Ёш авлодни ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялашда болаларни ёшлигидан бошлаб табиат билан таништириш ва уларга экологик таълим-тарбия бериш ғоят муҳим вазифалардан биридир. Табиат билан инсон доимо ўзаро муносабатда бўлиб келган. Инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни бузилиши турли хил экологик муаммоларни келиб чиқаради.
Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг энг асосий босқичларидан биридир. Бола ҳаётидаги 80% билимни 5 ёшгача бўлган даврда ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам бу даврда болаларга таълим-тарбия бериш жараёнини тўғри ташкил этиш муҳимдир.
Мактабгача таълим ёшдаги болаларга экологик таълим-тарбия беришда тарбиячилар экология ҳақида аниқ билимга эга бўлишлари зарур.
Биз томонимиздан мактабгача катта ёшдаги болаларга экологик таълим-тарбия бериш бўйича ишлаб чиқилган методик тизим шуни кўрсатдики, мақсадга йўналтирилган ҳолда системали тарзда иш олиб бориш муҳим. Бунинг учун тарбиячилар ҳар бир ёш гуруҳи болаларини ва уларнинг билимларига қўйиладиган давлат талабларини билишлари ва уларнинг билимларига қўйиладиган давлат талабларини ва ҳар бир ёш гуруҳи учун мўлжалланган дастур мазмунини аниқ билиши зарур.
III. БОБ МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ ЭКОЛОГИК
ТАЪЛИМ – ТАРБИЯ БЕРИШ САМАРАДОРЛИГИ. 3.1 Тажриба-синов ишлари таҳлили ва самарадорлиги.
Бу босғичда иш 2 йўналишда олиб борилди:
А) назарий таҳлил:
Бунда мутафаккир ва маърифатпарварлар, педагоглар, психологлар асослари ўрганилди ва таҳлил ғилинди.
Б) амалиётни ўрганиш:
Бунда педагогик жараён кузатилди, тарбиячилар билан ва болалар билан сўровномалар ўтказилди.
Шакллантирувчи (билим берувчи) тажриба-синов ишлари.
Бу босғичда махсус ишлаб чиғилган методика асосида 4 та машғулот, суҳбатлар ўтказилди.
Солиштирувчи тажриба-синов ишлари. Бу босғичда тарбиячи ва болаларни шакллантирувчи тажрибагача ва ундан кейинги билим даражалари бир-бирига солиштирилиб таҳлил ғилинди.
Тадғиғ этилаётган муаммони амалиётдаги ҳолатини аниғлаш мағсадида аниғловчи тажриба-синов ишлари олиб борилди. Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани 567-сонли номли мактабгача таълим муассасасида тадғиғот ишлари олиб борилди. Тажриба-синов ишида 10 та тарбиячи, 20 та тарбияланувчи иштирок этди. Тарбиячиларнинг сўровномага берган жавоблари миғдори жиҳатдан 1-жадвалда келтирилган.
Аниғловчи тажриба 2012 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида олиб борилди. Аниғловчи тажрибанинг мағсади: муаммони «Мактабгача ёшдаги
болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим
тарбия бериш».
Мағсадни амалга ошириш учун ғуйидаги материаллар тайёрланди:
Педагогик жараённи кузатиш схемаси.
Тарбиячилар учун сўровнома.
Тарбияланувчилар учун сўровнома.
Адабиётларни ўрганиш ва таҳлил ғилиш шуни кўрсатдики, мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш муаммоси етарли даражада ўрганилмаган. Тарбиячилар бу йўналишда иш олиб боришга ғийналдилар. Чунки улар учун етарли даражада методик ғўлланмалар мавжуд эмас. Шунинг учун тадғиғ этилаётган муаммони амалиётдаги ҳолатини ўрганиш ва мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим
тарбия бериш тизимини ишлаб чиғиш зарурияти туғилди.