120
− Лаббай, ҳа. Мен ўзим, Хуанман... Танимай
қолдингми, деб ўйлабман... Гап бундай, тасаввур қилиб
кўр. Ана шу нусха билан, ҳа... Нимасини айтасан, нима
-
сини айтасан! Ҳа, тушунарли... Ҳа... ҳа... Нима? Йў-ўқ,
албатта очганимиз йўқ!.. Оқибатини ўйлаб кўргин... Бу
ердан сеникига кетишгандир... Нима, нима? Ўзим ҳам
шундай ўйлагандим... Ҳа, жуда қўрқиб кетдик!.. Ҳа, сиз
-
лар ҳам шундай бўлдингларми?.. Хотинингга катта зиё
-
ни тегади... Меники очмоқчи бўлди, рухсат бермадим!..
Албатта, ўз-ўзидан маълум!.. Қўшнилар-чи... Албатта,
албатта! Меники ундан баттар... Жони чиқаёзди... Сен
-
дан кейин Луисникига боришса керак... А, шундайми?..
Бориб бўлишибдими?
Тонг оқимтир, заиф, ҳар жой-ҳар жойда лимон ёки
апельсин шарбатини эслатадиган журъатсиз ёруғ шуъ
-
ла, гуриллаб ёна бошлаган гулхан алангасининг олтин
-
ранг жилоси − тонг. Улар дон Хосе Антонио дарвозаси
-
дан узоқлашиб бормоқдалар.
Камила ҳар қадам ташлаганда:
−
Уларни худо жазолайди, − деб такрорлайди.
Унинг тишлари такиллайди. Нам босган кўзларига
яшил ўтлоқлар маъносиз телмуради − тонгни бу дара
-
жада аччиқ қаршилашни у тасаввур ҳам қила олмасди.
У тақдир зарбаси карахт қилиб қўйган кишиларга ўхшаб
гандираклайди. Оёғи тушовлангандек. Хаёли жойида
эмас.
Қушлар тонгни шаҳар боғидаги ёки кичик кулбалар
-
даги сархуш қалин бутоқларда кутиб оладилар. Само
-
вий садолар қалтираб тонг шуъласига қоришиб кетади.
Атиргуллар уйғониб
тангри таолога салом берадилар,
гўшт дўконидаги ўтмас болталар уларга жўр бўлади;
хўрозлар қанот қоқиб, қичқириб қўшиқларини машқ
қиладилар; катта саватлардан нон иси таралади; тунги
дайдилар тентирайдилар, эшик ғийқиллайди − кампир
черковга шошилади ёки дастёр қиз хўжайинини нонуш
-
та қилиб кетмоғи учун нон дўконига югуради.
Тонг ёришмоқда...
121
Қузғунлар ўлган мушук жасадини тортқилашади,
қулунлар оч кўзларини ялтиллатиб, нафаси бўғилиб,
бия лар ортидан югуришади. Бир кўппак оқсоқланиб, ду
-
мини қисиб, ҳадиксираб маъюс боқади ва
тишларини
ғижирлатади. Улар деворлару эшикларга кичик Ниагара
шоввасини чоптирадилар.
Тонг ёришмоқда.
Туни билан марказий кўчаларни супуриб чиққан,
шарпани эслатадиган дағал кийим кийган ҳиндулар ти
-
зилишиб, кулбаларига қараб борадилар;
уларнинг кул
-
гиси ва тушуниб бўлмайдиган сўзлари тонг сукунатида
чирилдоқлар товушига ўхшаб таралади. Бошлари узра
соябон ўрнига супургиларини кўтариб олишган. Бо
-
домдек тишлари оппоқ. Гоҳо-гоҳо баъзилари тўхтаб,
қўриқчиларга қаратиб бурнини қоқади. Ибодатхоналар
олдидан ўтаётганда ҳаммаси шляпасини қўлга олади.
Тонг отмоқда...
Биринчи маросимхонадан қуюқ тутун кўтарилади.
Олисда паровозлар ҳуштак чалади.
Қовоқхона бекаси улар бирга қайтганини кўриб,
ниҳоятда шод бўлди.
У кечаси билан кўз юммай чиқди, улар келиши билан
Васкесга овқат бериш учун турмага чопқиллаб кетди.
Кара де Анхел хайр-маъзур қилди, Камила эса бахт
-
сиз қисмати учун куйиб йиғлади.
− Кўришгунча, − Мигель нега шундай деганини ўзи
ҳам билмай қолди. Қайтиб келиши учун ҳеч қандай сабаб
йўқ эди.
Ташқарига чиқар экан, ҳозир онасининг ўлимидан
кейин биринчи марта йиғлаб юборишини ҳис қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: