд.
Балиқчиликни ривожлантиришга қатор факторлар салбий таъсир қўрсатмоқда:

  • фермерларнинг ҳовузларда балиқ етиштириш технологияси бўйича етарли билим ва малакага эга эмасликлари;

  • фермерларда балиқ етиштириш учун бошланғич маблағнинг етарли эмаслиги ва унинг оқибатида кредитларга тобелик даражасининг юқорилиги;

  • малакали мутаҳассисларнинг етишмовчилиги;

  • балиқ уруғлари (личинка ва чавоқ) етиштиришга ихтисослашган корхоналар томонидан барча вилоятларда зарур миқдор ва вазндаги балиқ чавоқларин етказиб беролмаслиги.

Минтақаларниинг табиий ва иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш мухим ўрин тутади. Минтақалар табиий салоҳиятидан келиб чиқиб қуйидаги ишлаб чиқариш йўналиши ва ихтисослаштиришни белгилаш мақсадга мувофиқ:
- ҳовуз балиқчилиги ривожлантириш ва интенсивлаштириш;
- табиий сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш;
- тоғли минтақаларда интенсив усулда балиқ етиштириш.
Ихтисослаштиришни белгиловчи омиллар хусусиятидан ҳамда амалиёт тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари бўйича балиқчилик хўжаликларини қуйидаги ихтисослаштириш модели таклиф қилинади.
Ҳовуз балиқчилигини ривожлантириш имконияти мавжуд минтақаларда юқори самарали омухта ем ишлатиш ҳисобига ананавий етиштириб келинаётган балиқ турлари билан бир қаторда лаққа ва осётр каби қимматбаҳо туридаги балиқларни етиштиришга ихтисослашиш мақсадга мувофиқдир. Бунда балиқ ишлаб чиқарувчиларни ҳудудлар бўйича ихтисослаштириш, яъни ҳовузларда юқори интенсивлик билан балиқ етиштириш учун балиқ чавоқлари, омухта ем ва бошқа моддий ресурсларни минтақа ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш зарур.
Табиий сув ҳавзалари мавжуд минтақаларда ҳам питомниклар ташкил этиш ҳисобига, балиқ заҳираларини қўпайтириш, янги турдаги балиқларни иқлимлаштириш йўналишалри бўйича ҳўжаликлараро ихтисослаштириш йўлга қайилиши зарур.
Хозирги кунда тоғ дарёлари имкониятларидан фойдаланилмай келинмоқда. Республикамиз тоғ дарёларида хонбалиқ мавжудлиги инобатга олган ҳолда, ушбу турдаги балиқни интенсив усулда етиштириш имконияти мавжуд. Аксарият ривожланган мамлакатларда ушбу йўналишда технологиялар мавжуд бўлиб уларни ўзлаштириш қийинчилик туғдирмайди. Бу йўналишда ҳам юқори сифатли омухта ем ва чавоқ ишлаб чиқаришни ҳўжаликлараро ихтисослаштирувчини ташкил қилиш лозим.
Келажакда балиқчилик хўжаликларини табиий шароитлари мақбул бўлган минтақаларда жамлаш, ҳамда рационал соҳалараро мужассамлаштириш ва кооперация ҳамрохлигидаги балиқчилик хўжаликлари ўртасидаги аниқ хўжаликлараро ихтисослаштириш ишлаб чиқариш самарадорлигини кескин оширилишига имкон беради.
Амалиёт тажрибалари кўрсатишича, келажакда балиқни бирламчи қайта ишлаш ҳисобига ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чиқитлардан (бош қисми, ички органлар) балиқ ёғи ва уни олишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Бунда балиқ маҳсулотларини сотиш, ташиш ва сақлаш осонлашади.
Шу билан бирга ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш орқали истеъмолчиларни балиқ тозалаш ишларидан озод бўлиши балиқ маҳсулотлари истемолини рағатлантиради. Бундан ташқари сифатли омухта ем ишлаб чиқариш учун балиқ уни ҳамда тиббиёт ва озиқ-овқат саноати учун балиқ ёғи ишлаб чиқарилиш билан бир қаторда маҳсулот ассортименти кўпаяди. Айниқса қайта ишлашни минтақалар бўйича ташкил қилиш табиий сув ҳавзаларидан балиқ овловчи корхоналар учун катта қулайликлар яратади.
Ушбу ҳолатда минтақалар салоҳиятида самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш кооперацияларини ташкил қилиш асосида томонларнинг ишлаб чиқариш натижаларидан манфаатдорлигини ошириш орқали иқтисодий-хўжалик муносабатларини йўлга қўйиш зарур.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish