Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ЎЛИМ МАСКАНИ
Руҳоний узун ридо этагига ўралиб, ҳансираб чопиб 
боради. Бошқалар ҳам ўз тирикчилик ташвишлари би
-
лан тиним билмай югуриб юришади. «Дунёда жондан 
кўра азиз нарса борми?» − сўрайди у ўзидан. Бошқалар 
столда ястаниб ўтириб, учта ҳалқумдан ўтказиб туши
-
риш керак бўлган жойда ҳам арзимаган баҳона топиб, 
ўрнидан туриб кетаверишади. Учта ҳал-қум!.. Уч хил 
сохта қиёфа ва фақат бир худогина ҳақиқий!.. Менинг 
қўрғоним, менинг қўрғоним, менинг қўрғонимдаги ича
-
гим қулдирайди...
Исо, сенинг қорнингдаги... Ёзилган стол, оппоқ дас-
турхон, тоза чинни идишлар, семиз бека қолиб кетди...
Руҳоний изидан томошаталаб қўшнилар ҳам хонага 
ёпирилиб киришди. Камиланинг бош томонида ўтирган 
Кара де Анхел зўрға ўрнидан турди, оёғи остидаги 
пол ғирчиллади. Қовоқҳона бекаси руҳоний отага стул 
қўйиб берди − хона бирпасда бўшаб қолди.
− Мен, гуноҳкор банда, тавба қиламан... − деб ғул-
дирашарди кўчага чиқаётган аёллар.
− Парвардигоримиз ва ўғли номидан... Айт-чи, қи-
зим, қачон тавба қилган эдинг?
− Икки ой аввал...
− Гуноҳларингга иқрор бўлганмидинг?
− Ҳа, отажон.
− Қилган гуноҳларингни айтиб бер...
− Бир марта ёлғон гапирганман, отажон...
− Жиддий иш эдими?
− Йўқ... дадамнинг гапига кирмаганман...


160
(...Тиқ-тақ, тиқ-тақ, тиқ-тақ..)
− ...айбимга иқрорман, отажон...
(...тиқ-тақ...)
− ...ибодат қилишга бормаган эдим...
Руҳоний ота ва бемор худди сағана ичида ўтиргандек 
гаплашмоқда эдилар. Шайтон, Жаброил ва Ўлим уларга 
қараб ўтиришарди. Камиланинг шишага айланган хира 
кўзлари ичидан Ўлим қараб турарди; Шайтон боши узра 
ўргимчак тўрини ўйнатар; Фаришта бурчакка қадалиб, 
бурнини тортиб йиғларди.
− Тавба қиламан, ота, ётиш олдидан ҳам, эрталаб тур
-
ганимда ҳам тавба қилмасдим... яна, ота, тавба қиламан... 
(...тиқ-тақ, тиқ-тақ...)
− Дугоналарим билан уришиб қолардим!
− Ўзингни ҳимоя қилибми?
− Йўқ...
− Қизим, сен худонинг қаҳрини қўзғайдиган ишларга 
қўл ургансан.
− Эркакларга ўхшаб от миниб юрганим учун тавба 
қиламан...
− Буни бошқалар кўриб қолиб жанжал қилишдими?
− Йўқ, у ерда фақат ҳиндулар бор эди.
− Сен кибру ҳавога берилиб, эркаклар билан тенгла
-
шишга урингансан, зеро, Аллоҳ таоло аёлни аёл қилиб 
яратган, шунинг учун у шак келтириб эркакликка даъво 
қилмаслиги керак; буни шайтонга ҳай бериш дейишади; 
худо бўламан деб катта кетгани учун шайтон ҳалокатга 
учради. 
Хона чеккасидаги меҳроб ёнида − турли рангдаги ши
-
шалар қўйилган тўсиқ олдида Кара де Анхел, Бўғмаилон 
ва қўшнилар бирон сўз айтишга ҳам мажоли қолмай, бир-
бирига умид ва хавотир ичида тикилганча, энтикиб-энти
-
киб нафас олиб туришар; бу нафаслар оркестрини ўлим 
ҳақидаги ўйлар пасайтириб қўйгандек эди. Зич ёпилма
-
ган эшикдан ёруғ кўчалар, Мерсед майдони, уйлар, гале
-
рея пештоқи кўринар; сийрак йўловчилар сирғалгандек 
ўтишар эди. Уларни ўлаётган Камила билан қанчалик 
иши бор, деб алам ичида ўйлар эди Кара де Анхел; тош
-


161
лар қуёш нурини тўсадиган панжарага айланган, соғлом 
фикрли соялар судралиб юрувчи ахлат фабрикалари... 
Сукунат қўйнида руҳонийнинг сўзлари тизилиб 
чиқади. Бемор йўталади. Ҳаво ўпка ҳужайраларини 
суғуриб олади. 
− Ҳозир ёдимга келмаётган барча катта-кичик гу-
ноҳларим учун, руҳоний ота, тавба қиламан.
Гуноҳларини кечиришни сўраб лотинча ўқилган дуо, 
шайтоннинг жуфтакни ростлаб қочиши ва Камиланинг 
олдига худди нур каби кириб келган оқ, иссиқ қанотли
фариштанинг енгил қадамлари кўчадаги йўловчиларни 
кўриб ғазаби қайнаган мулозимнинг қалбида ҳамма нар
-
сага нисбатан пайдо бўлган нафратни камайтирди, яна 
табиатидаги болаларча майинлик, юмшоқ кўнгиллик 
ғолиб чиқди. Бирдан у, ким билсин бу олижаноблик 
қаердан келди, ўлим хавф солиб турган қандайдир бир 
кишини қутқариб қолгиси келди; балки бунинг эвазига 
худо тиббиёт нуқтаи назаридан тузатиб бўлмайдиган Ка
-
милага шафқат кўрсатиб, дарддан халос қилар...
Руҳоний жимгина ташқарига чиқди, сигаретини ту
-
татиш ва оёғига ўралиб қолаётган ридосини тўғрилаш 
учун эшик олдида бир зум тўхтади − қонун кўчада ри
-
дога ўралиб юришни тақиқлайди. У бамисоли оқимтир 
кулдан ясалган одамга ўхшарди. Орқасида шарпа эши
-
тилди: беморнинг жони узилдимикин? Ичкаридан қўни-
қўшнилар ва Кара де Анхел чиқди. У қарорини амалга 
оширишга шошилмоқда эди. 
Исо тор кўчаси, «Қизил от» ошхонаси, отлиқ аскар
-
лар казармаси. Навбатчи зобитдан майор Фарфан шу ер
-
дами деб сўради. Кара де Анхелга бир неча дақиқа кутиб 
туринг, дейишди ва сержант овозининг борича:
− Майор Фарфан!.. Майор Фарфан!.. − деб қичқириб, 
уни излаб кетди.
Акс садо бутун ҳовли бўйлаб тарқалди; жавоб 
бўлмади. Титроқ товушлар олис уйлар орасига сингиб 
кетди: ...йор фан-фан!.. йор-фан-фан!..
Мулозим эшикдан бир неча қадам нарида туриб, 
атрофга лоқайд назар ташлади. Итлар ва қузғунлар кўча 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish