Глобаллашув Глобаллашув жараёни объектив саналади, яъни унинг тарафдорлари ва рақиблари хоҳиш-истакларига боғлиқ эмас. Глобаллашув аломатлари қаторига глобал молия тизими яратишни киритиш мумкин бўлиб, унинг ривожланиши ахборот технологияларидан фойдаланиш ва уларнинг мураккаблашуви, интеллектуал фаолият натижаларини алмашиниш глобал тизими ҳамда товарлар ва хизматларни илгари суриш глобал тизими яратилиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Глобаллашув халқаро молия оқимларининг кенгайиши ва миллий бозорларнинг ўзаро боғлиқлиги билан тавсифланади. Сўнгги ўн йилликда ривожланаётган мамлакатларнинг глобал инвестициялардаги роли кучайиши рўй берди.
Бироқ глобаллашув барча мамлакатларга таъсир кўрсатадиган инқироз ҳолатлари билан чамбарчас боғлиқдир: иқтисодий ва молиявий инқирозлар даврида чет эл инвестициялари ҳажмининг пасайиши рўй беради6.
Моноцентризм
Моноцентризм– бозорни марказлаштириш, биржалар ва молиявий институтлар сонини камайтиришга интилиш.
Молия бозори моноцентризми етакчи биржа гуруҳларининг қўшилиши, биржа холдинг гуруҳлари ташкил этилишида намоён бўлади. Технологияларнинг ривожланиши, савдони ташкил қилиш харажатларининг ортиши ва мамлакатлар ўртасидаги тўсиқларнинг йўқ бўлиб кетиши туфайли жаҳон бозорида рақобатнинг кучайиши рўй берди, бу эса биржа институтлари
6 Финансовые рынки: электронный учебник [для студентов высших учебных заведений, обучающихся по направлению «Экономика» (уровень подготовки–бакалавр)] / подред.С.В.Брюховецкой, Б.Б. Рубцова. − М.: Финансовый университет / кафедра «Финансовые рынки и финансовый инжиниринг», 2013.
ўртасида қўшиб олиш ва бирлашиш жараёнларининг кенг тарқалишига олиб келди.
Биржалар ва биржа майдонларининг бирлашуви битта мамлакат миқёси билан чегараланиб қолмайди: ушбу жараён трансчегаравий ўзаро алоқаларни чуқурлаштирган ҳолда халқаро даражада ҳам тарқалмоқда. Мисол тариқасида 2000 йил Париж, Брюссель ва Амстердам биржалари негизида ташкил этилган, кейинчалик яна бир нечта биржа майдонлари қўшилган Euronext биржасини келтириб ўтиш мумкин. 2007 йил Euronext ва NYSE Group бирлашуви рўй берди.
NASDAQ OMX гуруҳининг шаклланиши ҳам муҳим бир ҳодисага айланди.
Биржаларнинг қўшилиши тез ривожланаётган мамлакатларни ҳам четда қолдирмади. 2008 йил BOVESPA холдинги Бразилия товар ва фьючерс биржаси (BM&F) билан қўшилди. Ушбу битим Лотин Америкасидаги дастлабки шундай битимлардан бири бўлди. 2010 йил BM&FBOVESPA стратегик инвестициялар жалб қилиш мақсадида СМЕ Group билан стратегик ҳамкорлик ҳақида эълон қилди.