37-казус Ўзбекистон фуқароси бўлган ёлғиз қария Тошкентда ўз квартирасида вафот этди. Aсосий мерос унинг квартираси ва автомашинаси. Унинг Исроил фуқароси бўлган бир қизи бор. У ўзининг тиғиз жадвали туфайли Тошкентга кела олмайди ва Тел-Aвивда меросга оид барча ишларни бажаришни хоҳлайди. Бошқа томондан, кекса одамга доимо ғамхўрлик қилган қўшни ҳам квартирага даъво қилмоқда.
Бундай ҳолатда қўлланиладиган қонун нима? Чолнинг қизи меросни олиши мумкинми, қандай? У Тел-Aвив судида ўзининг қўшнисига қарши иш қўзғата оладими?
38-казус Буюк Британия фуқароси Тошкентда ўзбек қизига уйланди. Улар Тошкентдан квартира сотиб олишга қарор қилишди. Шу мақсадда келин эридан 60 000 доллар нақд пул олиб, ғойиб бўлди. Бир мунча вақт ўтгач, Буюк Британия фуқароси қонуний чекловлар туфайли ўз номига кўчмас мулк сотиб ололмаслигини тушунди. Буюк Британия фуқароси алданганини англаб, ишни судга юборишга қарор қилди.
Ишни таҳлил қилинг. Буюк Британия фуқароси ишни Буюк Британия судига олиб бориши мумкинми? Ушбу масалаларни тартибга солувчи бирон бир халқаро шартнома борми?
39-казус Маълум давлатларнинг қонунчилиги биргаликдаги васиятнома тузишга рухсат беради. Бу васиятномада икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг иродаси ифода этилган бўлиши мумкин. Англия, АҚШ, Германияда эр-хотин томонидан тузишга рухсат берилган.
Ўзбекистон Республикасида чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатларда васиятнома тузиш тартиби ва қайси давлат қонуничилигини қўлланилиши тўғрисида муҳокама қилинг.
40-казус БМТ нинг Бош Котибияти халқаро тартибни мустаҳкамлаш борасида ёрдам беришга қаратилган ўзининг ҳаракатларини астойдил бажармоқда. Жумладан, Бош Котибият кўп томонлама халқаро шартномаларнинг асосий депозираийси ҳисобланади. Бугунги кунга қадар, унга 500 дан ортиқ кўп томонлама шартномалар сақлаш учун топширилган. Халқаро тартибга нисбатан ҳурматни ошириш мақсадида Бош Котибият аъзо давлатларга мазкур қўшилмаган кўптомонлама шартномаларини иштирокчисига айланишларини тавсия этади. Шундан келиб чиқиб, тўртта давлат таълим соҳасидаги шартномани имзоладилар. А. давлати депозитарий сифатида қўшни давлат бўлган, имзоланаётган шартнома иштирокчиси бўлмаган учинчи давлат бўлишлигини эътироф этади ва бунга бошқа аъзо давлатлар эътироз билдирмайди.
1.Учинчи давлат ёки учинчи томон шартномаларда депозитарий бўлиши мумкинми? 2.Депозитарийни тайинлаш тартиби қандай?