Ислом ва илм
Халиллаева Зебо Равшанбек қизи
УрДУ Тарих факултети,
Ислом ва илм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг сураларидан бирини қалам билан қасам ичиб бошлаган. Бунда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму маърифат воситаси, рамзи бўлиб келган. Бундан ўн тўрт аср аввал бу ҳақиқатни ҳеч ким билмаган ҳам. Лекин Қуръон илоҳий Китоб бўлганидан, бунинг хабарини ўзининг биринчи оятларидаёқ берди.
Аллоҳ таоло ўзининг охирги ва мукаммал дини бўлган Исломнинг «Ўқи!» деган илоҳий хитоби ила бошланган ва шу маънони англатадиган муқаддас китоби – Қуръоннинг дастлабки оятларини нозил қилди. Ана ўша лаҳзадан бошлаб, Қуръон уммати – ўқиш уммати, илм-маърифат уммати ўлароқ шакллана бошлади. Ана ўша лаҳзадан бошлаб, илм талаб қилиш ҳар бир эркак ва аёлга фарз бўлган уммат фаолият кўрсата бошлади.
Ислом мусулмонларга тараққиёт йўлида юришни фарз қилган ва кишиларни илмга ундаган. Чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди ва тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Аллоҳ Қуръони Каримнинг Зумар сурасида шундай дейди:
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
«Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар» (9-оят).
Мужодала сурасидаги оятда эса илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилган:
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур» (11-оят).
Аллоҳ Оли Имрон сурасидаги оятда Ўзининг ягоналигига ҳам илмли кишиларни гувоҳ қилган:
«Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳакийм Зотдир» (18-оят).
Шу оятда Аллоҳ илмли кишиларнинг шоҳидлигини фаришталарнинг шоҳидлиги билан тенглаштирган. Бу эса, илмли кишиларнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида нақадар юқори эканини кўрсатади.
Қуръони Карим илмсизларни танқид қилади. Аллоҳ таоло Рум сурасида марҳамат қилади:
«Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини ана шундай қилиб муҳрлар» (59-оят).
Қуръон илмнинг чегараси йўқ эканлигини ҳам баён қилиб ўтган. Бу ҳақда Юсуф сурасида айтилади:
«Ҳар бир илм эгаси устидан билувчи бор» (76-оят).
Бу оятнинг маъноси: олимлар ўз илмлари билан мағрурланиб, ўз устида ишлашни тарк этмасинлар, доимо уларни ҳам биров танқид қилиб қолишига ўзларини тайёрлаб турсинлар, демакдир. Қуръон мусулмонларни барча нарсанинг ҳақиқатини билиш учун доимо илм пайида бўлишга чақиради. Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида марҳамат қилади:
«...ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин» (114-оят). [1].
“Ислом” сўзи “бўйсуниш”, “тоат”, “ихлос”, “тинчлик”, “сулҳ” маъноларини билдиради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ таоло бандалар учун рози бўлган дин Исломдир. Қуръони каримда шундай дейилган: “Албатта, Аллоҳ наздидаги дин Исломдир...” (“Оли Имрон” сураси, 19-оят).
Аллоҳ Исломдан бошқа динни қабул қилмайди. Аллоҳ даргоҳидаги энг ҳақ дин Исломдир. Исломдан бошқа ҳар қандай йўл нотўғридир.
Ислом тавҳид дини, яъни Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақирувчи диндир. Аллоҳ юборган барча пайғамбарлар, жумладан, Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссалом, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам битта динга – Аллоҳ ягоналигини эътироф этишга, илоҳий китобларга, фаришталарга, пайғамбарларга, қиёмат кунига имон келтиришга, фақат Аллоҳга ибодат қилишга даъват этишган.
Ўзга динлар ичида Аллоҳ таоло нозил қилган, кейинчалик одамлар томонидан ўзгартириб юборилганлари ҳам бор. Масалан, насроний ва яҳудийлик дини. Ушбу дин вакиллари Мусо ҳамда Исо алайҳимуссалом таълимотини унутиб, динга ўзгартириш киритишган. Шунинг учун Аллоҳ уларни Исломга эргашишга буюрган. Бироқ насронийлар, яҳудийларнинг ҳаммасиям Исломни қабул қилмаган.
Динлар ичида одамлар томонидан ўйлаб чиқарилганлари ҳам бор. Масалан, будда дини ҳеч қандай асосга эга эмас. Аллоҳ инсонларни бу динга эътиқод қилишга буюрмаган, балки оддий одам томонидан ўйлаб чиқарилган. Бундай асоссиз динларга эътиқод қилиш мумкин эмас.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Исломдан бошқа динни истаса, ундан ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир” (“Оли Имрон” сураси, 85-оят).
Яъни, ким Исломдан бошқа йўлдан юрса, Аллоҳга бўйсунмаса, унинг амаллари зинҳор қабул этилмайди. Бундай кимса охиратда зарар кўради: Аллоҳ розилигини топа олмайди, раҳматидан узоқ бўлади, жаннат ноз-неъматларидан қуруқ қолади. Нега? Чунки, у Аллоҳ рухсат бермаган йўлдан юрди, нотўғри эътиқодда бўлди. Имон, ихлос, шариатга мувофиқлик бўлмаса, киши минг машаққат чекмасин, қилган амали бекор кетади, унга ҳеч қандай савоб берилмайди.
Ислом Аллоҳнинг Ягоналигини тарғиб этувчи диндир. Исломда ибодатга, итоатга фақат Аллоҳ муносиб деб эътиқод қилинади. Банда танаси, қалби, ақли Аллоҳга тўлиқ бўйсунса, Ёлғиз Аллоҳга ихлос билан ибодат қилса, шундагина ҳақиқий мусулмон ҳисобланади.
Аввалги пайғамбарлар, жумладан Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!) Ислом динига чақиришган. Бунда эътиқод бир хил бўлган. Яъни, улар Ёлғиз Аллоҳгагина ишонишга, Унга ибодат қилишга даъват этишган. Аммо ҳукмларда, шариат қоидаларида баъзи фарқлар бўлган. Шариати муҳаммадиядаги қоидалар эса қиёматгача келадиган барча инсонлар учун умумий, шу билан бирга энг мукаммал, энг адолатли қонундир.
Ислом динига мансуб инсон “муслим” (мусулмон) дейилади. “Муслим” таслим бўлувчи дегани. Яъни, Аллоҳга тўлиқ бўйсунган, У Зот айтганларини қилган, қайтарганларидан тийилган банда мусулмон саналади.
Илм нима? (Сунний ақийдалар)
Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, ақийда ўта ишончли илмга асосланган бўлиши керак. Хурофот, хаёл, илҳом, оддий шаклдаги илм билан исломий ақийда собит бўлмайди.
Ақийда ўта ишончли илмга асосланган бўлиши керак бўлса, илм ўзи нима, деган савол пайдо бўлади. Келинг, илм нима экани ҳақида биргаликда фикр юритайлик.
Ҳозирги кунимизда одамлар тилида энг кўп такрорланадиган сўзлардан бири илм десак, муболаға қилмаган бўламиз. Аммо қизиғи шуки, мен кўпчиликка «Илм нима?» деган саволни бериб, ҳозиргача қониқарли жавоб олмадим. Кўпчилик «Илм – билим», дейишдан нарига ўта олмади.
Албатта, илмнинг таърифида айтилган барча фикрлар билан танишиб чиқдим, деган даъводан тамоман йироқман. Аммо мусулмон уламолардан бошқалар илмни таъриф қилганмикан ёки йўқми, деган шубҳада эканим аниқ.
Мусулмон уламолар илмни «Ҳақиқатни худди воқеъликдагидек идрок қилиш илмдир», деб таърифлайдилар.
Исломда ҳар бир нарсанинг илмий асосда бўлиши таъкидланган. Ислом илм динидир. Исломнинг ҳар бир нарсанинг илмий асосда бўлиши зарурлигини таъкидлашининг бош сабабчиси диний ақийдадир. Агар диний ақийда бўлмаганда, мусулмонлар илмга бунчалар аҳамият бермаган бўлардилар.
Ислом ва илм
Профессор: Зиауддин Сардар фикри
Илм ва ислом чамбарчас боғлиқдир. Ислом нафақат илм-фанга юқори баҳо беради, балки илмга интилишни ижобий тарғиб қилади. Дарҳақиқат, Ислом илм-фанни инсоннинг омон қолиши учун зарурий шарт деб билади.
Бу ғалати туюлади. Биз одатда динни фанга душман деб ҳисоблаймиз. Илм-фан ва насронийлик ўртасида узоқ ва узоқ давом этган уруш бўлмаганми? Черков Галилейни таъқиб қилмаганми? Аммо "илм" ва "дин" ўртасидаги бу "уруш" фақат ғарб иши эди. Исломда бундай ўзаро адоватнинг тенги йўқ.
Аксинча, Ислом дини пайдо бўлганиданоқ илмий билимга интилишни рағбатлантирган. Ўзи ҳам ўқиш ва ёзишни билмаган Муҳаммад пайғамбар моддий дунёни фақат илмий изланишлар орқали тушуниш мумкинлигини таъкидлаган. Унинг таъкидлашича, ислом маданияти билимга асосланган маданиятдир. У илмни кенг кўламли ибодатдан кўра қадрлаган ва шундай деган: "Табиатни бир соатлик ўрганиш бир йиллик ибодатдан афзалдир". Шунинг учун ҳам у ўз издошларини “олим сўзларига қулоқ солиб, бошқаларга илм сабоқларини ўргатиш” ва “илм излашда Хитойгача ҳам боришга” буюрган.
Фойдаланилган адабиётлар:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Олам ва Одам” Дин ва Илм
Зиёвуддин Раҳимнинг “Ислом ақидаси” китобидан
https://islom.uz/dars-qism/14705
Do'stlaringiz bilan baham: |