Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси


ПРОКУРОР ШОКОЛАД ИЧИБ, ҲИСОБ-КИТОБ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ПРОКУРОР ШОКОЛАД ИЧИБ, ҲИСОБ-КИТОБ
ҚИЛАДИ
Ҳарбий прокурор шоколадли қаҳвани ичиб бўлгач, 
бир томчиси ҳам қолмасин деб финжонни икки марта 
ағдариб қўйди. Кейин сичқон рангидаги мўйлабини енги 
билан артди, чироқ томонга энгашиб, кастрюлкани тек
-
шириб кўрди.


122
Индамас, бадбашара, узоқни кўролмайдиган бу очкўз 
киши қоғозлар ва ёғ босиб кетган қонунлар орасига 
кўмилиб ўтирганда эркакка ҳам, аёлга ҳам ўхшамасди. У, 
ҳуқуқ ҳимоячиси, герб босилган қоғозлар дарахтига эга
-
лик қилиб, камбағал табақаларнинг сувини сиқиб, сўриб 
ётарди. Гербли қоғозларга бу даражада муккасидан кетган 
бошқа одамни топиб бўлмайди. У бармоқлари билан кас-
трюлкани кавлаштириб чиқди, юқи қолган-қолмаганини 
текширди, сўнг нигоҳини эшик томон тикди ва катта 
туфли кийиб, оёғини доим судраб юрувчи хизматкор аёл 
худди қўрқинчли шарпадек кабинетдаги ягона эшикдан 
қараб турганини кўрди.
− Шоколадни ичиб бўлдингми?
− Ҳа, катта раҳмат. Ширин экан. Охирги томчисигача 
ичишни яхши кўраман!
− Финжонни қаерга қўйдинг? − сўради у столда 
қалашиб ётган китобларни у ёқ-бу ёққа суриб.
− Мана у! Кўрмаяпсанми?
− Яхшиси ўзингга қара. Саватинг гербли қоғозларга 
тўлиб кетибди. Эртага бориб хабар олиб келаман, сотиб 
олишармикан?
− Фақат эҳтиёт бўл, ҳеч ким билиб қолмасин.
− Ақлимни еб қўйибманми? Бу ерда тўрт юз йигирма 
беш сентаволик, эллик сентаволик икки юзта қоғоз бор, 
кечқурун дазмол қизигунча уларни санаб қўйганман.
Девор тақиллаб, ходима аёлнинг гапини бўлиб қўйди.
− Тинч қўйишмайди, тентаклар!.. − тўнғиллади про
-
курор.
− Ҳамма ерга бурнини тиқишади... Бориб қарай-
чи, ким экан... Ҳатто ошхонада ўтирганингда ҳам тинч 
қўйишмайди!
Ходима охирги сўзларини юриб кетаётиб айтди. У 
эски соябонга ўхшарди − боши кичкина, шалвираган юб
-
каси узун.
− Мен йўқман! − қичқирди прокурор хизматкорнинг 
орқасидан.
Бир неча дақиқадан кейин кампир оёғини судраб 
қайтди. Қўлида хат бор эди.


123
− Жавобини кутишяпти...
Прокурор жаҳл билан хатжилдни очди, ёзувларга 
кўз ташлар экан, ходимага юмшоқ гапирди:
− Бориб айт, розиман.
Ходима жавобни етказиш ва бирваракай деразани 
ҳам ёпиб қўйиш учун оёғини судраб хат келтирган бо
-
ланинг олдига кетди.
У узоқ вақт эшикни тозалади, ювилмаган финжон 
стол устида анчагача қаровсиз қолди.
Прокурор бўлса, оромкурсига ўзини ташлаб, хатни 
синчиклаб ўқиди. Ҳамкасбларидан бири унга фойдали 
бир иш таклиф қилмоқда эди.
Донья Чон – Олтин Тиш, Сеньор Президентнинг 
яқин дўсти ва фоҳишахона эгаси, юксак нуфузга эга 
бўлган инсон, бугун эрталаб идорамга кирди, − деб 
ёзган эди ҳуқуқшунос Видалитас, − «Янги уй»да ёш 
соҳибжамол аёлни кўрганини ва уни ёқтириб қолганини 
маълум қилди. Ана шу аёл учун у 10.000 песо бермоқчи. 
Аёлни қамоққа олганингни билганим учун сени безовта 
қилишга ҳаддим сиғди. Ана шу каттагина маблағ эвази
-
га шу аёлни менинг мижозимга бера оласанми?» 
− Яна нима керак экан, дарров айт, мен ухламоқ-
чиман.
− Бошқа ҳеч нарса керак эмас, борақол. Яхши туш
-
лар кўргин.
Аёл эшиклар орасида судралиб борар экан, прокурор 
рақамларни завқланиб ҳисоблар эди: бир... ноль... яна 
ноль, яна ноль... яна ноль... битта ноль. Ўн минг песо!
Кампир қайтиб келди.
− Ёдимдан кўтарилай депти, руҳоний ота эртага ибо
-
датни барвақт бошлашга ижозат сўраган эди.
− Дарвоқе, эртага шанба-ку! Мени вақтлироқ 
уйғот, эсингдан чиқмасин. Кеча ухлаганим йўқ, ўзим 
уйғонолмасам керак...
− Уйғотаман, уйғотаман.
− Хизматкор оёғини судраб чиқиб кетди. Яна қайтиб 
келди. Ювилмаган финжонни унутиб қолдирган экан. 
Ечиниб бўлганида эсига тушиб қолди.


124
− Эслаб қолганим учун худога шукур, − минғиллади 
у. − Агар бўлмасам... агарда... эслолмаганимда мен... − У 
туфлисини қийналиб кийди. − Агар эслолмаганимда... − 
чуқур нафас олди. − Финжонни аввалроқ олганимда, 
ҳозир тўшакда бемалол ётган бўлардим.
Кампир келиб-кетганини прокурор сезмади. У 
сўнгги нодир асари − генерал Эусебио Каналес устидан 
ўтказиладиган суд жараёни қораламасини завқланиб 
ўқимоқда эди. − Тўртта асосий жиноятчи: Федина Ро
-
дас, Хенаро Родас, Лусио Васкес... − у тамшаниб қўйди, 
− яна бир одам − Мигел Кара де Анхел етишмаяпти. 
Ҳужумга учраган кальмар
1
қора булут чиқаради. 
Шунга ўхшаб генералнинг қизини ўғирлаш ҳам 
чалғитиш учун усталик билан тузилган режадан бошқа 
нарса эмас. Федина Родас берган кўрсатма ишнинг бу то
-
монига ёруғ нур ташлайди. У келгунга қадар, яъни соат
олтигача, уй бўшаб қолган эди. Аёл рост гапираётганини 
мен дарров фаҳмлаб олдим, салгина бураганимга сабаб, 
кўрсатмалари Кара де Анхелнинг жиноий ишларини ба
-
тамом фош этиш учун рад этиб бўлмайдиган далилларни 
олиш эди. Эрталаб соат олтида уй кимсасиз эди, полиция 
берган бошқа маълумотга қараганда, генерал тунги соат 
ўн иккида уйига қайтган.
Ечилди, жиноятчи тунги соат иккида, яъни сохта 
ўғирлаш режаси амалга оширилаётган пайтда қочиб кет
-
ган...
Ҳа, Сеньор Президент ўзининг эркатойи энг ёвуз 
душманини қочириб юборганини эшитганда қай аҳволга 
тушар экан? 
Ана шу ҳолатни томоша қилиш бирам ғалати бўлади-
да!
У ёд бўлиб кетганига қарамай, Ҳарбий кодексдаги 
жиноятни фош этиш бандини такрор-такрор ўқиб, ши
-
рин шарбат ялагандек қувончдан яшнади. Ҳар бир банд 
охиридаги «ўлимга маҳкум қилинсин» ёки «бир умр-
1
Балиқнинг бир тури. (Тарж.)


125
лик қамоқ жазоси берилсин» каби ҳукмларни ўқиганда 
бўтакўз гулидек кўзлари ярақлар, кулранг баданига жон 
кириб, қизариб борарди. 
Эй дон Мигелин Мигелито, ниҳоят, айни ўз пайти
-
да қўлимга тушдинг-ку! Кечагина мени саройда мулзам 
қилганингда сен билан бунча тез ҳисоблашамиз деб, 
ўйламаган эдим. Мен қасос олишни биламан, жуда яхши 
биламан!
Эртаси куни соат ўн бирда у қўрғошиндек совуқ 
қалбида интиқом алангаси ловуллаб ёниб, сарой зина
-
пояларидан кўтарилиб борди. Қўлтиғидаги папкада му
-
лозимни қамоққа олиш ҳақидаги фармон бор эди.
− Хўш, сеньор прокурор, − деди Президент у маълу
-
мот бериб бўлгач. − Қоғозларингизни менда қол диринг 
ва сўзларимни яхшилаб тингланг: сеньор Родас ҳам, Ми
-
гел ҳам айбдор эмас. Уларни тинч қўйинг. Буйруқни йир
-
тиб ташланг. Ким айбдорлигини билишни хоҳлайсизми? 
Ҳаммаларингиз! Сиз ақлсиз телбалар айбдорсизлар, ҳеч 
нарсага арзимайсизлар!.. Қочишга салгина уриниши 
билан уни жойида отиб ташлаш керак эди! Мен шун
-
дай буюрган эдим. Хўш, улар очиқ эшикни хотиржам 
кузата олмасалар, кимни айблаш керак? Ўғрилар... лаъ
-
нати телбалар! Алам қилса, бурнингизни кесинг: Кара 
де Анхел генерални қочишига ёрдам берган эмас. Уни 
ўлдиришга кўмак берган эди. Ҳаммаларингиз полиция 
ходими эмас, чўчқабоқарсизлар... Кетишингиз мумкин. 
Васкес ва Родас иккаласи билан шуғулланинг. Айниқса, 
Васкес билан. У керагидан ортиқ нарсаларни билади. 
Қорангизни учиринг!

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish