Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

9-Серьор Президент


130
тушди. Бошлиқ зарбаларни санаб турди. Родас ғужанак 
бўлиб, бутунлай ҳолдан тойди, савалашга киришганла
-
рида увиллаб фарёд чекиб, тўлғона бошлади. Эгилувчан, 
сарғимтир яшил хипчинда олдинги савалашдан қолган, 
қота бошлаган қон юқи қора доғга ўхшаб кўринарди. 
Унинг охирги илтижолари бўғизланган ҳайвоннинг жон 
аччиғидаги ноласига ўхшарди. У юзи билан тахтага 
қапишиб қолган, овози ҳам, ҳаракати ҳам тобора суса-
йиб борарди.
Сочларига чигал тушди, юракни ўртовчи нола тур
-
мачиларнинг ҳансираши билан алмашди, яхши уролмай 
қолганларни турма бошлиғи савалар эди.
− Сиз, Лусио Васкес, оғир жиноят қилган ҳар бир 
фуқаро Сеньор Президентнинг буйруғини бажарганман 
деса, жазодан қутулади деб ҳисоблайсизми? Сеньор Пре
-
зидент ақлдан озган эмас. У шундай буйруқ берадими? 
Бахтсиз телбани бу даражада шафқатсизлик ва разиллик 
билан ўлдириш учун берилган буйруқни тасдиқловчи 
ҳужжатингиз қани?
Васкеснинг ранги оқариб кетди. Жавоб тополмасдан 
қалтироқ қўллари билан шимининг чўнтакларини кавла
-
ди.
− Ўйлайманки, тергов пайтида сўзлар эмас, ҳужжат-
лар зарурлиги сизга маълум бўлса керак. Акс ҳолда биз 
қандай ишлаймиз? Буйруқ қани?
− Биласизми, бу ерда... қандай тушунтирсам экан... 
буйруқ менда йўқ. Топширганман. Сеньор Президент 
буни билиши керак.
− Нималар деяпсиз? Нега қайтариб бердингиз? 
− Унда буйруқ бажарилгандан кейин қайтариб бе
-
рилсин, деб ёзилган эди. Менда қолмаслиги учун... Мен 
шундай ўйлайман... Сиз биласизми?..
− Оғзингни юм! Мени лақиллатмоқчи бўлдингми? 
Президент деб бошимни қотирасан! Мен сенга мак
-
таб боласиманми?! Қонунда қайд этилган ҳоллардан 
ташқарида шахснинг оғзаки кўрсатмаси инобатга олин
-
майди. Бу ер жиноят кодекси ҳақида маъруза ўқиладиган 
жой деб ўйлайсанми? Бас қил! Бас қил деяпман!


131
− Агар менга ишонмаётган бўлсангиз, ўзидан сўраб 
кўринг. Балки унга ишонарсиз? Сиз гадоларни сўроқ 
қилаётган пайтингизда ёнингизда турган эдим.
− Оғзингни юм! Ади-бади айтишма, даррани 
хоҳлаяпсанми? Сеньор Президентнинг олдига бориб 
сўраб келайми? Ҳа, Васкес, очиқ айтиб қўя қолай, сен 
жуда кўп нарсани биласан! Кўзингга қара, бекорга но
-
буд бўлиб кетасан!
Прокурор айтган сўзлар Лусионинг боши устида ги
-
льотинага
1
айланди. У бошини эгди. Дераза ташқарисида 
шамол ғувилларди.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish