114
− Нималар деяпсиз? Асло ундай эмас. Аксинча,
улар бўлмаса, зиммамдаги масъулият янада оғирроқ
бўларди... Улар бўлмаса, сизни қаерга олиб бораман?
У қариндошлар ҳақида бутунлай бошқа оҳангда
гапирар эди. (Соқчилар генерални ҳайдаб келаётгани
-
ни кўз олдига келтирганда уни даҳшат босарди. Балки
қонга беланган танасини занжирга солиб олиб кели
-
шар?..)
Эшик қўққисдан зарб билан очилди. Бека ҳовлиқиб
кирди. Тиргаклар полга тарақлаб тушди. Шам нури теб-
ранди.
− Кечирасизлар, сизларни безовта қилдим... Менинг
Лусиомни олиб кетишибди... Қўшним
айтиб берди,
ёнидан қоғоз чиқиб қолибди. Турмага жўнатишибди.
Ҳаммасига ана шу мишиқи Родас сабабчи. Куни билан
мен ҳам юрагим дук-дук уриб, не ҳасратда ўтирдим. Бу
битлиқи бўлса сиз билан Лусико бегойимни олиб қочди
деб сотқинлик қилибди...
Мулозим уни тўхтатолмай қолди. Бир дунё сўз... ва
бирдан портлаш... Бир дақиқа, балки ярим дақиқа ичида
ҳамма нарса: Камила, ўзи, бахти қаро севгиси осмонга
учиб кетди. У ўзига келганда Камила юзини ёстиққа бо
-
сиб аччиқ кўз ёши тўкар, бека эса ҳар бир сўзи тўфонга
айланиб, оламга ўт қўяётгани ва ўзини ҳам тириклай
ўпқонга тортиб кетаётганини ўйлаб ўтирмай, қизни
қандай ўғирлашгани ҳақида тинимсиз сайрамоқда эди.
Камила узоқ йиғлади. Сўнг ойпараст қизларга
ўхшаб ўрнидан турди ва ўраниб олиш учун бирон нарса
беришни бекадан сўради.
− Агар сиз олижаноб одам бўлсангиз, − деди у Ми
-
гелга бека узатган шол рўмолни олар экан, − мени ама
-
ким Хуаннинг олдига олиб боринг.
У ҳозир қизга бор ҳақиқатни
айта олмаслигини,
тақдир ўқи юрагини тилка-пора қилиб юбораётгани
-
ни, айтилмаган сўзлари эса кўзларига жойлашиб олиб
умидсиз нола чекаётганини билдиришдан ожиз эди.
− Шляпам қаерда? − сўради у бўғиқ овозда.
115
Шляпасини қўлига олиб, барча орзу-умидлари барбод
бўлган қовоқхона ичкарисига охирги марта назар солиш
учун ўрнидан турди.
− Фақат, − деди у остонада бир зум тўхтаб, − фақат
кечикмадикми деб қўрқаман...
− Бегона жойга бораётганим йўқ-ку. Ўз туғиш-
ганларимникига бораман. У ер мен учун − ўз уйим.
Кара де Анхел унинг қўлини оҳиста ушлади ва худди
юрагидан узиб олаётгандек шафқатсиз сўзларни айтишга
мажбур бўлди:
− Уларникига бориш мумкин эмас. Улар сиз ҳақин-
гизда эшитишни ҳам хоҳлашмайди. Улар акасидан воз ке
-
чишди. Бугун эрталаб амакингиз Хуан буни менга айтди.
− Уларни кўрганим йўқ деб ўзингиз айтдингиз-ку!
Фақат бораман дегансиз уларга! Гапларингиздан тона
-
диган бўлиб қолдингизми? Қариндошларимга беҳуда
туҳмат қилаяпсиз. Қўлингизга тушган ўлжадан
воз ке
-
чолмаяпсиз − мана, гап қаерда? Мен ҳақимда эшитишни
-
ям хоҳлашмайди, мени қабул қилишмайди эмиш! Ақлдан
озиб қолибсиз! Қани, кетдик!
− Ақлдан озганим йўқ. Хўрланишингизни кўргандан
кўра − ўлганим яхши. Сизга ёлғон гапирдим... сабаби
-
ни... билмайман. Сабаби, элдан бурун азобланишингизни
хоҳламайман. Мен эртага тағин уларникига бормоқчи
ва сизни кўчада қолдирмасликларини сўраб ялиниб-
ёлбормоқчи эдим, энди бундай қилиб бўлмайди. Сабаби,
ўзингиз бораман деб оёқ тираб олдингиз, энди ҳаммаси
бекор.
Бека ҳайкалча олдидаги шамни кўтариб, улар
-
ни кўчагача кузатди. Кўчалар саҳродек кимсасиз!
Мўъжазгина аланга тебраниб, ўчиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: