БИРИНЧИ БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСА.
Мустақилликка эришган мустақил Республикамизда ҳуқуқий ва демократик жамият қуриш жараёни муваффақиятли амлга оширилаётган бир пайтда маънавий жихатдан баркамол ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, ҳамда ёларни она юртни севишга, моддий ва маънавий бойликларини асраб-авайлашга, атроф-муҳит тозалигига маъсулият билан ёндашиш муҳим аҳамият касб этади.
Болаларни мактабгача ёшданок табиатни асраб авайлашга оид экологик билимлар билан қуроллантириш ва табиат билан яқиндан танишиб бориши, уларга экологик тарбия бериш, шу орқали болаларнинг борлиқ тўғрисидаги тасавурларини бойитиш, дунёқарашни ўстириш ҳозирги кунда долзарб вазифалардан биридир.
Ёш авлодга экологик тарбия беришга қадим замонларда ҳам катта эътибор берилган, жумладан Хадислардан, «Авесто» асарида, Шарқнинг буюк мутафаккир ва олимларидан Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Абу Носир Форобий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмуд аз-Замахшарий, Журжоний ўз асарларида табиат ва уни асраш каби масалаларни ёритганлар.
Таълим-тарбия жараёнинин замон талаблари асосида ўзгартириш, таълим жараёнида инновацион технологияларидан унумли фойдаланишга таъсир этади.
Экологик муаммолар инсонлар ва табиат ўртасидаги мувозанатни бузишидан келиб чиқади.
Шунинг учун ҳам экологик муаммоларни олдини олиш ва бартараф этиш учун мактабгача ёшдаги болаларда экологик таълим- тарбия, элементар экологик билимларни бериб боришимиз муҳимдир.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларга экологик таълим-тарбия беришда қандай шакл ва воситалардан фойдаланиш тарбиячи- педагогларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳар бир тарбиячининг ўзи экология, экологик муаммолар, табиат, ҳайвонлар, ўсимликлар дунёси ҳақида аниқ билимга эга бўлсагина, болаларга тўғри экологик таълим-тарбия бериши мумкин.
БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ – ТАРБИЯ БЕРИШ МЕТОДИКАСИ.
Мактабгача ёшдаги болаларга экологик таълим – тарбия беришнинг мазмуни.
Инсоният жуда қадим замонлардан табиат билан эхтиёткорона муносабатда бўлишга интилиб келган. Сабаби, ибтидоий инсон табиатдаги барча мавжуд нарса-ходисаларни ўзи каби жонли (руҳи бор) деб ўйлаб улар билан эҳтиётлик ила муомала қилган. Қадим одам тасаввурича тоғу-тошлар, дарё-ю-кўллар, осмон жисмлари бари- бариси жонлидир. Ибтидоий одамларнинг бундай қарашлари анимизм деб юритилади. Қадимги инсонларнинг тасаввурича, бутун ҳайвонлар ва ўсимликлар олами инсоният олами билан қон- қариндошдир ва улар ўртасида ўхшашлик ва яқинликни дарахтларнинг йил фасилларига қараб ўз кўринишини ўзгартиришида ва ҳайвонларнинг одамзод сингари баъзи хатти-ҳаракатларини бажаришида кўради. Масалан, ҳайвонларнинг ўзига егулик ахтариши, болаларига ғамхўрлиги, ўзи учун эҳтиёткорлик чораларини кўриши, хавфдан огоҳ бўлиб яшашга интилиши, садоқатлилиги инсоний хатти-ҳаракатларини эслатади. Ёки дарахатларнинг йил фаслларини ҳис қилган ҳолда ҳар фаслга мос тарзда ўз кўринишини ўзгартириб туриши унинг жонлилигидан дарак бериб туради. Шунинг учун инсон имкон қадар уларни авайлашга интилади. Уларни худа-беҳуда ранжитиб қўйишдан чўчийди. Чунки, у ўзининг яшаши, турмуш кечириши, рўзғор учун зарур бўлган аксарий истемол товарларини айнан ўсимлик ва ҳайвонот оламидан олади. Шу босидан инсон
уларнинг ранжишидан ва ўзига керакли бўлган насалардан маҳрум этилишидан қаттиқ чўчийди.
Ибтидоий инсон ўз эҳтиёжларини қондирадиган нарсаларда, шунингдек, гўзал кўринишли, ёқимли, фойдали нарсаларда яхши руҳлар, аксинча, ёкимсиз, бадбўй, зарарли нарсаларда ёмон руҳлар макон кўрган деб тушунган ва шу асосда табиат предметларига муомала қилган. Шунинг учун ибтидоий инсон гуллар, дарахтлар, тоғликлар, сувликлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлган. Улардаги яхши ва ёмон руҳларга озор етказишдан кўрққан, шу кўрқув ва эҳтиёткорлик замирида аста-секин экологик тарбиянинг шартлари, кўрсатмалари ва талаблари шакллана бошланган.
Ибтидоий инсон табиатнинг ранг-баранглигига, ундаги ранглар, жилосига, шакл кўринишига, жинсига, ҳаракат-ҳолатига, овозига, миқдорига, табиатда тез-тез содир бўлиб турадиган стихияли ходисаларга эътибор берар экан, табиатнинг бойлиги ва қудратига тан берган ва унинг олдида у ожизлигини ҳис этган.
Қадимги инсон табиатдаги ҳар бир рангнинг, ҳар бир шакл кўринишининг, рақамларнинг, ҳаракат-холатнинг ўзи мазмуни, моҳияти бор деб тушуниб, уларга сиғинган. Шулар асосида табиатнинг сирлилигини тан олган.
Булардан кўринадики, экологик тарбиянинг илдизлари инсониятнинг қадим турмуш тарзига бориб тақалади. Ўша кезлардан инсонлар табиат билан эҳтиёткорона муомалада бўлишга интилишган ва буни ёш авлод онгига синдиришга ҳаракат қилишган.
Ибтидоий одам ўз ҳаётининг табиат билан чамбарчас боғлиқлигини ҳис қилгани боис, хатто оламнинг асосида ҳам тўртта табиат унсури–ер, сув, ҳаво, олов (қуёш) ётади деб айтган ва айнан шу табиат ресурсларини кўпроқ асраб-авайлашга интилган.
Хуллас, қадимги аждодларимиз табиатни жиддий кузатар экан, ундан ўзи учун фойдали кўп нарсаларни кашф этишга муваффақ бўлган. Шу кузатишлар замирида инсон табиатдан нусха кўчириб, жуда кўп бундёкорлик ишларини амалга оширган. Масалан, ари уясига қараб, кўп қаватли уйлар қура бошлаган. Қушнинг парвози самолётнинг яратилишига туртки бўлган. Қуёшга қараб лампочкалар кашф этилган ва ҳакозо. Буларнинг барчаси кузатишлар-табатни билишнинг, тушуниш ва ҳис этишнинг энг асосий воситаси эканлиги намоён этади.
Шундай экан, ҳозирги ёшлар ҳам табиат билан яқиндан ошна тутинсалар, уни жиддий кузатиб, ўрганиб борсалар хали кўй янги нарсаларни кашф қилишга мушарраф бўлишлари мумкин. Чунки табиат азалдан инсонни тўйдириб, едириб, ичириб, кийинтириб келаётган она каби ғамхўр ва меҳрибондир. У ҳалигача инсонлардан ўз саҳоватани дариғ тутмай келаётир. Бунга жавобан инсония ҳам она каби меҳрибон табиатни ҳар тамонлама асраб-авайлаши, унинг бойликларидан оқилона ва режали фойдаланиши жуда муҳимдир.
Демак, табиатни асраш ҳар кимнинг инсоний бурчидир. Табиатни асраб авайлаш қадимий аждодларимиздан меросдир. (Халқнинг экологик тарбияни амалга оширишнинг, ёшлар онгига сингдиришнинг ўз йўллари бўлган.) Бу борада ёш авлодни ҳашаротлар олами билан таништириш, уларни табиатдаги аҳамияти ва ўрнини тушунтириш орқали экологик тарбия бериш ўзига хос аҳамият касб этади.
Халқ орасида сувни, айрим жониворларни, ҳашарот, ўсимликларни асраб-авайлаш мақсадида жуда кўп табу-тақиқлар яратилган бўлиб, улардан ёшлар орасида экологик тарбия мақсадида самарали фойдаланиш мумкин.
Инсоннинг табиат билан уйғунликка даъват Қуръони Каримнинг кўплаб сураларида учрайди. Бунга «Нахл» - «Асалари» сурасидаги
хикмат, «Рахмон» сурасидаги «Ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан утган кишининг охиратдаги мукофоти жаннатдир», каби жаннат таърифи, «Шуаро» сурасидаги Нух пайғамбарнинг кемасида одамлар билан бирга ҳайвонлар ва паррандаларнинг жон сақлаб қолишлари ҳамда, «Дуохон» сурасида дўзахнинг ўртасида ўсадиган заккум дарахт гуноҳкорнинг таомидир, таърифланиши кўрсатиш мумкин.
Ҳозирги кунда Республикамизда экологик тарбияга эътибор кучаймоқда. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг XI – боб, 50-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» деб эътироф қилиниши экологик тарбиянинг муҳимлигини белгилаб беради.
Зардушт пайғамбарнинг номи билан боғлиқ бўлиб келаётган
«Авесто» нафақат диний ақидалар мажмуаси балки улуғ бир бадий- фалсафий ёдгорлик бўлиб ҳисобланади. Зардушт дунёнинг биринчи пайғамбари, биринчи шоири, файласуфи. У инсоний фаровон ҳаёт ҳақидаги поклик ва ростлик, меҳнат ва фаолият ғояларини тараннум этди. «Авесто» - ўтроқлашган ахолининг ҳаёт тарзини ҳимоя қилувчи, экин-текин, ободончиликни, каналлар қуришни, шаҳарлар барпо этишни тарғиб этувчи асардир.
Авесто эрамиздан олдинги IX асрларда яратилган. «Авесто» Зардушт ва маздонаростлик дини уламолари томонидан тўпланиб, ёзилиб бўлгач, махсус котиблар томонидан 12 минг хўкиз терисига олтин суви билан кўчирилган. У 21 наск (китоб)дан иборат бўлган. Бизга қадар бу китобнинг тўртдан бир қисми етиб келган бўлиб, у 1278 йил кўчирилган. Ёдгорликнинг бизгача етиб келган қисми 8 миллиону 300 минг камидан иборат.
Авесто мифларида чорва моллари, хусусан, от эъзозланади. Шунинг учун илохий қудрат соҳиби Ардвиссура Анахито ва Митра доим тўрт оқ от қўшилган файтун араваларда учиб юришади.
«Вендидод»да – «Мен Ахурамазданинг гиёҳлар устига ёмғирни мўл ёғдиришимнинг сабаби шуки юрт аҳлининг молларига ўт-ўланлар, озиқ-овқатлар кўпайсин, одамлар учун емиш ҳозирлашга имконият туғилсин. Буларнинг барии тирикчилик моясидир», «Авесто»да чорва моллари қаторида жумладан, хўкиз, отлар сингари кучук ҳам муқаддаслаштирилган.
«Авесто»да узоқ яйловлардаги чўпонлар ҳақида ғамхўрлик қилиб, улар учун уй-жойлар, моллар учун улкан Сарой-қуралар қурилганлиги қайд этилган. Унда ҳайвонлар зоти тозалигини сақлаш, уларни урчитиш, соғлиғини асраш бўйича қизиқарли ва ибратли маълумотлар тадбирлар ҳақида мулохазалар мавжуд.
«Авесто»да деҳқончилик энг олий жаноб касб сифатида таърифланади, деҳқонлар эъзозланади. Арувиссура Анахито
«Яйловларнинг хамиша хуррам, яшнаб туриши зироатларнинг серҳосил бўлиши учун дарёларнинг мудом сероб, тўлиб-тошиб оқиб туришини таъминлайман» дейди Зардушт. «Ўз вақтида ерда тоза уруғ сепмоқ 10 минг ибодатдан, ҳар қандай қурбонликдан афзал» дейилади. Китобда боғу-роғлар барпо этишга даъват қилинади. У диндорларга: «Қум саҳросини ўз меҳнати билан серҳосил ерга айлантирган одам комил диндордир. Дашту саҳрода 10 йил таркидунё қилиб юрган одамдан кўра ўша чўлга бир туп кўчат ўтқазиб, кўкартирган инсон афзалдир» дейиш керак..
«Вандидод»нинг 5 бобида шамол, ҳайвон. парранда, паша орқали турли касалликлар тарқалиши қайт этилган. Касаллик тарқатадиган ҳайвон ва хашаротларни йўқотишга даъват этилган холда «Авесто»да уй жониворларини эҳтиёт қилишга чақириш кучли бўлган. «Вандидод»да «Бир уй итини ўлдирган киши 10000 барсум, 10000 руҳиятни тетиклаштирадиган ўсимлик барги жарима бериши лозим. Шунингдек, у 1000 та эчкиэмар, 1000 та сув қўнғизи, касал тарқатувчи пашшани ўлдириб гуноҳини ювиш лозим бўлган». Уй
ҳайвонларидан мушук ва итларни боқиш қоидасига риоя қилишмаслик, уларнинг бемаҳал ўлимга сабаб бўлмаслик уқтирилган.
Ахриман юборган қурт, паша ва бошқа ҳашоротлар, ёмон ҳаво касалликларини асосий манба дейилади. Унда 9999 касалликни пайдо қилган дейилади.
Хуллас, экологик тарбия инсоният ижтимоий ва маънавий тарақиётимиз ҳар бир босқичида ўзига хос тарзда амалга оширилган.
Ўтмишнинг буюк мутафаккирлари Абу Райҳон Беруний, З.М.Бобур, Алишер Навоий, Абу Али Ибн Сино, Маҳмуд Аз- Замаҳшарий, Амир Темур ва бошқалар табиатни асраш, унинг меҳр кўзи билан қарашини қайта-қайта уқтирганлар.
Ўтмишда экологик маданият Марказий Осиё ҳудудида туб халқлари онгида тўла мужассам бўлган. Халқимизнинг она табиатга меҳр-муҳаббати: «сувга берган савоб», «сувли эл бой эл, сувсиз эл ҳоли вой эл», «қушларни ўлдирма қарғайди», «тавоқда овқат қолдирма, еб қўй, савоб бўлади», «кечаси бутун нонни синдирма, маккага боради» каби хикматларида ёрқин ифодаланади.
Абу Али Ибн Сино (980-1037) Йирик энциклопедист олим сифатида 450дан илмий асар ёзган. Унинг «Тиббиёт қонунлари» шоҳ асари тиббиёт илмининг қомуси бўлиб, ўрта аср тиббиёт илми тарқалишининг олий чўққиси ҳисобланади.
Ибн Синонинг «Китоб аш-шифо» яъни «Даволаш китоби»да материя, фазо, вақт, борлиқ каби фалсафий тушунчалар, шунингдек, Киме, ботаника, зоология, гиология, астрономия, психология каби фанлар ҳақида фикрлар баён этилган.
Ибн Синонинг Ер юзининг даврлар ўтиши билан ўзгариб бориши, зилзилаларнинг бўлиши каби турли табиий жараёнлар ҳақидаги фикрлари гиология илмининг ривожланишига катта таъсир қилади.
Шунингдек, асарда йил фаслларининг табиати ва ундаги ўзгаришлари, ҳавонинг табии холатига зид бўлган ёмон ўзгаришларнинг таъсири, айрим касалликлар ва уларни даволаш учун ишлатиладиган сода ва мураккаб дориларга оид қатор тавсияномалар берган.
Абу Райхон Беруний (973-1048) коинот ҳодисаларни тараққиёт қонунлари билан, нарса ва ходисаларнинг ўзаро таъсири билан тушунтиришга уринади. Унингча, инсон табиат қоидаларига риоя қилган ҳолда борлиқни илмий равишда тўғри ўргана олади.
Беруний баъзи табиий-илмий масаларда табиат ҳаётидаги диолектикани топишга харакат қилади ва шу зайлда, умумий шаклда бўлса ҳам, кейинги даврлардаги табиатшунос олимларга баъзи муҳим илмий ютуқларга эришиш учун йўл кўрсатиб беради. Ерда ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаши учун зарур имкониятлар чеклидир. Лекин, ўсимлик ва ҳайвонлар чексиз кўпайишга интилади ва шу мақсадда курашади. Экин ва насл қолдириш билан дунё тўлиб бораверади деган фикр юритилади.
Агар ер юзини бир хил дарахт ёки бир хил ҳайвон қоплай олса, бу ҳолга ҳайвоннинг кўпайишига ҳам, дарахт ўсишига ҳам ўрин қолмайди. Боғбон ҳам шунинг учун дарахтнинг мева берадиган шохларини қолдириб, кераксизини кесиб ташлайди. Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўла туриб, ишламай, асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайди.
Табиат ҳам шундай иш қилади. Лекин табиат яхшини ёмондан айирмасдан, ҳаммасига бир хил таъсир қилиш йўли билан дарахт баргларини мевасини бузиб, мева қилишдан қолдириб қуритади.
Берунийнинг «Сайдана», «Минероогия», «Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар» асарларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик хусусиятлари, уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилади. Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида
Эроннинг тропик ҳайвонот дунёсини баён этган. Ушбу асарда ўсимлик ва ҳайвонларнинг ташқи муҳит билан алоқаси, уларнинг хулқ-атвори йил фаслларининг ўзгариши билан боғлиқ равишда ўзгариши, совуқ келса, чумолиларнинг уясига бекиниб олиши, қушларнинг тоғдан текисликларга тушиши ва ҳакозолар ифода этилади.
Беруний ёшлик даврларидан табиат шайдоси бўлган. Ер қиёфаси ўзгариши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсир этишини, қумни ковлаб, унинг орасидан чиғаноқни топиш мумкин дейди. Сабаби, бу қумлар қачонлардир Оксан туби бўлган деган хулосага келади у.
Заҳириддин Мухаммад Бобур (1483-1530) нафақат шоир, балки подшоҳ, тарихчи, машшоқ, овчи, боғбон, сайёх ва табиатшунос ҳам бўлган.
«Бобурнома» - Бобурнинг энг йирик асаридир. Асарда Бобурнинг кўрган-кечирганлари, юрган жойларининг табиати, бойлиги, одамлари, урф-одатлари, ҳайвоноти, ўсимликлари тасвирланган. Асар муҳим атамалар ва топонамик манбаларга бой. Бобур ҳар бир худудни маълум бир тартибда тасвирлайди. Аввало жойнинг географик ўрни сўнгра қайси иқлимга мансублиги, хар хил шифобахш жойлари, ўсимлик, қазилмалари, ҳайвоноти ва ахолиси берилади.
Бобур табиатдаги баъзи ходисаларни тасвирлаганда уларни мутлақо мўжизаларга боғламайди.
Бобур ажойиб гиоботаник бўлган. У ўсимликларни хосиятлари, аҳамиятини таърифлаганки, боғбон ёки асл табиатшунос бунинг уддасидан чиқа олади.
Бобур овга жуда қизиқар эди. У Ўрта Осиё, Авғонистон, Хуросон ва Хиндистондаги ҳайвонларни батафсил баён этган. Унингча: ўша даврларда Фарғона водийсида антилоплар, тоғ қўйлари
ва йирик йиртқич қушлар, Самарқандда эса жайронлар, Бухоро антилопи, тоғ эчкилари, какликлар ва бошқа ҳайвонлар кўп бўлган.
У Хиндистон ҳайвонларидан фил, каркидон, маймунлар, дарахтларда яшовчи калахара илинувчиларини батафсил баён этган.
Қушлардан эса, Тустовуқлар, тўтиқушлар, булбуллар, сувда яшовчи лайлак, ғоз, ўрдак, йирик сут эмизувчи ҳайвонлардан бегимот, сув тўнғизи кабилар келтирилади.
Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-1144) ўзининг «Китоб ал-Жибол ва-л-анкина ва-л-мийоҳ» (Тоғлар, жойлар ва сувлар ҳақида китоб) номли асарларида жўғрофий жойлар, тоғлар, денгизларнинг қиммат баҳо маълумотлар келтирилган.
Аз-Замахшарий табиатни севган. У инсон экологияси, табиат ҳақида кўп фикрлар баён этган. Масалан:
Қушнинг қанотидаги кичик патлари, катта патларига мададкордир.
Еру заминнинг кўркамлиги олимлар билан
Такаббурлик-довул ичидаги шамол.
Амир Темур (1336-1405) нинг табиат бойликларини авайлаш, кўпайтириш тўғрисидаги ғамхўрлиги соҳибқирон ташаббуси ва сай харакати эвазига Самарқанд яқинида барпо этилган 14 та боғ мисолида намоён бўлади.
А.Темур умр бўйи ободончилик ишлари билан банд бўлган. Қадами етган жойларда боғ-бўстонлар, йўллар, гўзал гўшалар барпо этган. У: «Бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим», - дейди.
«Кимки Бирон саҳрони обод қилса ёки бирон боғ кўкартирса биринчи ўннинг ундан хеч нарса олманглар» деб уқтиради у.
Журжоний табиатдаги ҳеч бир ходиса сабабсиз келиб чиқмайди, деб таъкидлайди. Ҳамма мавжуд ашёдаги бутун харакат ва ўзгаришлар фақат макон ва замондагина рўй бериши эътироф этади.
Журжоний дунёқарашига хос хусусий бутун борлиқни бир-бирига қонуний равишда боғланган бўлакчалардан иборат ягона тана сифатида таърифлашдир. Унинг фикрича, моддий дунёни ташкил этган нарсалар асосида тўрт унсур, яъни, олов, ҳаво, сув ва тупроқ етади. У унсурдан иборат бошқа жисмлар, яъни, металлар, ўсимликлар, ҳайвонлар эса юқорида айтилган тўрт унсурнинг бир- бирлари билан хосиласи сифатида келиб чиққандир. Тўрт унсур доимо харакатда эканлигидан ўзгарувчан бўлиб, бири иккинчисига айланиб қолиши мумкин, ҳаво сувга, сув тупроққа ва хаказо.
Буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий (782-847) нинг «Китоб сурат ал-арз» деган асарида дунё океанлари, қуруқликдаги қитъалар, қутб экваторлар, гуллар, тоғлар, дарахтлар, денгизлар, ўрмонлар, ўсимликлар, ҳавонот дунёси ва бошқа табиий ресурслар – Ернинг асосий бойликлари ҳақида маълумот келтирган. У шундай ёзади:
«билинг-ки дунёнинг кўзлари ёшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади. Одамлар дарёдан меҳрингизни дариғ тутманглар».
Абу Наср Форобий (870-950) илмий фалсафий мероси нихоятда бой. Унинг 180 дан ортиқ асарлари бизгача етиб келган. Бу асарлар бир неча гуруҳларга бўлинади. Шулардан 11-гуруҳга Форобийнинг табиатшунослик илми, амалий, фаолият масалаларига оид асарлар киритилади. Табиатшуносликка оид «Одам аъзоларининг тузилиши» (Рисолат фи-аъзо ал-инсон), «Ҳайвонлар аъзолари ва уларнинг вазифалари ҳақида» каби асарларида одам ва ҳайвонлар айрим аъзоларининг тузилиши, хусусиятлари ва вазифалари ҳақида, уларнинг ўҳшашликлари ва фарқлари келтирилиши билан бирга асосий анатомик-физиологик тушунчалар берилган.
Форобий табиат ва инсон қўли билан яратиладиган сунъий нарсаларни ажратган. У табиий нарсалар табиат томонидан яратилган. Инсон танлаш ҳатто табиатга кўрсатиладиган бошқа таъсирларни атрофлича баҳолаган.
Аксарият мутафаккирлар ўз асарларида табиат гўзалликларини мадҳ этишга эътиборларини қаратганлар ва инсонларни уни қадрлашга ундаганлар.
Ёшларни табиат элементлари воситасида тарбиялаш энг аввало, ғарбдаги илғор педагогларнинг тарихидан бошланди.
Л.А.Коменский (1592-1670) чех педагоги. У тарбия туфайли ҳар қандай болани инсон қилиб етиштириш мумкин деб таъкидлаган. Биринчи бўлиб, у тарбияни табиат билан уйғунлаштириш ғоясини, яъни умумий қонуниятларига таяниш ғоясини илгари сурди.
Коменский табиатга монандлик тамойилини табиат билан инсон ривожланишидаги муштараклик борлигини аниқлаб, инсон топишининг даврларини характерлаб, улар орасида 6 ой давом этадиган дастлабки даврга алоҳида аҳамият беради. Унинг «Оналар мактаби» асари мактабгача тарбия ёшига оид дунёда биринчи дастур ва қўлланма муҳаббат, табиатни севиш, озодалик, хушмуомалалик каби фазилатларни тарбиялаш соҳасидаги тавсиялари қимматлидир.
Коменский мактабгача тарбия ёшидаги болалар эгаллаши зарур бўлган атроф-муҳит ҳақидаги, табиат ҳақидаги оддий билимларнинг кенг доирасини батафсил чизиб берди. Унинг фикрича 7 яшар бола олов, ҳаво, сув, ер, ёмғир, қор, муз, темир, қўрғошинлар нима эканлигини билиши, Қуёш ва Ой, юлдузларни фарқлай олиши, қайси пайтда кунлар узун, қисқа бўлишини билиши керак.
Коменскийнинг педагогика, таълим-тарбия, табиат, илоҳиётга оид 250 дан ортиқ асари бор (Буюк дидактика (1632й.), Оналар мактаби (1632й.), Пансофия мактаби (1651й.), Яхши ташкил этилган мактаб қонуниятлари).
Жан Жарк Руссо (1712-1778) таълим-тарбия соҳасида ўзига хос назария яратган. Унинг фикрича. тарбиянинг асосий мақсади, меҳнатсевар кишиларни етиштиришдир.
Руссонинг педагогик асарларида, айниқса унинг «Эмиль унинг тарбия тўғрисида» деган романида ёшларни тарбиялашда табиатнинг роли атрофлича ёритилган. У ушбу асарида болаларни меҳнатга тайёрлаш зарурлиги ҳақидаги фикрни айтиб ёшларни тарбиялашда жисмоний, ақлий ва аҳлоқий тарбиянинг аҳамиятини, табиат билан мулоқотда бўлишининг аҳамиятини таъкидлайди.
М.Монтессори (1870-1952) атоқли италиялик психиатор, врач- педагог ақлий тарбия ўрнига, туйғу органларини тарбиялашни биринчи ўринга қўйди.
Ф.Фредель (1782-1852) немис педагоги, ўзининг мактабгача тарбия назарияси билан катта донг таратган. У бола тарбиясида табиатга уйғунлик принципларини кашф қилиб, бунда болалардаги илоҳий руҳини аниқлашдан иборат, деб биларди. Унинг фикрича, тарбия инсонга табиат инъон этган нарсага ҳеч нарса қўшилмайди, балки унда бўлган ҳислатларни ривожлантиради, холос.
У болаларнинг табиат ҳақидаги билимларини ошириб боришда тарбиячининг ролига, меҳнат таълимотига катта аҳамият берди.
Рус педагоглари.
В.Одоевский (1804-1869) болалар ёзувчиси. «Болаларга илк бор маъсулият бериш даврида қўлланилган педагогик усуллар ҳақидаги тажриба» асарида болалар тарбиясида табиатдан фойдаланиш методини берди. В.Ф.Одоевский тарбиялаш учун ботаникага мурожаат қилади.
В.Г.Белинский (1828-1848) файласуф, педагог – баъзи тарбиячиларни, мутахассисларни, бола тарбиясида табиат воситаларидан ҳам фойдаланаётганликларини қаттиқ танқид қилди.
А.И.Герцен (1812-1870) ёзувчи педагогнинг «Болалар билан суҳбат», «Табиатни ўрганиш ҳақида хат» асарларида болаларни тарбиялашда аҳлоқий, ақлий тарбиянинг роли катта эканлигини таъкидлаб, табиат воситасидан фойдаланишни алоҳида уқтиради.
К.Д.Ушинский (1824-1870) мактабгача тарбия ёшдаги болалар билан ишлашда табиат билан таништиришга, эстетик ва аҳлоқий тарбияга катта ўрин ажратди. У ёшларни тарбиялашда табиат гўзаллигига юксак баҳо берди. Табиат гўзаллигидан фойдаланишни ортириш йўлларини кўрсатди. У болалардаги кузатиш қобилиятини ошириш, фикрлаш, атрофдаги хоналарни пайқаш билиш руҳида тарбиялаш кераклигини уқтиради.
Е.И.Тихеева (1867-1943) педагог - услубчи болаларни тарбиялашда табиат воситаларидан фойдаланиш кераклигини айтиб, шаҳарларда табиат билан таништириш учун имкониятлар йўқлигидан қаттиқ хафа бўлади. Бунинг учун болалар ёнида, албатта боғча майдончалари бўлиши кераклигини уқтиради. Экскурсиялар уюштириш кераклигини, унинг болаларни табиат билан таништиришдаги ролини, шаҳарларда музей, кўргазмаларга олиб бориш билан қайд этади.
Мактабгача ёшдаги болаларни табиат билан таништириш, уларда теварак атрофга тўғри муносабатларда бўлиш масалалари билан жуда кўп олимлар ва педагоглар шуғалланганлар, лекин болаларга экологик тарбия бериш доимо долзарб бўлиб келган.
Атроф-муҳитнинг одам саломатлигига таъсири сиёсат, иқтисод, янги технологиялар, аҳоли, жамиятнинг умумий маданияти ва экологик онгининг пишиб етилиши билан боғлиқ. Экологик фожеалар одамларнинг нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Экология соҳасидаги холат сиёсат соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Орол денгизи фожеаси бунга яққол мисолдир. Умуман, одамлардаги касалликларнинг 85% сифатсиз сувни истеъмол қилишдан келиб чиқаётгани маълум.
Шунингдек одамларнинг саломатлиги учун тупроқ қатламининг ифлосланиши (пестицидлар. гербицидлар, радиоактив моддалар, оғир
токсик металлар), радиациянинг юқори даражада бўлиши (цезий, странций, йод ва ҳаказо нуклидлар) организмга радиация ҳаво ичимлик суви, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари (сут, гўшт маҳсулотлари) орқали ўтади.
Юқоридан кўриниб турибдики жамият олдида аҳолининг экологик онгини шакллантириш каби вазифа турибди. Ахолии экологик онгни шакллантириш экологик таълим-тарбия каби мураккаб комплекс вазифаларни ўз ичига олади.
Экологик онгни шакллантиришда аввало, ёшларни экологик билимлар билан кўроллантириш керак. Бу вазифани мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб тузим асосида ташвиқот қилиш керак.
Ҳозир Республикамизда 20 дан ортиқ қўриқланадиган масканлар бор. Уларнинг умумий майдони 450 минг гектарга яқин. Ҳайвонларни ҳисобга олувчи 40 дан ортиқ ов хўжаликлари, 400 дан ортиқ табиий обидалар, 9 та қўриқхона, 1 миллий боғ, бир неча питомниклар давлат назоратидадир.
Республикамизда Юнесконинг инсон ва биосфера халқаро дастури бўйича иш кўрувчи Ўзбекмиллий комитети (1992й.)
«Биоэкосан» Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг 178-сон буйруғига асосан 28.08.1995 йилда экология ва табиатшунослик маркази қошида ташкил этилган, 1995 йил 31 июль қарорига биноан Юнесеф-экосан «АСПЕРА» дастури, 1995 йилнинг охирида ўзбек- голланд қўшма ташкилоти яъни «ЭКОЛОТ» таъсис этилганлиги бунга мисолдир.
«ЭКОСАН»нинг бўлимларида жамоатчилик асосида «Экохабар» ахборот-маркази экологик маълумотларни тарқатиб турибди. Унинг бошчилигида республикага газета ва журналлардаги экологик хабарлар, телевидинияда эса ҳар ойда «Табиат ва экология» ва
«Саломатлик экологияси» каби кўрсатувлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилган
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси»да Республиканинг ер, сув, ўрмон ва ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини мухофаза қилиш қонуни билан кафолатланганлиги қайд қилинган. Шу боис экологик таълим- тарбия бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб муаммоларидан бирига айланди. Экологик таълим-тарбия ҳам таълимнинг барча бўғинларида, шу жумладан мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилиши зарур жараёнлардан саналади.
Инсон хўжалик фаолиятининг салбий таъсири натижасида ер юзида ҳайвонот оламининг миқдори ҳамда турлари сонининг камайиши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳайвонлар асосан жадал ов қилиш, балиқчилик, яшаш шароитининг ёмонлашуви, ўрмонларнинг катта майдонлари қирилиб кетаётганлиги, сув ва ҳавонинг ифлосланиши ва бошқа омиллар таъсирида йўқолиб кетмоқда. 2000 йилда сут эмизувчилардан 106 тури, қушларнинг 150 тури йўқолган. Ҳозирда таҳминан 1000 та ҳайвонлар турининг йўқолиш хавфи бор.
Болалар қалбида табиатга муҳаббат қанчалик эрта уйғотилса, уларнинг табиат билан боғланишлари шунчалик узвийлашади. Бола табиатга эрта меҳр қўяди. Бу шубҳасиз, Тарбиячилар ва катталарнинг фаолияти билан чамбарчас боғланган бўлиб, инсонни ўраб олган оламнинг мураккаблигини англашларига, табиат инсон турмуш тарзига таъсир этувчи восита эканлигини тушунишларига, бугунимиз ва эртамиз учун нақадар муҳимлигини билиб олишларини ёрдам беради.
Қизил китоб - бу йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган, йўқолиб бораётган, камёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондини сақлаб қолиш мақсадида ташкил тилган маълумотлар рўйхати (реестри). 1940 йил Халқаро табиатни
қўриқлаш иттифоқчи «ҳалқаро қизил китоб»га маълумотлар тўплай бошлайди ва 1966 йил «Қизил китоб фактлари» номи билан чоп этилган. 1983 йил рус тилида 2 жилдда Ўзбекистон, 1988 йил Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ининг 1 жилди.
«Ўсимликлар» ўзбек тилида чоп этилди. Унга кейинги 14 йил ичида йўқолиш арафасида турган 138 ўсимлик тури киритилган бўлиб, уларнинг сони 163-301 тага етган.
«Қизил китоб»да ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳар бир турининг номи, қайси оилага мансублиги ва қисқача таърифи, тарқалиши ҳақида маълумотлар келтирилган. Табиий шароитда кўпайиш йўллари ва ниҳоят муҳофаза қилиш чора тадбирлари ҳақида маълумотлар баён этилган. Шундай қилиб «Қизил китоб»нинг моҳияти шундаки, улар набодот ва ҳайвонот оламининг ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар ҳақида маълумот берувчи хужжатдир.
Ўзбекистон ҳайвонот ва Усимлик оламининг хилма-хиллиги ҳамда бойлиги билан ажралиб туради.
Республикамизда 650дан ортиқ умумртқали ҳайвонлар; сут эмизувчиларнинг 99 тури;, қушларнинг 410 тури, судралиб юрувчиларнинг 57 тури; сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг 3 тури; ёввойи юқори гули ўсимликларнинг 4000 тури мавжуд. Инсоннинг меҳнат фаолияти: кўплаб турли ҳайвонларни ов қилиш, доривор ва хушманзара ўсимликларни илдизи билан йиғиб олиш, янги ерларни ўзлаштириш, бетартиб мол боқиш натижасида уларнинг кўплаб турлари йўқолиб кетмоқда. Баъзиларини энди амалий жихатдан тиклаб бўлмайди: турон йўлбарси, сиртлон, хачир, ўсимликлардан: Коровин ширачи, Ўрта Осиё ноки, йўқолиш арафасида турган қуш ва ҳайвон турларига Ўрта Осиё қоплони, йўл-йўл гелна, Устюрт қўйи, қора лайлак, шипун оққуши, эфа, астрагул, қизқиш астрагул, оддий анор, марварак, Угом бодоми, Оманиш ва Пском пиёзлари, Микел,
Туберген, Фостер лоласи, сариқ ширач, ёввойи анжирларни кўрсатиш мумкин.
Йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлаб қолиш ва уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида Республикамизда «Қизил китоб»ларига (1 том 1983 йил, 2 том 1984 йил) сут эмизувчилардан 22 тури, қушлардан 31 тури, судралиб юрувчилардан 5 тури, балиқлардан 5 тури, юқори гулли ўсимликлардан 163 тури киритилган.
1994 йили Ўзбекитон экологик таълим концепцияси қабул қилинган. Унинг асосий мақсади, узлуксиз таълимнинг ҳамма босқичларида экологик таълимнинг амалга оширишдан иборатдир.
Экология фанининг асосий мақсади. Ер шарини, ундаги биологик ранг-барангликни, энг муҳими, инсонни сақлаб қолиш. Демак, экология фанининг асосий предмети – инсон. Атроф-муҳит билан инсон ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фанга «экология» дейилади. Содда қилиб айтганда, экология ўсимлик ўсимлик, ҳайвон билан ҳайвон, ҳайвон билан ўсимлик, ҳайвон-ўсимлик-инсон, инсон билан инсон, нарсалар, предметлар ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фан. Экология фани турли-туман йўналишга эга: илмий, иқтисодий, ҳуқуқий, техник, фалсафий, эстетик, педагогик, сиёсий, психологик, гигиеник ва ҳоказо.
Жамият ва табиат ўртасида ўзаро пайдо бўлган янги экологик ғояларни онгли равишда англаб, уларни илмий жихатдан хал этиш усуллари экологик фикрлаш деб аталади.
Экологик таълим концепциясининг мақсад ва тамойиллари.
Атроф-муҳит соҳасидаги таълим аҳолини табиатга нисбатан онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш учун зарур.
Одамлар XXI аср ва ундан кейин пайдо бўладиган экология муаммолари ҳис этмоғи, уларни хал этиш ва олдини олиш учун зарур
назарий ва амалий билим, малака, кўникмаларни эгаллаш имкониятига эга бўлмоқлари лозим.
Бундай экологик таълим дастури атроф-муҳитнинг ифлосланишини ўрганиш билан чекланмаслиги керак. Келажакда пайдо бўладиган экологик муаммоларнинг келиб чиқиш механизмини ҳам ҳозирданоқ таълим-тарбия тизимига сингдириб, уларни ёшларга ўргатишнинг шакл ва метоларини ишлаб чиқиш зарур.
Экологик таълимнинг бош мақсади – аҳолининг барча қатламларида жумладан, мактаб ўқувчиларида атроф-муҳитга, уни асраш муаммоларига онгли муносаабтни шакллантиришдан иборат. Бунинг учун ахолининг барча қатламлари экологияга оид давлат талаблари даражасида билим эгаллашлари, етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари керак.
Узлуксиз экологик таълим дастури. Узлуксиз экологик таълим қуйидагича бўлмоғи зарур: оилада-боғчада экологик таълим – мактабда - академик-лицей ва касб-ҳунар коллежларида экологик таълим - олий ўқув юртида экологик таълим - олий таълимдан кейинги кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида экологик таълим – мактаб ва аудиториядан ташқари вақтлардаги экологик таълим, ахолининг катта ёшдаги қатламларини экологик руҳда тарбиялаш, шахс комолотини юксалтирувчи экологик таълим.
Мақсад. Ўсиб келаётган ёш-авлодда атроф-мухитга нисбатан жамиятнинг бош мулки сифатида, умуминсоний қадриятлар, юксак онг, аҳлоқ, этиқод тамойиллари ҳамда маданийлашган жамиятнинг ҳуқуқий меъёрлари асосида маъсулиятли муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш.
Дастурни амалга ошириш йўллари:
Оилада экологик таълим. Бу босқичда ота-оналарда экологик таълим шаклланган бўлиши ва улар болаларга табиат билан қандай муносабатда бўлиш ҳақида тарбия бериш, яхши ибрат кўрсатишлари
зарур. Бола ҳайвон, ўсимлик, инсонлар билан қандай мулоқотга киришини ўз ота-онасидан ўрганади. Чунки ота-она бола учун асосий таянч ва намуна. Ота-оналар болалар билан ибратли экологик ғоялар ҳақида суҳбатлар олиб боришлари зарур. Экология соҳасида олиб бориладиган оммавий ташкилот ишларга қатнашишларида кўмаклашишлари лозим. Шу сабабли оилада экологик таълим-тарбия асосларини яхши ташкил этиш керак бўлади.
Оилада экотаълим босқичида «Шахснинг экологик тарбия асослари» курси ўрганилади. Оммавий ахборот воситалари ёрдамида ота-оналар учун махсус экотарбия йўлга қўйилади. Газета журналларда ота-оналар учун махсус тавсияномалар бериб борилмоғи зарур. Оилада экологик таълим-тарбия яхшилашда маҳалла муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллада ота-оналар билан ҳамкорликда турли йўналишдаги оммавий-ташкилий ишларни йўлга қуйиш лозим. Маҳаллада экологик оила, экологик инсон мавзусида суҳбатлар, баҳслар ўтказиш, экологик оила кўрик танловини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Боғчада экологик тарбия. Боғча болаларига экологик таълим- тарбиянинг оддий элементлари берилади. Боғчалар болалар атроф- муҳит билан қандай мулоқотда бўлишлари зарурлигини, иссиқ-совуқ, ёруғлик-қоронғулик, кеча-кундуз, ёмғир-қорни. яхшилик-ёмонликни, қушлар, ҳайвонлар, ўсимликларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни билишлари, табиатдаги рангларни танишлари лозим.
Боғчадаги экотарбия ва ўқитиш дастурининг «Табиат билан танишув» бўлимига экологик элементларини, катталар гуруҳи дастурига эса «Бошланғич экологик» таълими элементлари киритилади.
мазкур муаммо бўйича мактаб ёшигача болалар
муассасаларининг таълим-тарбия жараёнида мактаблар билан боғланган холда ишлаши учун шакл ва усуллар, таълим мазмунини
очиб берувчи дастурлар, тавсия ва қўлланмалар, ўқув дидактик материаллари ишлаб чиқилади;
ўрта ва олий педагогик ўқув юртлари дастурига «Мактаб
ёшигача болаларнинг экологик тарбияси» бўлими киритилиб, семинарлар, конференциялар, кенгашлар, педагогик кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари жорий этилади.
Ўзбекистонда фанлар академияси қошида иш олиб борган Ботаника, Зоология, паразитология институтлари олимлари илмий ишлар олиб борганлар ва бормоқдалар.
Д.А.Каликоровнинг дастлабки ишлари Ўрта Осиёнинг кемирувчиларини ўрганишга қаратилган эди.
Ўзбекистон Ф.Анинг Зоология ва паразитология институти фаолияти 1950 йили биология фанлари бўлими таркибида ташкил этилган.
1950 йилдан бошлаб институтда инсонлар таъсирида ҳайвонларнинг тарқалиши ҳамда таркибий ўзгаришлари, шунингдек паразит бўғимоёқлилар, гельминт ва оддий организмлар ҳаёт даври ва севазия йўлларини ўрганишда батафсил тадқиқотлар ўтказилди.
Ўзбекистон ФАнинг академиклари Т.З.Зохидовлар, А.М.Муҳаммадиев, В.В.Яхонтов, М.А.Султонов, Р.О.Олимжонов кабилар Ўзбекистонда зоология тадқиқотларининг ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшганлар. Улар ўзлари шогирдлари билан йирик монографиялар: М.А.Султонов «Ўзбекистон қушларининг гельминтлари» (1963), В.В.Яхонтовнинг «Хашаротлар экологияси» (1963), Т.З,Зохидовнинг «Қизилқум чўлининг биоценозлари» (1971) каби асарларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ҳашаротлар ёки энтомология лабораторияси 1950 йил ташкил этилган. Унга таниқли олимлардан А.Н.Лужецкий (50-53 йил), Ўзбекистон ФА мухбир аъзолари Р.О.Олимжонов (1958-1970),
биология фанлари номзоди О.Г.Давлетшина (1971-1983) ва Н.Э.Эргашев (1981-1985)лар раҳбарлик қилганлар.
Лабораториянинг асосий илмий йўналишлари қуйидагилардан иборат. Ўзбекистонда учрайдиган зарурли ва фойдали бўғимоёқлиларни сақлаш, уларнинг аҳамияти, ўсимликларни зараркунандалардан химоя қилишда физиологик-биокимёвий, токсикологик омилларга асосланган холда илмий иш олиб бориш:
Қарши чўлини ўрганиш натижасида Д.Кашкаров, А.Зокиров, А.Петровалар биргаликда «Қарши чўлининг умуртқали ҳайвонлар экологияси»ни яратдилар. Бу асарда сут эмизувчи ҳайвонларнинг таркиби, тарқалиши, экологияси ва улардан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган.
1963-66 йилларда Нурота тоғининг ҳайвонот дунёсини ўрганиш вазифаси қўйилди олимлар олдида Қизилқум ҳайвонот дунёсининг Нурота тоғининг ҳайвонот дунёсига таъсирини ўрганиш муаммоси турарди. Натижада Ҳ.С.Солиҳбоев, О.П.Богданов, Т.А.Паленко, С.Т.Тубайдумина, Г.И.Ишунин, Д.Ю.Каликоров, Н.Зокировлар илмий ишлари натижасида «Нурота тоғи умуртқали ҳайвонлари экологияси» (1970) номли асар яратилди.
1966 йил Т.Зохидов ва Г.С.Султоновлар ташаббуси билан сут эмизувчиларни ўрганиш илмий ижодхонаси ташкил қилинган. Улар Ўзбекистонда овланадиган камёб ҳайвонлар экосистемасини ўргандилар.
Хулоса қилиб айтганда, Республикамиздаги экологик таназзулнинг олдини олиш учун халқимиз орасида қадимдан маълум бўлган экологик маданиятни тиклашимиз, тарихни яхшилаб, ўрганишимиз ундан фойдаланшимиз имкониятларини қидириб топишимиз керак.
2000 йил Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабгача таълим муассасаси учун «Болажон» дастури қабул қилинган.
«Болажон» дастури 3 китобдан иборат:
«Болажон» дастури.
«Болажон» дастури бўйича методик қўлланма
«Болангиз мактабга тайёрми?»
Дастурда кўрсатилишича, мактабгача ёшдаги болалар учун табиатга оид билимлар мазмунининг асосини уларни ўраб турган табиат, яъни ўсимлик ва ҳайвонлар, буюмлар, турли хил ходисалар, фаслллар, табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги илк тушунчалр бериш ташкил этади.
Дастурда мактабгача ёш руҳий холати, дунёқараши инобатга олинган ҳолда, уларга бериладиган экологик билим ва экологик тарбия қуйидаги ёш босқичларига кўра тақсимланади:
1. Илк ёш даврида (1-2 ёш) болаларнинг атрофдаги ҳайвон ва ўсимликларнинг номини билишига, уларда ўсимлик ва ҳайвонларга нисбатан қизиқищ уйғотиш; жониворларга меҳр билан муносабатда бўлишга одатлантириш; сув, ёмғир, қор, иссиқ ва совуқ ҳаво ҳақида тушунча бериш орқали тасаввур уйғотиш асосий вазифадир.
«Болажон» дастурида табиат билан таништириш машғулотлари кичик гуруҳдан бошлаб ўтказилади.
Кичик ёш болаларга табиат ҳақидаги дастлабки тушунчалар беришда хашаротлардан капалак, чумоли билан таништирилади. Уларнинг номларини тўғри айтишга ўргатилади, болаларни истироҳат боғларига, экинзор, сув бўйларига сайрга олиб чиқиб, хашаротларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатилади.
Ўрта ёш (4-5 ёш)да бола ғоят серҳаракат, тиришқоқ ва тиниб- тинчимас бўлади. Болаларнинг бойлигини ошириш мақсадида уларга (ҳикоя, эртак, топишмоқлардан) мунтазам равишда ўқиб бериш, айрим сўзлар маъносини изоҳлаб бериш зарур.
Бу ёшда болаларга табиат ва уни асраш зарурати ҳақида маълумот берилади, жумладан, хона гулларини авайлаб парвариш
қилиш, уй ҳайвонларига озор етказмаслик, уларга ғамхўрлик қилиш каби. Шунингдек, ҳашаротлардан чумоли, тиллақўнғиз, капалак, арии, номларини билиш, улар ҳақидаги тассавурга эга бўлиш (учиши, овоз чиқариши), ҳамда уларга нисбатан меҳрибонлик ҳисси тарбияланади.
Мактабгача катта (5-6) ёшдаги болаларга теварак-атроф ва табиат ходисалари ҳақида (Ер, осмон, қуёш, ой, сув, булут, туман, қор, чақмоқ ва хоказо) тасаввур ҳосил қилинади.
Мактабгача тайёрлов (6-7 ёш) даврида болалар эндиликда ҳашаротлар ҳақидаги суратларга қараб хикоя қилиб бера оладиган бўладилар (Масалан, Гулханийнинг «Мушук ва чумоли» хикоялари).
Дастурда болаларни теварак-атроф билан таништириш, уларга экологик билим бериш, экологик маданиятини шакллантириш масаласи мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий, маънавий ва жисмоний ривожланишига хизмат қиладиган мақсадли йўналишлардан бири сифатида танланиб, у давлат талабларида қайд қилинган давлат кўрсаткичларига мувофиқ холда ёш авлоднинг ҳар томонлама ривожланиш кўрсаткичларига мос тарзда юелгилаб кўрсатилган.
Дастурда белгиланган барча тадбирлар болаларнинг шахсий психологик ривожланиш кўрсаткичларига тўла мос келади. Унда болаларнинг интеллетуал (ақлий) ривожланиши тўлиқ инобатга олинган. Дастурда болаларни теварак-атроф билан таништириш жараёнида уларнинг ақлий фаолиятини ўстириш ва бунинг учун турли машғулотлар тўказиш, уларнинг турли, режалари бўйича тавсиялар берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |