Республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати



Download 102,31 Kb.
bet5/15
Sana24.02.2022
Hajmi102,31 Kb.
#197366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolalarga pedagogik texnologiyalardan fojdalanish-converted

1.3. Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати.


Миллий дастурни амалга оширишнинг бошланиши янги талабларга жавоб берувчи замонавий мактабгача таълимдир. Табиийки, бундай ислоҳлашган мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси юксак билим ва маънавий касбий фаолиятга эга бўлишини талаб этади.


Жаҳон ҳамда жамиятда ҳар бир ота – она ўз фарзандини энг билимдон, юксак одоб эгаси, маҳоратли ижодкор, тадбиркор тарбиячига беришни истайди. Мактабгача таълим соҳаси тарбиячиларни талабалик давридан бошлаб мактабгача таълимнинг асл моҳияти, бола ва тарбиячининг ҳамкорлик фаолияти эканлигини ўргатади. Бола тарбиячисининг мақсади, боланинг руҳиятини ривожланиш қоидаларига амал қилишни талаб этади.
Ўз касбини моҳир устаси бўлиш учун тарбиячи мактабгача таълим педагогика фанини чуқур билиши лозим.
Мактабгача таълим ўқув тарбия фаолиятини ташкил қилиш восита ва усулларини, ўқув тарбия жараёнида келиб чиқадиган муаммолар ва уни ечишни тўғри ҳал қила билиш, инновацион технология усулларидан фойдаланиш, қийинчиликларни тўғри ечимини топишга йўналтиради.
Мактабгача таълим энг муҳим асосий педагогик муносабатлар сабабларини аниқлайди, уни педагогик жараёнда ўрганади. Мактабгача таълим бўлажак тарбиячиларни мактабгача таълим муассасаларига тарбиячилик фаолиятига тайёрлайди. Мактабгача таълимнинг назарий асослари: Инсон камолотига қаратилган, халқ яратган бой тажриба, илмий тадқиқотга доир назарий ва методик манбаларга Марказий Осиё ва жаҳон мутафаккир, маърифатпарвар педагог олимларнинг асарларига суянган ҳолда комил инсонни тарбиялашнинг қонун, қоида ва тамойилларига асосланади.
Мактабгача педагогиканинг миллий асослари: Таълим - тарбия масалалари, ҳар бир миллатнинг миллий меросига, умумбашарий
қадриятларига боғланган ҳолда боғча ёшидан бошлаб ўзлигини англаш, эркин фикрлаш, ғурур туйғуларини шакллантиришга қаратилади.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол услублар инновацион педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигни кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан- кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилганда педагоглар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Педагог бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади. Шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчи вазифасини бажаради. Бундай ўқув жараёнида педагог асосий фигурага айланади.
Педагог олимларнинг йиллар давомида таълим тизимида Нега ўқитамиз?
Нимани ўқитамиз?
Қандай ўқитамиз? деган саволларга жавоб излаш билан бир қаторда
Қандай қилиб самарали ва натижали ўқитиш мумкин? деган саволига жавоб берадилар. Бу эса олим ва амалиётчиларни ўқув жараёнини технологиялаштиришга, яъни «Ўқитишни ишлаб чиқаришга оид аниқ кафолатланган натижа берадиган технологик жараёнга айлантиришга уриниб кўриш мумкин» деган фикрга олиб келади. Бундай фикрнинг туғилиши педагогика фанида янги педагогик технология йўналишини юзага келтиради. Бугунги кунда таълим муассаларининг ўқув-тарбиявий жараёнда педагогик технологиялардан фойдаланишига алоҳида эътибор берилаётганлигининг асосий сабаби қуйидагилардир:
Биринчидан: педагогик технологияларда шахсни ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш имкониятининг кенглигида. «Таълим тў\рисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Иккинчидан: педагогик технологиялар ўқув-тарбия жараёнига тизимли фаолият ёндашувини кенг жорий этиш имкониятини беради.
Учинчидан: педагогик технология педагогни таълим-тарбия жараёнининг мақсадларидан бошлаб ташхис тизимини тузиш ва бу жараён кечишини назорат қилишгача бўлган технологик занжирни олдиндан лойиҳалаштириб олишга ундайди.
Тўртинчидан: педагогик технология янги воситалар ва ахборот усулларини қўллашга асосланганлиги сабабли, уларнинг қўлланилиши
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалга оширишни таъминлайди.
Ўқув- тарбия жараёнида педагогик жараённи тў\ри ташкил этилиши педагогнинг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса тингловчилардан кўп мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб қилади.
Ҳар қандай педагогик технологияларнинг ўқув- тарбия жараёнида қўланилиши шахсий жиҳатдан келиб чиққан ҳолда тингловчини ким ўқитаётганлиги ва педагог кимни ўқитаётганига боғлиқ.
Педагогик технология асосида ўтказилган машғулотлар ёшларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларга ўз муносабатларини билдиришларига интилишларини–ошириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади.
Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоарни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахсларга айланади.
Шунинг учун ҳам таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари-интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Педагогик технология ва
уларнинг таълимда қўлланилишига оид билимлар, тажриба талаба ёки ўқувчиларнинг билимли ва етук малакага эгалигини таъминлайди.
Инновация (инглизча innavation)–янгилик киритиш, янгилик демакдир.
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба ёки ўқувчи фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол услублардан фойдаланилади.
Интерфаол («inter»- бу ўзаро, «akt»- ҳаракат қилмоқ)- ўзаро ҳаракат қилмоқ ёки ким биландир суҳбат, мулоқот тартибида бўлишни англатади. Бошқача сўз билан айтганда, ўқитишнинг интерфаол услубиётлари-билиш ва коммуникатив фаолиятни ташкил қила билишнинг махсус шакли бўлиб, унда таълим олувчилар билиш жараёнига жалб қилинадилар, улар биладиган ва ўйлаётган нарсаларни тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Интерфаол дарсларда педагогнинг ўрни қисман тинглвчиларнинг фаолиятини дарс мақсадларига йўналтиришга олиб келади. Бу услубларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва тингловчилар биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга:
-педагогларнинг жараёнга бўлган қизиқишларининг доимийлигини таъминлаши;

  • мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтирилиши;

  • педагогларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини доимий равишда ташкил этишлари киради.

Ушбу параграфнинг баёнини узоқ вақтларда айтилган ривоятдан бошлаймиз. Кунлардан бир кун кўл бўйида қорни оч қолган бир киши балиқ тутиб турган донишмандга дуч келибди ва унга мурожаат қилиб:
«Мен очман, менга ёрдам бер!» дебди. Донишманд қуйидагича жавоб берибди: «Мен сенга балиқ беришим мумкин, сен тез тўясан ва бироз вақт ўтгач, худди шундай яна оч қоласан ва мендан яна ёрдам сўрайсан. Мен
сенга қармоқ беришим мумкин, лекин у қачондир синиб қолиши мумкин, унда сен менга яна мурожат қилишингга тўғри келади, Яхшиси, мен сенга қармоқ ясашни ўргатаман, бу узоқ ва қийин, лекин кейинчалик сенга менинг ёрдамимга мухтож бўлмайсан. Ўз йўлингни танла.»
Юқорида келтирилган ривоятдан келиб чиқадиган хулоса шуки, яхши педагог ўқувчиларига «қармоқ ясашни» ўргатиши ва ақлли ўқувчи эса уни ўрганиши лозим. Ўқувчилар «қармоқ ясашни» қанчалик тез ва мустаҳкам ўрганиб олсалар, улар шунчалик бировларга мухтож бўлмасдан ўз
«овларига» эга бўладилар. Мана шундай вазифаларни амалга оширишда янги интерфаол ва ноанъанавий педагогик технологиялар жуда қўл келишини тадқиқотчилар томонидан турли таълим муассасаларида ўтказилаётган кўпгина педагогик тажрибаларнинг натижалари тасдиқламоқда. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган профессор ўқитувчилар ўз соҳалар бўйича олиб бораётган машғулотларида инновацион технологияларни ўз ўрнида қўллашни билишлари ўта зарур. Педагогика соҳасининг умумий мақсади жамиятнинг энг умумий мақсади, яъни ғоясидан келиб чиқиб, ажралмас қисми ҳисобланади.
Маориф соҳасининг умумий мақсади ҳуқуқий демократик давлат ҳамда одил фуқоролик жамияти талабларига жавоб берувчи кишини тарбиялаб беришдан иборатдир.
Ўзбекистонда муаллифлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эркин, маърифатли ва демократик давлат фуқоролари қуйидаги ижтимоий сифатларга эга бўлиши керак:

    • ақлий, мустақил фикр юрита оладиган;

    • меҳнатсеварлик, меҳнат кишини ижтимоий эҳтиёжларига айланганлиги;

    • инсонларга нисбатан меҳр-шафқатли, ҳурмат туйғуларини ўзида мужассам эта олиши;

    • билимли, диний, дунёвий ва фазовий билимларни кўп ва чуқур эгаллаб олиб, уларни ҳаётга қўллай олиши;

    • соғлом- жисмоний, руҳий ва ижтимоий саломат;

    • миллий ғурурга эга аждодларимизнинг моддий ва маънавий меъросларини эгаллаб, улар билан фахрланувчи ва уларни бойитишга ҳисса қўшувчи;

    • ватанпарвар, ватан учун, халқ учун фидокорона меҳнат қилувчи, уларни муҳофаза қила олувчи ва зарур бўлса улар учун жонини қурбон қилувчи;

    • байналминал-ўз миллати қаторида бошқа миллатларни ҳурмат қилувчи;

    • инсонпарвар, инсон зотига фақат яхшиликлар йўлловчи ва улар учун эзгу ишлар қилувчи;

    • жасур ва шижоатли - ҳар бир ишига мардона киришиб, уни шижоат билан охирига етказувчи.

Бу ўнта ижтимоий сифат жамият эҳтиёжидан келиб чиққан давлат буюртмаси бўлиб, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир инсон улардан умумий методологик асос сифатида фойдаланиши керак. Бу умумсоҳавий методологиянинг биринчи қисми ҳисобланади.
Умумий методологиянинг иккинчи қисмини ўқитувчи (педагог) ларга яхши таниш бўлган дидактика тамойиллари ташкил қилади.
Уларга: таълим-тарбия жарёнида таълим олувчи диққатини берилаётган билимга қаратиб, уни жараён охиригача сақлаб туриш; ҳар бир билимни илмий асослаб бериш; билим беришда ўқувчи (талаба) нинг имконияти ва ёш хусусиятларидан келиб чиқиш; билим беришда мумкин қадар кўпроқ кўргазмали воситалардан фойдаланиш; билим беришда мунтазамлилик ва давомийликни сақлаш; ўқув жараёнини меҳнат жараёни билан қўшиб олиб бориш; таълим ва тарбиянинг тизимли, изчил бўлиши ва унинг бирлиги тамойиллари киради.
Ҳар бир фаолиятнинг энг умумий, умумий методологик асослари билан бир қаторда хусусий методологияси ҳам мавжуд. Бизнинг мисолда, бу муайян ўқув предмети, муайян мавзу ва муайян дарсларни ўтишга кутилган мақсад кўрсаткичлари билан педагогик технологиянинг беш тамойиллари ҳисобланади.
Педагогик жараёнда амал қилиниши шарт бўлган уч турдаги методологик асосни кўриб чиқдик. Ўқув жараёни билан шуғулланувчи ҳар бир ўқитувчи (педогог), тарбиячи ва бошқалар ушбу уч методологик асоснинг ҳаммасига бирдай амал қилиши шарт. Фақат шундагина улар кутилган натижага эришиши мумкин.
Инсонни ҳар тамонлама баркамол этиб тарбиялаш, халкимизнинг азалий орзуси булиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданият кандай килиб ёш авлодга ургатиш – уларни комилликка етаклаш йуллари, конун-коидаларини муттасил излаганлар. Бу эса педагогика фанини майдонга келишига сабаб булган. Чунки инсонни маърифатли ва маънавий комилликка эришиши педагогика фанининг етакчилигида амалга оширилади. Педагогика - грекча суз булиб, «бола етакловчи» - маносини билдиради. Инсонларни маърифий ва маънавий баркамолликка муносабатларни узгартириб бориши натижасида педагогика фани халк орасида уз мавкеига эга булди. Шу тарика инсоннни тарбияловчи фан сифатида педагогика дунёвий фанлар тизими каторидан алоҳида урин
эгаллаган. Унинг бош масаласи тарбиядир.
Ота-боболаримиз азал-азалдан бола тарбиясига алоҳида эътибор каратганлар. Имом ал-Бухорий, Исо ат-Термизий, Беруний, Аз-Замахшарий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид – Чулпон сингари улуғ олиму адиблар, фозилу-фузалолар таълим-тарбия борасида куп асарлар битганлар. Шарк педагогикасининг асосчилари Фаробийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асари, Алишер Навоийнинг «Махбуб ул- кулиб»и, Кайковучнинг «Қобуснома»си каби асарлар бунга далилдир.
Педагогик фикрни ривожланишида улуғ рус педагоги К.Д.Ушинскийнинг ҳам ҳиссаси катта. Унинг назарий карашлари «Инсон тарбия предмети сифатида» деган мукаммал асарида баён килиб берилган.
«Она тили», «Болалар дунёси» китоблари барчага яхши маълум булиб, болаларнинг бир неча авлодни шу китоблар воситасида таълим олган.
Педагогика фан сифатида ривожланишида чех педагоги олими Ян Амос Коменский (1592-1670) нинг ҳиссаси катта булди. Унинг «Буюк дидактика» асари ҳакли равишда педагогика соҳасида яратилган биринчи илмий асари ҳисобланади.
Бола туғилган кундан бошлаб, уни мактабга боргуниулган даврда ҳар томонлама етук баркамол этиб тарбиялаш конуниятларини урганиш мактабгача таълим педагогикасининг мувзуидир. У мактабгача таълим муассасалари ва оиланинг тарбиявий таъсир курсатиши бирлигини, мактабгача таълим муассасаси ва мактаб ишидаги алокадорликни, болаларни мактабда укишга тайёрлашни таъсинлаб, ижтимоий мактабгача тарбия шароитида тарбия ва таълим бериш ишларининг вазифаларини, тамойилларини, мазмунини, методларини, шаклларини ва уни ташкил этишни ишлаб чикди. Мактабгача таълим тизимида унинг ажралмас кисми булиб шаклланди.
Мактабгача таълимнинг назарияси ва амалиёти мактабгача ёшдаги болаларга ҳар томонлама тарбия беришнинг максади, боланинг имкониятлари ва уни илк ёшдан бошлаб тарбиялашнинг роли, мактабгача тарбияни ҳаёт, замон билан боғлаб олиб боришнинг зарурлиги, бола шахсининг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг ҳал килувчи аҳамиятига экалигига асосланади.
Мактабгача таълим ижтимоий тарбия тажрибасини синчковлик билан урганди. Бу эса мактабгача таълим муассасалари ишини такомиллаштиришга ёрдам беради. Мактабгача таълимнинг предмети:

      • Мактабгача ёшдаги болалар таълим тарбиясига куйиладиган давлат талабларига суянган ҳолда фаолият юритиш;

      • Мактабгача таълим педагогикаси боғчалардаги таълим – тарбия мазмунини такомиллаштириш;

      • Таълим – тарбия жараёнида қўлланиладиган метод ва усулларни ахборот технологиялари асосида ташкил килиш;

      • Болаларни жисмоний, аклий, рухий соғлиғини таъминлашда укитувчи – тарбиячи маҳорати;

Мактабгача таълим назарияси ва амалиётининг мақсади мактабгача ёшдаги болаларга ҳар томонлама тарбия беришга боланинг имкониятлари ва уни илк ёшдан бошлаб тарбиялашнинг роли мактабгача тарбияни хаёт, замон билан олиб боғлаб олиб боришнинг зарурлиги бола шахсининг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг ҳал килувчи ахамиятига асосланади.
Мактабгача таълимнинг вазифалари:

      • Мактабгача таълим сохасидаги педагогик муаммоларни ҳал килиш;

      • Мактабгача ёшдаги болаларда таълим олиш эҳтиёжини, укишга кизикиш, китоб укиш, мактабга бориш ҳиссиётини шакллантириш;

      • Болаларда мустакил ва эркин фикрлашга ургатувчи илғор методларни куллаш;

      • Болаларга юксак одаб маънавий – аҳлокий тушунчаларни менталитетимиз асосида ургатиш.

Педагогика фани тарбияни педагогик ходиса сифатида урганиб, бир катор тушунчаларни уз ичига олади. Педагогикада тарбия, таълим, маълумот асосий тушунчалар ҳисобланади.
Педагогоик технология масалаларини ва муаммоларини ўрганаётган баъзи ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва амалиётчиларнинг фикрича, педагогик технлология-фақат ахборот технологияси билан бо\лиқ ҳамда ўқитиш жараёнида қўлланиши зарур бўлган ўқитишнинг техник воситалари, компьютер, проектор ёки бошқа техник воситалар ҳисобланади. Педагогик технологиянинг энг асосий негизи-педагогларнинг белгиланган мақсаддан
кафолатланган натижага ҳамкорликда эриша олишлари учун танланган технологияларига бо\лик. Мақсад бўйича кафолатланган натижага эришувда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси педагоглар ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, таълим-тарбия жараёнида педагоглар мустақил фикрлаб, ижодий ишлаб изланиб таҳлил этиб, ўзлари хулоса қила олсалар, ўзларига гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, педагог эса уларнинг бундай фазилатлари учун имконият ва шароит ярата олса, ана шу–ўқитиш жараённиинг асоси ҳисобланади. Ҳар бир дарс, мавзу, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор. Ўқув жараёнидаги педагогик технология-бу аниқ кетма-кетликдаги яхлит бир жараён бўлиб, у педагогларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан пухта лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришга қаратилган педагогик жараёндир.
Педагогик мақсаднинг амалга ошира билиши ва кафолатланган натижага эриша билиш педагог ва тингловчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти, улар қўйган мақсад, танлаган мазмун, услуб, шакл, воситага, яъни технологияга боғлиқ.. Педагогнинг мақсаддан натижага эришувида қандай технологияларни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришувига қаратилган.. Бунда педагогларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб, ишлатиладиган технология танланади. Шу билан бирга ўқув жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур. Бу жараёнда мавзунинг ўзига хос томонини, жой ва шароитни, энг асосийси, педагогларнинг имконияти, эҳтиёжини ва ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил эта олишнинг ҳисобга олиши лозим. Шундагина, кафолатланган натижага эришилади.

Download 102,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish