Секьюритизация субъектлари ва активлар турлари
Секьюритизация субъектлари
|
Секьюритизация қилиниши лозим бўлган активлар
|
Банклар
|
Тижорат кредитлари, қарз воситалари
портфеллари, бўлиб туриш мамлакати резидентларига ипотека ссудалари
|
Корпорациялар
|
Савдо фаолиятидан келажакдаги
тушумлар, кўчмас мулк
|
Экспорт агентликлари
|
Кредиторлардан экспортчиларга
келажакдаги тушумлар
|
Молиявий компаниялар
|
Мижозларнинг кредит карталари счетлари бўйича тушумлар, таъминланган ва таъминланмаган ссудалар бўйича тўловлар, кичик ва ўрта
корхоналарга кредитлар, автомобиль харид қилишга ссудалар
|
Суғурта компаниялари
|
Келажакдаги суғурта мукофотлари
|
Телекоммуникация компаниялари
|
Трансляция учун тушумлар, асбоб- ускуналардан фойдаланганлик учун ва узоқ муддатли шартномалар бўйича
тўловлар
|
Нефть компаниялари
|
Нефть маҳсулотлари импортчиларидан
келажакдаги тушумлар
|
Кўчмас мулк компаниялари
|
Таймшерлар, лизинг тушумлари,
мижозларга хизмат кўрсатганлик учун комиссия тўловлари
|
Минтақавий маъмуриятлар
|
Солиқлар ва бошқа бюджет тушумлари
|
Давлат
|
Ташқи дебиторлардан валюта тушумлари, солиқлар ва бюджет
тушумлари
|
Молиявий маҳсулотларни мураккаблаштириш – молявий
инжиниринг
Молиявий инжиниринг – бу маълум бир шартларга жавоб берадиган
«молиявий маҳсулот»ни шакллантириш учун бир нечта активларни харид қилиш (сотиш)дир.
Масалан, акциялар харид қилишда инвестор унинг нархи тушиб кетиш хавфини ўз зиммасига олади. Ўзини акциялар нархининг тушиб кетишидан суғурта қилиш учун инвестор бир вақтнинг ўзида шу акцияга опцион пут харид қилиши мумкин. Иккита бундай битим имзолашни (акция харид қилиш ва опцион харид қилиш) энг оддий молиявий маҳсулот қаторига киритиш
мумкин. «Молиявий инжиниринг» атамаси илк бора ўтган асрнинг 80- йилларида АҚШда молия соҳасига оид адабиётларда пайдо бўлган. Ушбу ҳолатда инновациялар деганда фирманинг мақсадларига эришишга йўналтирилган янги комбинация ва стратегиялар кўзда тутилади.
Молиявий инжиниринг мақсадлари қаторига қуйидагилар киритилади:
–оптимал хавф даражаси яратиш;
–чайқовчилик ва арбитраж;
–банд бўлмаган сегментлар мавжудлиги ва бозорнинг мукаммал эмаслигидан фойдаланиш асосида фойда олиш.
Молиявий инжиниринг жараёнига янги маҳсулот чиқараётган эмитентнинг ҳамда унга қизиқиш билдирган инвесторнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари таъсир кўрсатади. Томонлардан ҳар бирининг манфаатлари қонунчилик билан тартибга солиш, макроиқтисодий цикл босқичи, пул оқимлари башорати каби ички ва ташқи омиллар таъсири остида бўлади. Бундан ташқари, ишбилармонлик алоқаларининг кенгайиши, таъсир соҳалари доирасида иштирок этиш, янги молиялаштириш манбаларини ўзлаштириш, компаниянинг маълум бир имижини шакллантиришга эҳтиёж билан боғлиқ ташқи иқтисодий манфаатлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Молиявий инжинирингга таъсир этувчи омиллар схема кўринишида 1.10-расмда акс эттирилган.
Инвесторнинг манфаатлари
Молиявий инжиниринг
Эмитентнинг манфаатлари
Ташқи иқтисодий/ Иқтисодий
Ташқи иқтисодий/ Иқтисодий
Ички эҳтиёжлар
Ташқи муҳит
Ички эҳтиёжлар
Do'stlaringiz bilan baham: |