Республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Тайёрлов гуруҳ болаларига педагогик технологияларидан фойдаланиш орқали экологик тарбия беришнинг амалиётдаги ҳолати



Download 102,31 Kb.
bet7/15
Sana24.02.2022
Hajmi102,31 Kb.
#197366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolalarga pedagogik texnologiyalardan fojdalanish-converted

Тайёрлов гуруҳ болаларига педагогик технологияларидан фойдаланиш орқали экологик тарбия беришнинг амалиётдаги ҳолати.


Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисидаги Қонун», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда «Мактабгача ёшдаги болалар таълим тарбиясига қўйилган давлат талаблари» асосида мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсадида ёш авлодни истиқлол мафкураси асосида соғлом, ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашдан иборат экан, экологик таълим- тарбия ҳам шу мураккаб шуни амалга оширишнинг асосий шартларидан бирига айланиб бораётир. Давлат томонидан болаларнинг мактабга тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал талабларга шахсни ўраб турган барча нарсалар табиат эканлигини анлаш ҳамда бунга мевали дарахтлар (олма, узум, шафтоли, нок, гилос, олча ва бошқалар), гуллар (атиргул, райҳон, раъно, садбарг, лола), сабзавот ва полиз экинлари (помидор, бодринг, картошка, пиёз, сабзи, карам, қовун, тарвуз, қовоқ ва бошқалар) ва хонаки ўсимликларни фарқлаш; уй ҳайвонлари (қўй, сигир, от, эшак, ит, мушук, эчки); ёввойи ҳайвонлар (бўри, тулки, айиқ); ҳашаротлар (ниначи, арии, капалак, чумоли, қўнғиз ва бошқалар); қушлар (қалдирғоч, чумчуқ, мусича, кабутар, булбул, қарға, тўти ва бошқалар)ни бир-биридан фарқли эканлигини ажрата олиш, тоғ, дарё, кўл, боғ, булоқ, гулзор, яйлов, экин майдонлари, ҳаво, сув, қуёш, шамол, қор, ёмғир, булут, юлдуз, ой ҳақида ёшига мос равишда тасаввурга эга бўлиш сингарилар киради.


Демак, ёшларда табиатга нисбатан муҳаббат уйғотиш масаласи ўтмишнинг ҳам, бугунги куннинг ҳам, келажагимизнинг ҳам долзарб муаммолари бўлиб қолаверади.
Экологик тарбия инсон ҳаётида ҳам ижтимоий, ҳам биологик, ҳам эстетик аҳамият касб этади. Экологик тарбиянинг ижтимоий аҳамияти шундан иборатки, инсон бевосита табиат қўйнида яшайди, табиатдаги барча
моддий ресурслар билан доимий мулоқотда ва муносабатда умр кечиради. Улар орасида ана шу мураккаб муносабатлар тизими «ҳаёт» деган ном билан аталади. Демак, табиат инсон ҳаёти мавжудлигининг, давомийлигининг гаровидир. Лекин айни пайтда инсон ҳам табиатнинг сақлаб қолинишида, асраб-авайланишида энг муҳим роль ўйновчи асосий куч соҳибидир. У ўзининг онги, ақл-идроки билан табиатни янада бойитиш, унинг ресурсларидан оқилона, тежак-тергаб фойдаланиш, табиат предметларининг бузилиб, йўқолиб, ифлосланиб кетмаслигига кафолат бериш зарур. Агар инсон ва табиат орасидаги ижтимоий муносабат мувозанати бузилса, бундан ё табиат, ё инсон албатта қаттиқ зарар қилади.
Экологик тарбиянинг экологик аҳамияти шундаки, инсон табиатнинг бир бўлаги бўлганлиги боис, унинг табиий-биологик эҳтиёжлари ҳам тўғридан-тўғри она табиатнинг моддий бойликлари ва гўзалликлари орқали қониқиш топади. Инсоннинг биологик яшаши учун муҳим бўлган асосий воситалар – ер, ҳаво, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсидан олинадиган озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак махсулотлари; ёруғлик ва иссиқлик манбалари барчаси табиатнинг одамзотга кўрсатган бебаҳо саҳоватидир. Уларсиз шу инсон яшай олмайди. Шундай экан, бирламчи заруриятларнинг ҳар қанча тозалиги, ифлосланмаслиги, йўқолиб, нобуд бўлиб кетмаслиги инсон умрининг ҳам узайишига кафолатдир. £олаверса, инсон улардан маънавий завқ ва баҳра олиб яшайди. Гўзал табиат манзаралари инсон ҳий-туйғуларига шу қадар таъсир кўрсатишга қодирки, бунинг натижасида инсон қалбида ё шогирдлик ҳисси жўш уради, ё у мўй қаламни олиб, шу гўзалликни қоғозда абадий муҳрлаб қолишга жазм этади.
Инсон ўзининг табиат билан яқинлигини азалдан ҳис этиб келади. Шунинг учун имкон қадар унга яқинлашишга, у билан тил топишишга харакат қилади. Инсон чуқур қайғуга ботганида ҳам, аксинча, жуда қувонган кезларида ҳам ўзини фақат табиат оғушига отгиси келади. Табиат қуйидаги: сувликлар бўйидами, қир-адиргами чиқибми, тошлоқни кезибми- дилидаги орзу-қувончига ёки дарду ғамига табиатни ўзига ошно тутиб сирлашади.
- Бирорта хонадон йўқки, уйида ё бирор жонивор боқмаса, ё бирор ўсимлик экиб ундирмаса. Бундан инсоният нафақат иқтисодий балки ўз табиий, маънавий эъҳтиёжларини ҳам қондиради.
Одамлар фойдали ва чиройли жонивор ва ўсимликларни, ҳашаротларни уй шароитида парвариш қилиб, бундай ҳар томонлама баҳра оладилар ва ўз эстетик дидларини тарбиялаб борадилар.
Инсоннинг табиат саҳоватини ҳис этиши, унинг саҳоватидан таъсирланиш экологик тарбияни нафақат ижтимоий-биологик, балки эстетик заруриятга ҳам айлантириб қўяди. Чунки, табиат инсоннинг ҳис-туйғуларига таъсир этувчи асосий манбаадир.
Инсон табиат гўзалликларидан завқланса, бағри дили очилади, ижодкорлик қобилияти ривож топади. Аксинча, инсон табиатдаги кўримсиз, хунук нарсаларга дуч келса ёки унинг гўзал манзараси топталганининг гувоҳи бўлса, дили хуфтон бўлади, ғазаби жўш уради. Шунинг учун табиат гўзалликларини асраб-авайлаш инсон ҳаёти учун муҳимдир. Айниқса, табиатга муносабат ҳашаротлар билан таништириш орқали болаларда табиатга эстетик муносабат уйғотиш ўта мухимдир. Хуллас, табиат инсоннинг соғлом, гўзалликка ошно бўлиб яшашида муҳим ўрин тутади.
Мактабгача ёшдаги болаларда экологик тарбиянинг асосий мақсади – уларга табиатга нисбатан кучли муҳаббат уйғотишдан иборат. Бу мақсад умумий саналса-да, худди шу умумий мақсаддан келиб чиқувчи хусусий мақсадлар ҳам мавжуд: Экологик тарбия беришнинг хусусий мақсади эса ўрганилаётган мавзу талаби билан боғлиқ. Масалан, «Ҳашаротлар билан таништириш» мавзусини ўрганаётганда мактабгача ёшдаги болаларда ҳашаротларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш, нобуд қилмаслик ва улардан завқланиш ҳиссини тарбиялаш асосий мақсад саналади, уларнинг турлари билан (капалак, тиллақўнғиз, асалари, қўнғиз) таништирилганда, ҳашоротларга меҳр қўйиш, уларни парвариш қилиш бош мақсад даражасида кўтарилади.
Бола табиат бойлигимиз эканлигини, инсон ўз ҳаёти учун зарур ҳамма нарсани ундан олишини, табиат инсонни боқувчи, унинг туйғулари, хулқ- атворига таъсир кўрсатувчи восита эканлигини тушуниб етишлари лозим.
Экологик таълим-тарбия умуман таълим-тарбиянинг бошқа кўринишлари сингари муҳим воситалар орқали амалга оширилади. Ана шундан экологик онг ўстириш йўлларидан бири - ҳашаротлар билан таништириш орқали экологик тарбия бериш мактабгача ёшдаги болаларда табиат, моддий борлиқ ҳақидаги дастлабки тасаввурларни сингдиришда хурмат қилади.
Мактабгача ёшдаги болалар экологик кўникмаларига қўйиладиган талаблар, мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик таълими меъёрий хусусидаги хужжатдир. Ушбу талабларда кўрсатилган меъёр ва талаблар мактабгача ёшдаги болаларни экологиядан таълим сифатини баҳолаш учун ўлчовдир.
Мактабгача ёшдаги болаларга экологиядан таълим-тарбия бериш мақсади:

  • Мактабгача ёшдаги болаларни табиатни севадиган, уни асраб авайловчи, одобли, эркин фикрловчи, миллий ғурур эгаси, баркамол соғлом авлодни табиялашдан иборатдир.

Мактабгача ёшдаги болаларни экологиядан таълим-тарбия вазифалари:

  • Мактабгача ёшдаги болаларда дастлабки экологик тушунчаларни шакллантириш;

  • Болаларнинг табиатни асраб-авайлашга унга меҳр-муҳаббатли, муносабатларини, қизиқишларини тарбиялаш.

Болалар боғчасида болаларга бериладиган экологик билим мактабгача таълим бўйича тузилган «Бошланғч экология» дастури асосида табиатда ўзини тутиш ва атроф муҳитни мухофаза қилиш малакасини шакллантириш ва изчилликда ўстириб боришдан иборат бўлади.
Табиатда ҳар хил воситалар бўлиб туради, шу туфайли ҳам уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Табиатдаги барча
мавжудодларнинг барчасидан турмушда фойдаланилади, ҳаётда кераксиз нарса йўқ, мавжуд барча нарсалар ҳаётнинг ягона тизимида бўлиб, тизимнинг биттаси бузилса, қолганлари ҳам шу йўналишда бузилиб кетиши мумкин. Шунинг учун табиатдаги ҳамма нарсаларга эҳтиёткорлик билан ёндашишни болалар онгига боғча ёшидан бошлаб сингдириб боришни ҳаёт тақозо этади.
Болаларга бериладиган экологик таълим, унга яқин, таниш бўлган жойлар, ўз уйи, кўчаси, болалар боғчаси, боғча ҳовлисидаги нарсалар билан таништиришдан иборат.
Мактабгача ёшдаги болаларни экологиядан таълим-тарбия ўзбек халқ ижодиёти, шарқ алломалари, ёзувчилар томонидан яратилган эртаклар, хикоялар тасвирланган табиат манзаралари ҳақида уларга тушунчалар бериб, мақоллар ёд олдирилади.
Бу ишларнинг ҳаммаси болаларни ёшликдан бошлаб табиатни севиб асрашга, унга муҳаббат ҳиссини уйғотишга ёрдам беради.
Мактабгача 6-7 ёшдаги болаларни экологиядан эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалари қуйидагилардир:

  • Тут, терак, чинор, тол, қайрағочлар ҳақида;

  • Тулки, бўри, айиқ, йўлбарс, илонлар ҳақида;

  • Товуқ, хўроз, курка, ўрдак, ғозлар ҳақида;

  • Ниначи, чумоли, чаён, қўнғиз, қурт, чигиртка, капалак ҳақида;

  • Эрта гуллайдиган ўтсимон, бутасимон ўсимликлар ҳақида;

  • Қурбақа, асалари, чўлбақа ҳақида;

  • Жонли ва жонсиз табиат ҳақида;

  • Меҳнат қуроллари ҳақида;

  • Тиббий материаллар билан ишлаш ҳақида;

  • Доривор ўсимликлар билан ва уларни йиғиш ҳақида;

  • «Қизил китоб»га киритилган ноёб ҳайвон ўсимликлар ҳақида.

6-7 болалар табиат ҳақида қуйидаги кўникмаларни эгаллаши керак:

  • Озода ва саранжомликни;

  • Атроф-муҳитдаги турли-туман нарсалар билан қилиш маданияти;

  • Уй ҳайвонларини парваришлаши;

  • Табиатни муҳофаза қилишнинг оддий элементлари;

  • Тут, чинор, терак, толларни ўзаро фарқлай олишлари;

  • Мевали ва манзарали дарахтларни фарқлай олишлари;

  • Ёввойи ҳайвонларни уй жониворларидан фарқлай олиш ва улар билан муомала қилиш маданияти;

  • Табиий ва сунъий ўсимликлар билан таништириш;

  • Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига нисбатан ғамхўрлик, рахм шавқатда бўлиш маданияти ва билимини эгаллашлари лозим.

Ўзбекистоннинг табиати – бола учун керакли бўлган билим ва таасуротларга эга бўлишга ёрдам берувчи манба ҳисобланади. Атроф муҳитда мавжуд бўлган қизқиш болаларда эрта пайдо бўлади. Болалар ҳамма нарсани кўриб борадилар: Оромгоҳларда, йўл устидаги меҳнатсевар чумоли, қалин ўт устидаги кичкинагина ўргимчак. Бундан ташқари табиатдаги мавсумий ўзгаришлар, ранглар жилоси, турли-туман ҳид, овозлар болалар диққатини ўзига жалб қилади. Улар ўзлари учун янги оламни кашф этадилар: Ҳамма нарсани ўз қуллари билан ушлаб кўришга, яқиндан ҳис қиладилар.
Экологик билимларни танлаб олишда илмийлик принципи асосий ҳисобланади. Педагогик маданиятнинг асосини болалар томонидан жонли ва жонсиз табиатнинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг бир бутунлигини тушуниш ташкил қилади. Жонсиз табиат тирик организмнинг эҳтиёжини қондирувчи манба тарзида намоён бўлади.
Масалан, балиқ. Улар сувда ҳаёт кечиришга мослашганлар: сув уларнинг шаклий тузилиши ва ҳаёт кечириш тарзини очиб берди. Ҳозирги вақтда болалар билан ўтказиладиган машғулотларда табиат билан инсоннинг бир бутун эканлигини олдинга сурувчи ғоя тўлиқ ҳолда очиб берилиши керак. Инсон жонзот сифатида яшаётган муҳит билан чамбарчас боғлиқ ҳолди, табиат ва инсоннинг ўзаро ҳаркатлари
инсоннинг атроф муҳитга ва табиатнинг инсонга таъсирида намоён бўлади.
Экологияга оид бўлган билимларни ўзлаштириш жараёнида макатбгача ёшдаги болалар ўсимлик, жонивор, инсон, тирик организм, жонсиз табиат, муҳит, йилнинг даври ҳисобланган мавсум, табиат ва бошқа предметлар тўғрисидаги тушунчаларни эгаллайдилар. Мактабгача ёшдаги болалар томонидан ўзлаштирилган экологик билимлар келгусида мактабларда олинадиган экологик таълим учу асос бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси кечаёиган педагогик жараёнда болалар фаолиятини ташкил этишнинг турли хил шаклларидан фойдаланиб келинмоқда. Машғулот, экскурсия, болалар кичик –кичик гуруҳлар билан ўказилади. Яшаб турган жой, табиатни кузатиш, ёки табиат қучоғида меҳнат қилишни кичик гуруҳлар билан ёки якка тартибда ташкил қилиш самарали натижа беради. Жумладан, ўргатиш жараёнида ҳар ҳил усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:

  • кўргазмали;

  • амалий;

  • сўзлашув.

Ўрганиш усуллари тарбиячи ва болаларнинг фаолият кўрсатиш усуллари. Бунда билиш, ўрганиш, ҳамда атрофдаги ўраб турган оламга нисбатан бўлган тарбия шакллантирилади.

Download 102,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish